UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  2 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  3 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  22 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14

Абдусамад Дўрмонов: "Мавсумнинг охирида футболчиларда чарчоқ аломатлари кузатилади" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: "Мавсумнинг охирида футболчиларда чарчоқ аломатлари кузатилади"

ПРО-Лига 19-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қийин ўйин бўлди. Қийин деганимнинг сабаби бизда футболчиларнинг тикланиш жараёнидаги муаммолар билан боғлиқ. Икки кун олдин ўзларинг гувоҳ бўлдинглар, "Шўртан" билан оғир ўйин ўтказгандик. Бугун йигитларда чарчоқ аломатлари кузатилди.

Бу каби ўйинларда қандай ўйнашни билиш керак. Ҳаракат қилдик, лекин бугун бўлмади. Олдимизда охирги тур кутиб турибди, астойдил ҳаракат қилган холда тайёр бўламиз деган умиддаман.

Ҳали имкониятимиз бор, ўтган гал ҳам айтгандим, олдинда яна ўйинимиз бор. Бугун биз ўйинлар орасидаги вақт озлиги учун тўлиқ тикланишга улгурмадик. Бошқа жамоаларда 4-5 кун дам олиш учун фурсат бор эди, бизда ўйинлар орасидаги вақт оз. Бундан ташқари озгина омад ҳам етишмади.

Ноябрь ойи, мавсум якуни бўлгани учун футболчиларда табиий холда чарчоқ бўлади. Навбатдаги турга яхши тайёргарлик кўриб олдимиздаги вазифани бажарамиз деган умиддаман" - дейди "Нефтчи" бош мураббийи.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика