UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  24 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

Абдумавлон Абдужалилов: “Нефтчи”га Юрий Вазгеновичнинг қарғиши тегмаган” Янгиликлар

Абдумавлон Абдужалилов: “Нефтчи”га Юрий Вазгеновичнинг қарғиши тегмаган”

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бу йилги олий лига баҳсларида муваффақиятсиз иштирок этди.

Турнир жадвалида 15-поғонани қўлга киритган фарғоналиклар биринчи лигага равона бўлишди. Биз ўтган йили “Нефтчи” жамоаси сафида дебют қилган дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов билан суҳбатлашдик. 


- Сиз ўтган йили олий лигада дебют қилдингиз. Бу йилги чемпионат жамоангиз учун омадсиз ўтди. Ўзингиз ўтказган ўйинларингиздан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Айтиб ўтганингиздек ўтган йили олий лигада дебют қилганман. Аввалги йилгига қараганда бу йилги чемпионат мен учун яхшироқ ўтди. Лекин жамоам учун омадсиз йил бўлди. футболчи сифатида бу йил ўсишга эришдим. Бу йилги чемпионатни асосан олий лигада жон сақлаб қолиш билан ўтказдик. 

- “Нефтчи” жамоасининг омадсиз иштирокига нима сабаб бўлди, деб ўйлайсиз?

- Барча яхши билади Ўзбекистон чемпионатида 2та давра бор. Мана шу 2та давра ҳам биз учун бир хилда ўтди, десам хато бўлмайди. Иккита давранинг бошида 6, 7та учрашувда ғалаба қозониш қийин бўлди. Мисол учун биринчи давранинг 7-турида ғалабани қўлга киритган бўлсак, иккинчи давранинг 8-турида биринчи ғалабамизни нишонладик. Балки футболчилар бир-бири билан чиқишиб кета олмаган бўлиши мумкин. Қаердадир омад биздан юз ўгирган бўлиши ҳам мумкин. Биринчи даврага нисбатан иккинчи даврада бизга ҳақиқатдан ҳам омад етишмади, деб айтишим мумкин. “Шўртан”, “Навбаҳор” жамоалари билан ўз уйимизда бўлиб ўтган учрашувнинг сўнгги дақиқаларида яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Менимча буларнинг барчаси омад билан боғлиқ. Жамоадан бир неча футболчилар кетиб уларнинг ўрнига янги футболчилар келди. Балки улар билан бир-биримизни тушуниб яхши чиқишиб кета олмаганимиз ҳам натижага таъсир ўтказган бўлиши мумкин. Биринчи давранинг ўрталарига келиб жамоа ўзига келиб олганди, лекин керакли очколар йўқотилиб бўлинганди. Олий лигада қолишимизга йўқотилган очколар етишмади, деб ўйлайман.

- “Нефтчи” жамоасининг омадсиз иштирокига мураббийлар алмашинуви таъсир ўтказди деб ўйлайсизми?

- Бу масала бўйича фикр билдириш мен учун осон бўлмаса керак. “Нефтчи”да иккита мураббий ишлади. Икки мураббийнинг ўйин услуби ҳар хил. Вадим Абрамов “Нефтчи”га келганидан сўнг, футболчиларнинг унинг ўйин услубига ўрганиши бироз қийин бўлди. Шуни ҳисобига кўп очколар йўқотдик, деб ўйлайман. Мураббийлар алмашинуви футболда табиий ҳол. Бу нарса ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаган бўлса керак. Жамоа қайд этаётган натижадан раҳбарият қониқиш ҳосил қилмаса мураббийни алмаштиради. Нечта мураббий билан ишлаган бўлсам ҳеч бирортаси ҳақида ёмон фикрдамасман. Мураббийлардан кўп нарсани ўргандим. Мураббийлар алмашинуви жамоага ва қайд этилган натижага у даражада катта таъсир кўрсатмади. Иккинчи даврани бошида натижа ҳам, ўйин услуби ҳам ижобий томонга ўзгарганини кўриш мумкин. 

- ЎФФнинг қабул қилган янги қароридан айрим жамоалар хайратга тушди. Бу йил олий лигани 5та жамоа тарк этиши эълон қилинди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Футболчи сифатида бу қарор бизга салбий таъсир кўрсатди десам ҳам бўлади. Чунки ҳеч ким йўқ жойдан биринчи лигага тушиб кетишни хоҳламаса керак. Бу қарор кейинги йилги чемпионатимизни ижобий томонга ўзгартирадими ёки салбий томонга ўзгартирадими буни вақт кўрсатади. “Нефтчи” футболчиси сифатида бундай қарор бироз барвақтроқ айтилиши лозим эди, деб ўйладим. Барибир хоҳлаймизми йўқми ЎФФда биздан кўра футболни яхши тушунадиган инсонлар ўтирипти, деб биламан. Бу қарор бекорга қабул қилинмаган бўлса керак. Ниманидур ҳисобини олиб бу қарор қабул қилинган. Барча билдираётган фикрга мен ҳам қўшиламан. Балки бу қарорни бироз олдинроқ айтишганида яхши бўлармиди. 4та тур қолганида вазиятни ўзгартириш жуда ҳам мушкул вазифа. Барча футболчилар ва мураббийлар шок ҳолатига тушиб қолишди. Агарда келаси йили чемпионатимиз кучайса албатта бу қарорни тўғри деб биламан. Чунки ўзбек футболи битта жамоанинг манфатидан устунроқ, деб ўйлайман. “Нефтчи” футбол клуби бой тарихга эга бўлгани билан ўзбек футболи бундан ҳам бойроқ тарихга эга. Ўзини чемпионати кучли бўлиб миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этишини ким ҳам хоҳламайди дейсиз? 

- Келаси йили “Нефтчи”да қолиб биринчи лига баҳсларида иштирок этасизми ёки бўлмасам олий лигада қолиш учун бошқа жамоа қидирасизми?

- Тўғриси бу ҳақида хали ўйлаб кўрмадим. Ҳамма нарса хал бўлганидан сўнг, оила аъзоларим билан маслахатлашиб кейин бир қарорга келаман. Менимча ҳозир шошиб қарор қабул қилишни хожати йўқ, деб ўйлайман. 

- Бошқа бир жамоадан сизга таклиф бўлдими?

- Ҳозирча бирорта ҳам аниқ бир таклиф бўлгани йўқ. Қизиқишлар бўлди деб айтишим мумкин, лекин қайси жамоалар менга қизиқиш билдирганини айтишим ноўрин бўлса керак. 

- “Нефтчи” деганда кўз олдимизга Юрий Вазгенович Саркисян келади. Ушбу мураббий ҳақида қандай фикрдсиз? “Нефтчи” ушбу мутахассисни қўйиб юбориб тўғри йўл тутдими?

- Тўғри айтдингиз, “Нефтчи” деганда барча футбол мухлисларини кўз олдига Юрий Вазгенович Саркисян келади. Ушбу мураббийнинг жамоадаги ўрни жуда ҳам катта. Юрий Вазгенович клуб учун кенг кўламли ишларни амалга оширган. Ҳозирги кунга келиб “Нефтчи” жамоасида Юрий Вазгенович Саркисян номини иккинчи ўринга тушириб қўядиган инсон чиқмади. Бу ишни амалга ошириш мушкул вазифа бўлса керак. Чунки Юрий Вазгенович битта жамоада 25 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият олиб борган. Жамоанинг қўлга киритган аксарият ғалабаларига мана шу инсон сабабчи деб биламан. 

- Клуб раҳбарияти Юрий Вазгеновичга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйганидан сўнг, “Нефтчи” пастга қараб сўнғишни бошлади. Жамоанинг салбий натижалар қайд этиши Юрий Вазгеновичнинг истеъфоси билан боғлиқми?

- Юрий Вазгенович истеъфога чиқарилганидан сўнг, жамоа пастга қараб шўнғигани тўғри. Лекин, бу нарса қарғиш билан боғлиқ деб ўйламайман. Юрий Вазгеновичнинг истеъфога чиқарилиши “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Сер Алекс Фергюссон билан бир кунда амалга оширилди. Иккала мураббий ҳам бир вақтда иш бошлашган ва бир кунда истеъфога чиқишди. Мисол учун, “Манчестер Юнайтед”дан Фергюссон кетганидан сўнг, бошқа мураббийлар ҳозирги кунгача АПЛда жамоани чемпион қила олмади. “Нефтчи” жамоасининг паст натижа кўрсатиши фақатгина қарғиш билан боғлиқ, деб ўйламайман. Бу ерда бошқа омилларҳам сабаб бўлса керак, деб ўйлайман. Мисол учун, Юрий Вазгенович даврида “Нефтчи” ҳар доим ҳам зўр натижаларни қайд этмаган бўлиши мумкин. Футболда руҳий жиҳат асосий омил ҳисобланади. Ўйинга руҳан тайёр бўлмаса мағлубиятга учраши табиий. 

- Билишимча Юрий Вазгенович жуда ҳам қаттиққўл мураббий бўлган экан. Бу ҳақида эшитганмисиз?

- Ушбу мураббийнинг қаттиққўл эканлиги ҳақида футболчилардан эшитганман. Мени фикримча қатиққўлликда ҳам гап катта. 

- “Нефтчи”да 2та мураббий Мурод Исмоилов ва Вадим Абрамов қўл остида машғулот ўтказдингиз. Ушбу мураббийларнинг устун жиҳатини айта оласизми?

- Вадим Карленовичнинг устун жиҳати, футболчиларни ўйинларга руҳан тайёрлай олиши деб биламан. Мурод Музаффаровични ёшлигидан меҳнаткаш инсон сифатида яхши биламан. Ушбу мураббий қўлга киритган ютуқларига фақат меҳнат эвазига эришган. 



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика