UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  1 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  7 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Абраҳам Инстаграмда Заньолони табриклаган хабар жойлади ва кейинроқ уни ўчириб ташлади Янгиликлар

Абраҳам Инстаграмда Заньолони табриклаган хабар жойлади ва кейинроқ уни ўчириб ташлади

2 июль куни "Рома" футболчиси Николо Заньоло 23 ёшни қарши олди.

Бир неча кун илгари Заньоло 23 ёшга қадам қўйди ва кўплаб дўстларидан ижтимоий тармоқлар орқали табриклар олди, жумладан, "бўрилар" форварди Тэмми Абраҳам ҳам биринчилардан бўлиб футболчини муборакбод этди ва "Туғилган кунинг билан табриклайман, ука" дея Инстаграм сторисида хабар қолдирди, кейин эса уни ўчириб ташлади. Эҳтимол, бу оддий хабар бўлиши мумкин, балки Тэмми ўз тилакларини ошкор қилишни истамагандир. Аммо ҳозирда оммабоп равишда сурат жойлаш, кейин эса уни олиб ташлаш муҳокамаларга сабаб бўлиб келмоқда.

Кейинроқ "Ювентус" ҳужумчиси Мойзе Кин ҳам Заньолога ўз табрик хабарини йўллади ва тилакларининг сўнгида бир неча кулгичлар, юракча ва бирлашган бирмоқлардан иборат стикер қўйган. Балки "кеса сеньора" ўйинчиси дўстига шунчаки омад тилагандир, бироқ кўпчилик бунда Заньолонинг "Ювентус"га ўтиши билан боғлиқ трансферга ишорани сезишди. Бироқ келгусида нима бўлиши ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, римликларнинг италиялик футболчисига Турин клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда, Николонинг ўзи ҳам "Юве" клубига ўтишни истайди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика