Абдумалик Ҳакимов: “Турдан-турга жамоам ўйини яхшиланаётганлигидан хурсандман”
04 май 2015 11:05
Янгиликлар
Абдумалик Ҳакимов: “Турдан-турга жамоам ўйини яхшиланаётганлигидан хурсандман”
"Цементчи" - "Оқ-тепа" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Абдумалик Ҳакимовнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Бугунги ўйин чиройли бўлди. Барчангизга маълумки “Оқ-тепа” жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни яъни олий лигага чиқиш вазифасини қўйган жамоалардан ҳисобланади. Мавсум бошидаги ёмон стартдан кейин жамоа ўз ўйинини топиб олишга эришганди. Жамоани яна қандай кучга эга эканлигини “Нефтчи” жамоасини мағлубиятга учратганлигидан ҳам билиб олишимиз мумкин эди.
Турдан-турга жамоам ўйини яхшиланиб бораётганлигидан хурсандман. Бугунги беллашувда ғалаба қозонишимизга ёрдам берганлар қаторига жамоамизни ашаддий мухлисларини ва жамоа раҳбарларини қўшишни истардим. Улар бизга ҳар бир ўйинда катта кўмак бермоқдалар. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан, - дейди Абдумалик Ҳакимов.
“Цементчи” матбуот хизмати.

Фикрлар