UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  0 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  0 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3

Абрамов: "Бу мавсум қандайдир интрига бор эди, лекин бу жамоалар кучлилигидан эмас, балки ҳамма тенг равишда кучсиз эканлигидан" Янгиликлар

Абрамов: "Бу мавсум қандайдир интрига бор эди, лекин бу жамоалар кучлилигидан эмас, балки ҳамма тенг равишда кучсиз эканлигидан"

Coca Cola Суперлигаси 26-тури доирасидаги "Динамо" – "Қўқон-1912" (2:0) баҳсидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов фикрлари билан ўртоқлашди.



- Ўйин ҳақида

- Йигитларга ўйин учун раҳмат! Про лигага тушиб кетганимизга қарамасдан, улар кетма-кет 2 ўйинда борларини беришди. 

Ўйинга келсак, ҳеч нарсага қарамасдан, ўйин учун танлаган режамиз иш берди ва ғалаба қозондик.

- "Динамо" кетма-кет 3 ўйинда мотивацияга бой жамоалар – чемпионлик учун курашган "Насаф", Суперлигада қолиш илинжида ўйнаган "Сурхон" ва "Қўқон-1912" билан тўқнаш келди, аммо яхши ҳаракат қилди. Нега бошқа ўйинларда жамоангиз ўйини чиқмади?

- Келганимда, оптимал бир таркибни йиға олмадик. Ҳар гал кимдир дисквалификацияга учради ёки кимдир жароҳат олди. Шу боис оптимал таркибдан фойдалана олмадик. Асосий муаммо ҳимоямизда эди. Фақат бир нафар номинал ҳимоячига эга эдик. Сабаби шунда. Гап мотивация ёки бошқа нарсада эмас. Афсуски, ҳозирги кунда футбол шундай бўлиб кетди... Сиз журналистлар ёзганингиздек, ютуққа эришилса, ўйин сотиб олинган ёки мағлубиятга учралса, ўйин сотилган бўлади... Кўрамиз, энди нима дейишаркан.

- Бугунги ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди? Катта хоҳишми ёки тактик ишланма? 

- Ҳаммаси биргаликда. Бир-бирисиз бўлмайди. Сиз хоҳлаганингизни ўйлаб топишингиз мумкин, лекин футболчида курашиш учун иштиёқ бўлмаса, ҳеч нарса қўлингиздан келмайди. 

- Сўнгги 3 ўйинда яхши ҳаракат қилдингиз. Про лигада қоласизми? Билишимча, ҳеч қачон бу лигада фаолият юритмагансиз...

- Ҳа, нимадир қачондир биринчи марта бўлади. Шунинг учун ҳечқиси йўқ. Ҳаммаси билан рўбарў келамиз. Кўрамиз, бу муаммо эмас деб ўйлайман. 

- Бундай якундан кейин Про лигада ўйнаш қандай бўларкан...

- Бу нормал ҳолат. Про лигада ҳам бир йилда Самарқанд шарафини муносиб ҳимоя қиладиган яхши жамоа тузса бўлади. 

- Жамоа раҳбарияти билан гаплашдингизми? Улар сиз билан ҳамкорлик қилишда давом этишадими? Масалан, мухлислар "Uchqun out" ("Динамо" бош директори – таҳр.) дея ҳайқиришди...

- Мухлислар ҳайқириши одатий ҳолат. "Abramov out" дейишади, мен "аут"да бўламан, бурчакда эмас, албатта. 

- Чемпионат якунланди. Мавсум қандай ўтди? 

- Тўғрисини айтсам, бу йил чемпионат – кучсиз. Қандайдир интрига бор, лекин бу жамоалар кучлилигидан эмас, балки ҳамма тенг равишда кучсиз эканлигидан.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика