UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  7 00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  17 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  28 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Абдумалик Абдуллаев: "Қўл остида ўйнаган мураббийларим орасида Бахтиёр Ашурматов энг зўри" Янгиликлар

Абдумалик Абдуллаев: "Қўл остида ўйнаган мураббийларим орасида Бахтиёр Ашурматов энг зўри"

Аввал хабар берганимиздек, давралар оралиғида тажрибали ҳужумчи Абдумалик Абдуллаев "Ғиждувон" клуби сафига қўшилди.

Футболчи айни кунларда жамоа билан Биринчи лиганинг навбатдаги тур учрашувларига тайёргарлик кўрмоқда.

Сайтимиз мухбири Абдумалик Абдуллаев билан интервью ташкил этди.

- Абдумалик, сиз аслида қайси клуб тарбияланувчиси ҳисобланасиз?


- Мен ўзи асли Наманган шаҳрида туғилганман ва "Навбаҳор" клуби тарбияланувчисиман. Фаолиятимни айнан "Навбаҳор" ўринбосарлари сафида бошлаганман. Биринчи мураббийим Лянь Александр Николаевич ҳисобланади.

- Ҳозирда Бухоро вилоятининг "Ғиждувон" клуби сафига қўшилдингиз. Жамоа олдидаги режалар қандай?

- Давралар оралиғида "Ғиждувон" клубидан чорлов бўлди ва жамоа таркибига қўшилдим. Клуб раҳбарияти футбол ўйнаш учун бизга барча шароитларни яратиб бермоқда. Бугунга қадар 4 та ўртоқлик ўйини ўтказдик, 3 та ғалаба ва 1 мағлубият. Мавсумнинг қолган қисмига жиддий тайёрланаяпмиз, жамоа олдига Биринчи лига ғолиблигини қўлга киритиш вазифаси қўйилган.

- Сиз ҳужумчи ампуласида ўйнайсиз, миллий чемпионатларимизда илк урган голингизни хотирлайсизми?

- "Навбаҳор" ўринбосарлари сафида ўйнаб кейинчалик Олий лигада дебют қилгандим. Биринчи голим айнан дебют ўйинимда бўлган, ўшанда "Навбаҳор" сафида "Локомотив" дарвозасига тўп киритгандим.

- Бугунга қадар кўплаб мураббийлар қўл остида ўйнагансиз. Улар орасида қайси мураббий сизда энг яхши таассурот қолдирган?


- Қўл остида ўйнаган мураббийларим орасида ҳозирги кунда "Қўқон-1912" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов менда илиқ таасурот қолдирган. Бахтиёр ака мен учун энг зўр мураббий ҳисобланади. У киши билан "Навбаҳор"да ҳам бирга ишлаганмиз. Шунингдек АГМК жамоаси сафида, айнан Ашурматов қўл остида Ўзбекистон кубогини ютганмиз.

- Ҳозирга қадар миллий чемпионатларимизда урган голларингиз сони нечта?


- Қуйи лигаларда кўплаб голлар уриб келмоқдаман. Олий лигада урган голларим сони унчалик кўп бўлмаган, 10 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилганман.

- АГМК сафида тажрибали ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов билан ўйнагансиз. Сиз ҳам Ҳасанов каби тезкор футболчи ҳисобланасиз. Айтингчи, бу жамоа учун қанчалик наф келтирган?


- Жасур ака жуда кучли ва тезкор футболчи ҳисобланади. У киши билан бирга ўтказган ўйинларимиз жамоамиз учун фойдали чиққан деб айта оламан. Ҳозирда "Ғиждувон" сафида айнан Жасур Ҳасанов ўйнайдиган нуқтада ўзимни синаб кўраяпман.

- Суперлигада қайси жамоага мухлислик қиласиз?


- Албатта "Навбаҳор", биринчи ўйнаган клубим ва ўзим туғилган вилоят бош жамоаси ҳисобланади.

- Хориж чемпионатларидачи?


- Хорижда "Реал Мадрид" клубининг ашаддий мухлисиман. Бу жамоа иштирокидаги ўйинларни қолдирмай кузатиб бораман.

- Ҳозирда Ўзбекистоннинг энг кучли футболчиси ким деб ҳисоблайсиз?


- Элдор Шомуродов.

- Дунё бўйичачи?


- Криштиану Роналду.

- Мухлисларга тилакларингиз қандай? Фурсатдан фойдаланиб уларга дил изҳорларингизни йўллашингиз мумкин...

- Менда мухлислари илиқ таасурот клублар сони 3 та. "Навбаҳор", "Андижон" ва "Динамо" жамоаларида ўйнаганимда стадионда ҳамиша мухлислар билан тўла атмосфера бўларди. Барча ўзбек футбол мухлисларини яхши кўраман ва уларга энг эзгу тилакларни йўллаган бўлардим, ҳамиша соғ-саломат бўлишсин.



Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика