UZ

Сўнгги янгиликлар

09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  0 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  1 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  3 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: “Саудия Арабистонини ютса бўлади” Янгиликлар

Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: “Саудия Арабистонини ютса бўлади”

Маълумки бугун миллий терма жамоамиз Осиё чемпионатидаги гуруҳдаги сўнгги учрашувини ўтказади.
Бизни фақат ғалаба қониқтиради. Шундай экан ўйиннинг аҳамияти юқори. Бўлажак баҳс олдидан ўз вақтида терма жамоамиз либосини қийишга муваффақ бўлган Абдуқаҳҳор Маъруфалиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Осиё чемпионати ўйинларини имкон қадар кузатиб боряпман. Хитой билан ўйинда тайёр ғалабани қўлдан бой бердик. Ҳозир бизни фақат ғалаба қониқтиради. Чунки гуруҳда қийин вазиятга тушиб қолганмиз. Лекин биласизми ҳар гал терма жамоамиз ҳудди шундай қийин вазиятларда ирода кўрсатиб, чиқиб кетади. Бугун ҳам табиийки вакилларимиздан ғалаба кутамиз. Саудия Арабистони ҳам камида дуранг учун борини беради. Рақибни ҳурмат қилган холда, йигитлар халқимизга хурсандчилик улашади деган ниятдаман.

- Одил Аҳмедов жароҳатдан кейин энди-энди ўзини кўрсата бошлади. Ҳали унинг фойдаси катта бўлади.

- Виталий Денисов яхши ўйнамоқда. Агарда миллий чемпионатимиздаги ўйинчиларни оладиган бўлсак, Игорь Сергеев ўзини кўрсатмоқда. Менимча у Осиё чемпионатида кашфиёт бўлади ва хориж клубларига ўтишга яқин бўлган номзоддир. Ундан ташқари Акмал Шораҳмедов ҳам мазкур чемпионатдан кейин фаолиятини хорижда давом эттирса керак. Бу борада Сардор Рашидовни ҳам кўрсатиш мумкин.

- Мураббийлик иши осон эмас. Миржалол Қосимовни ўзи билади, қандай таркибни туширишни. Шахсий фикримни айтадиган бўлсам, бугун Сардор Рашидов бошланғич таркибдан жой олса керак. Нима бўлганда ҳам, бугун йигитларимизни ғалаба қозлонишларини кутиб қоламиз. Бу борада уларга омад ёр бўлсин, - дейди Абдуқаҳҳор Маъруфалиев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика