UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  2 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  5 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  18 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  14 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  17 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8

Абдусамад Дўрмонов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"

ПРО-Лига 12-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Истиқлол" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Абдусамад ака, бугун бўлиб ўтган Фарғона дербиси ҳақида фикрларингиз қандай?
- Бугун қийин ўйин бўлишини билардик ва шунга мос равишда тайёргарлик кўрдик. Бугун кичик дерби учрашувига гувоҳ бўлдик. Ўтган ўйиндан сўнг жамоамиз футболчилари билан гаплашдик. Футбол шунақа, ғалаба ҳам, мағлубият ҳам бўлади. Уйда ўтадиган ўйинларда очко йўқотиш керак эмас. Бугун жамоамиз футболчилари яхши ҳаракат қилишди, натижа ҳам ўйинга мос бўлди. Умуман айтганда бугунги учрашув учун ҳеч кимга эътирозим йўқ.

- Ўйин аввалгиларидан эртароқ, соат 14:00 да бошланганлиги қийинчилик туғдирмадими?

-Йўқ, ҳозирги кунда бутун дунёда бундай вақтда футбол ўйнашмоқда. 14:00 дами, 15:00 дами фарқи йўқ, асосийси футбол ўйнаш керак. Бугун жамоамиз йигитлари чиндан яхши ҳаракат қилишди.

- Айтингчи, "Истиқлол" жамоасининг аввалги таркиби сақланиб қолинганда бугун бошқача ўйин бўлиши мумкинмиди? Масалан жамоасини 7 нафар асосий таркиб футболчилари тарк этишди...

- Албатта, бошқа ўйин бўларди. Лекин биз биринчи даврада ҳам "Истиқлол" билан ўйнаб, мағлубиятга учратганмиз. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу спорт турида олдиндан бирон нарса дейиш қийин.

- "Нефтчи" навбатдаги турни сафарда ўтказади. "Зомин" жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Бу ўйинга ҳам доимгидек тайёргарлик кўрамиз. Тайёргарлик қанча яхши бўлса, натижа ҳам шунга мос бўлади.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика