UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  18 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  19 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  13 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4

Абдумалик Тошпўлатов: “Омадимиз келмагани туфайли рақибга имкониятни бой бердик” Янгиликлар

Абдумалик Тошпўлатов: “Омадимиз келмагани туфайли рақибга имкониятни бой бердик”

Про-лиганинг 19-турида “Янгиер” ўз майдонида “Хоразм”га қарши майдонга тушди ҳамда 2:1 ҳисобида рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

Мазкур учрашувдан сўнг янгиерликлар сардори Абдумалик Тошпўлатов билан суҳбатлашдик.

- Бугун ўйин жуда қизиқарли бўлди, - дея сўз бошлади Тошпўлатов. Шу ўринда “Хоразм” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин давомида бизда голли вазиятлар юзага келди. Бироқ омадимиз келмади. “Хоразм” эса қарши ҳужумларда яхши ўйнади ва имкониятларидан тўғри фойдаланиб, дарвозамизни икки маротаа ишғол қилди. Омадимиз келмагани туфайли бугун биз ютқазиб қўйдик.

- “Янгиер” барқарор ўйин намойиш қила олмаётганига нималар сабаб бўлмоқда?
- Таркибимизда ўзгаришлар юзага келди. Бу эса ўйин услубимизни ўзгаришига сабаб бўлди. Шу жиҳатлардан ўйин услубимизда пасайишлар кузатилмоқда.

- Мавсум бошланиши арафасида клуб олдига қандай вазифалар қўйилган эди? Эндиликдаги вазифалар нималардан иборат?
- Раҳбарият мавсум бошланиши арафасида Суперлигага йўлланма олиш вазифасини юклатганди. Мураббийлар ва футболчилар алмашинуви туфайли кўплаб очколарни бой бердик. Эндиликда эса имкон қадар ўз ўрнимизда қолиш учун курашмоқдамиз.

- Клубда ишлаб кетган мутахассислар хусусида нималарни айта оласиз?
- Ким ишлаган бўлса ҳам жамоага нимадир олиб киришга ҳаракат қилди. Шу ўринда мен Илдар Сакаев борасида гапирсам. У жамоамизга анча фойдаси тегди. Кучли мутахассис. Бу инсонга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Келгусидаги фаолиятига омад тилаб қоламан!

- Шартномангиз қачон якунига етади? Бошқа клублардан таклифлар бўлябдими?
- “Янгиер” билан шартномам шу йилнинг декабрь ойида якунланади. Олдимда бир нечта клублардан таклифлар бор. Ҳозирча бу қайси жамоалар эканлигини айта олмайман. Мавсумни якунлаб олаверайликчи, қолганини вақт кўрсатади.

- Бугунги кунда “Янгиер”нинг молиявий ҳолати қандай?
- Ўртача. Раҳбарият ютган ўйинларимиз учун мукофат пулларини бериб келмоқда. Маошларимиз бўйича секин-аста берилмоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика