UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  14 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  29 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Абрамов кетиб Тошев келадими? Янгиликлар

Абрамов кетиб Тошев келадими?

Кеча тунда чиққан хабар ҳамманинг эътиборини ўзига тортди.

Блогер Шаҳбоз Беғамов ўз телеграм каналида Ўзбекистон миллий терма жамоасида бош мураббий ўзгариши мумкинлиги - Вадим Абрамов ўрнига Усмон Тошев келиши мумкинлиги ҳақида пост қолдирди. 

Кейинчалик бу хабар сайтда ҳам эълон қилинди. Шундан сўнг сайт ўқувчилари бу борада турли изоҳларни қолдиришди ва изоҳ ёзиш ҳамон давом этмоқда. Бу хабар қанчалик тўғри ё нотўғри, билмаймиз, фақат Шаҳбоз Беғамовнинг айтишича, янгилик ишончли манбадан олинган. 

Бугун ЎФА матбуот котиби Даврон Файзиев ҳам ўзининг телеграм каналида ушбу хабарга раддия ёзди. Ўзи умуман инсайдернинг маълумот топиб сайтга бериши ва кейинчалик ташкилот ходими томонидан рад қилиниши футболда янгилик эмас. Бундай ҳолат кўп марта учраб туради. 

Лекин бизни бошқа савол қизиқтиряпти? Абрамовни терма жамоадан кетишига асос борми? Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидан келиб чиқиб айтганда терма жамоамиз 5та ўйиндан сўнг 9 очко билан биринчи ўринда боряпти. Ва қолган учта ўйинни ютсак, биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқамиз.

Футболчиларимиз бунгача бешта учрашувдан тўрттасини Вадим Абрамов қўл остида ўтказишди. Бу ўйинлар Яман (5:0), Сингапур (3:1), Саудия Арабистони (2:3) ва Фаластин (2:0) терма жамоаларига қарши кечиб, шундан учтасида ғалаба қозондик. Фақат ўз майдонимизда Саудия Арабистонига ютқазиб қўйганимиз алам қилди.

Мазкур баҳсда мураббийнинг хатоси туфайли ютқазганимиз кўп бора айтилди. Лекин охиригача имкон бериладиган бўлса, Абрамовда Саудияни ютиб келиш учун вақт бўлади. Гуруҳ баҳслари якунига қадар бизда учта ўйин қолган, асосий рақибимиз Саудия Арабистонида эса тўртта.

Кузда бўлиб ўтиши кутилаётган беллашувларда биз дастлаб Яманга борамиз, ўз майдонимизда Сингапурни қабул қилиб, охирги турда Саудия Арабистонига сафар қиламиз. Ва катта эҳтимол билан айнан охирги тур гуруҳда биринчи ўрин масаласини ҳал қилади.

Саудия Арабистони қолган 4та учрашувдан учтасини ўз майдонида ўтказади. Улар сафарда Сингапур билан куч синашиб, уйда Яман, Фаластин ва Ўзбекистонни қабул қилишади. Кўриб турганингиздек, имконият уларда яхшироқ, лекин Абрамов бир йили сафарда Японияни ютиб келганди, агар Саудия Арабистонини ҳам мағлуб эта олса яна қойил қоламиз.

Энди яна Тошев масаласига қайтадиган бўлсак, биринчидан Усмон Тошевнинг иши бор. У киши ҳозирда Тожикистон терма жамоасини бошқаряпти ва ён қўшниларимиз ҳам биз каби жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қилмоқда. 

Тошев қўл остидаги жамоа шу пайтгача ЖЧ-2022 саралаш босқичида ўзида Қирғизистонни ютиб, сафарда дуранг ўйнади. Шунингдек сафарда Мўғулистонни ютиб, ўзидан кучсиз ҳисобланган Мьянмага ютқазиб қўйди. Ва ўз майдонида Японияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Тожикистон гуруҳда 5та ўйиндан сўнг 7 очко билан учинчи ўринда боряпти. Қирғизистонда ҳам 7 очко, фақат уларда тўплар нисбати яхши бўлгани учун иккинчи ўринда. Япония эса 12 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қиляпти.

Фикримча, ҳозирги вазиятда энг тўғри йўл Абрамовга охиригача имкон бериш керак. Биз Саудия Арабистонида бўладиган ўйинни шу мураббий қўл остида ўтказишимиз шарт. Чунки Абрамов Тошкентдаги хатосини у ёқда тўғрилашга ҳаракат қилади.

Агар Абрамов гуруҳдан олиб чиқса яна ишлаш давом этади, лекин бу ўринда унинг ҳам клубда, ҳам терма жамоада ишлашини кўриб чиқишга тўғри келади. Чунки кейинги босқич ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Мободо гуруҳдан чиқа олмасак, унда кейинги бош мураббий ким бўлишининг қизиғи қолмайди.

Х.Холиқов.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика