UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  8 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  8 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  6 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0

Абдумалик Тошпўлатов: “Машъал” билан Суперлигага қайтмоқчимиз” Янгиликлар

Абдумалик Тошпўлатов: “Машъал” билан Суперлигага қайтмоқчимиз”

Бу йил “Машъал” жамоаси Про-лигада иштирок этади.

 Айни вақтда “газчилар” ўз қароргоҳида тайёргарликни давом эттирмоқда ва янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Хусусан, “Машъал” ўтган мавсумларда “Янгиер” сафида тўп тепган Абдумалик Тошпўлатовни қўшиб олди. Шундан кейин Тошпўлатов фикрларига қулоқ тутдик. 

“Хабарингиз бор, ўтган мавсум “Янгиер” сафида тўп тепган вақтимдаёқ “Машъал”дан таклиф бўлди. Аниқроғи, биринчи даврадан кейин таклиф бўлган эди. Бироқ “Янгиер” жамоаси раҳбарияти мени қўйиб юбормаганди. Мавсум якунига етганидан сўнг “Машъал” сафига келиб қўшилдим ва 2 йиллик шартномани имзоладим. 

“Янгиер”ни тарк этиш осон бўлгани йўқ. Шу ўринда жамоа раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман ва келгуси мавсумда омад ёр бўлишини тилаб қоламан. 

Бошқа жамоалардан таклиф бўлди. Дадам билан масҳатлашиб “Машъал” вариантини танладим. Ўзим учун ҳам шу тўғри қарор бўлди дея оламан. “Газчилар” мақсадимиз Суперлигага қайтиш ҳисобланади. Айни вақтда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқдамиз.”, - дея сўзини якунлади Тошпўлатов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика