UZ

Сўнгги янгиликлар

16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  0 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  0 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  4 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  0 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  0 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  3 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  2 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  7

Абдураҳмон Фозилов: "Осиё Кубогида ҳаммани лол қолдирадиган ишлар қиламиз" Янгиликлар

Абдураҳмон Фозилов: "Осиё Кубогида ҳаммани лол қолдирадиган ишлар қиламиз"

Ўзбекистон терма жамоаси Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё кубогида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДР терма жамоалари билан "B" гуруҳида кураш олиб боради.
Бугун ўтказилган қуръа ташлаш маросимидан сўнг терма жамоа мухлислар клуби етакчиси Абдураҳмон Фозиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Қуръа натижалари ҳақида фикрингиз?
- Қуръа ҳамма учун бирдек келди деб ҳисоблайман. Гуруҳдан чиқиш масаласида муаммо бўлмаса керак деб ўйлайман. Жамоа яхши шаклланиши учун терма жамоалар маркази ўртоқлик учрашувларини ташкил этиши шарт.
КХДР, Саудия Арабистони ва Хитой термаларидан 2015 йил январь ойида энг оптимал формадагиси бу Саудия Арабистони бўлади.

Бу мусобақада мухлисларга жуда кўп ноқулайликлар бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари мисолида ўйлаб кўринг. Биринчи ўйин Сиднейда, кейин 600 километр узоқликдаги Бресбенга борилади, ундан кейин 1300 километр узоқдаги Мелбурнга.

Агар гуруҳдан чиқиш-чиқмаслик масаласи учинчи ўйинга қоладиган бўлса, биринчи ёки иккинчи ўринни эгаллашимизга қараб Мелбурнда қоламиз ёки яна 1300 километрга Брисбенга қайтамиз. Австралия шунақанги мамлакатки, ҳеч қачон ҳеч бир меҳмонхонада 2-3 тадан кўп бўш ўрин топилмайди.

Бу бор йўғи меҳмонхона масаласи, 1300 километрга автобусда бориш бир азоб. Шунинг учун ўртада авиачипта масалалари ҳам бор.

Бу биргина бизнинг мухлисларга эмас, балки барча терма жамоалар мухлисларига тааллуқли муаммо.

- Австралияга тахминан неча киши бориши мумкин?
- Май ойида ўзим яшил қитъага бориб ташкилий масалаларни ҳал қилиб келаман. Ундан кейин нарх ва борувчи мухлислар сонига аниқлик киритамиз.

- Федерация томонидан мухлислар клуби аъзоларига қўшимча ёрдам бўладими?
- Албатта.

- Австралияда нарх-наво қиммат эканлиги мухлисларнинг сонини Қатардагидан камайтириб юбормасмикин?
- Ҳақиқатдан ҳам Австралияда бир кунлик ҳаражатлар минимум 50$ни ташкил қилади. Лекин, бу ўзбек мухлисларини тўхтата олмайди.

- У ерга борадиган мухлислар билан ҳар ўйинимизда қандайдир кутилмаган кўринишлар қилишга ҳаракат қиласизларми?
- Насиб қилса, сиз кутганданда хайратланарли, бутун Осиёни лол қолдирадиган ишлар қиламиз.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика