Абрамов Искандеровни терма жамоага қайтарди

Narzulla Saydullayev
28 сен 2019, 12:05
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов октябрь ойидаги йиғинга "Локомотив" клубидан 5 нафар футболчини чақирди.

Булар Сардор Мирзаев, Жамшид Искандеров, Ислом Тўхтахўжаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Остон Ўрунов.

Маълумот учун, Искандеров 2017 йил сентябрь ойидан буён терма жамоага чақирилмаётган эди.

"Локомотив"дан сентябрь ойидаги йиғинга чақирилган Анзур Исмоилов (терма жамоадаги фаолиятини тугатди) ва Даврон Ҳошимов бу сафарги йиғинга чақирилмаган.


Терма жамоага "Бунёдкор"дан 4 нафар футболчи чақирилди        

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia