UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   0 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  11 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  445 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0

Абдусамад Дўрмонов: "Игорь Таран билан шартномани бекор қилдик" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: "Игорь Таран билан шартномани бекор қилдик"

А Про-Лига 6-туридан ўрин олган “Нефтчи”- “Шердор” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов қуйидагича фикрларни билдирди.

Бугун қийин учрашув ўтказдик. Ўтган турда “Оқтепа”га ютқазгандик, шу сабаб бугун ғалаба қозониш учун астойдил ҳаракат қилдик. Жамоамиз футболчиларини руҳий босимга тайёргарлигини оширишимиз керак, улар ўз имкониятлари даражасида ўйин намойиш этишлари учун бу жуда зарур жиҳат. Яна такрорлаяпман, илгариги “Нефтчи” фақат ғалаба учун майдонга чиқар эди. Ҳозирги “Нефтчи” футболчиларида ҳам мана шундай характерни шакллантиришимиз керак.

А ПРО-Лигада даражаси юқори бўлган жамоалар иштирок этишади, лекин барибир Суперлигадан анчагина фарқ қилади. Ҳозирги футболчиларимизнинг кўпчилиги Суперлигада ёшлар биринчилигида иштирок этишган, шунингдек таркибимиз деярли янгиланган.

Хамидулло Абдуҳамидов? Унинг жароҳати бор эди, шу сабаб бугунги ўйин қайдномасига киритмадик. Тажрибали футболчиларимиз ҳақида? Уларнинг жамоамизда ўз ўринлари бор, тажриба ҳар доим асқотган ва доим шундай бўлиб қолади, ҳали олдимизда ўйинлар кўп.

Игорь Таран? Унинг ўзи ёнимизга келиб, қўйиб юборишимизни сўради. Биз унга жамоамизга кераклигини, тажрибаси ёрдам беришини айтдик. Лекин шундай бўлиши керак экан, ҳозир Игорь Таран жамоамизда эмас, у билан шартномани бекор қилдик.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика