UZ

Сўнгги янгиликлар

18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  0 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  8 17:39Суперлига. "Бунёдкор" — ОКМК. Асосий таркиблар маълум  0 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  6 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  0 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  4 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  2 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  5 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  5

Абдусамад Дўрмонов: "Футболчиларимга характер кўрсатишгани учун раҳмат айтаман" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: "Футболчиларимга характер кўрсатишгани учун раҳмат айтаман"

Про лига 10-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Оқ-тепа"(2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов фикрларини билдириб ўтди.

"Жуда оғир ўйин ўтказдик. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Ўтган турда Хоразмда суъний қопламали майдонда ўйнаган эдик. Кўп ўйинларимизни Қиргулида ўтказиб келаётгандик, бугун эса "Истиқлол" майдонида тўп тепдик. Футболчида доим иштиёқ ва хоҳиш юқори бўлиши керак. Йигитларга характер кўрсатишгани учун раҳмат айтаман.

Тўғри, ўтган йили ҳам Хоразмга борганимизда суъний майдонда ўйнагандик. Шунга яраша ўзимизнинг суъний майдонда тайёргарлик кўргандик. Хоразмдан якшанба куни қайтдик ва икки кун олдин бугунги ўйинга тайёргарлик олиб бордик. Шу сабабли ҳам футболчилар тикланишга улгуришмади.

Биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади. Ўйлаб қўйган режаларимиз иш бермади. Танаффусда йигитларга тегишли кўрсатмаларни бердик. Менимча, иккинчи бўлимда футболчилар кўрсатмаларимизни бажаришди. Ҳужумда темп ошди.

Олдиндан нима бўлишини билмаймиз. Жамоамиз олдига доим максимал вазифани қўямиз. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва Суперлигага йўлланма олиш. Ҳар бир ўйинда йигитларга тушунтиришга ҳаракат қилмоқдамиз",- дейди Абдусамад Дўрмонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика