UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  0 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  9 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Абдумалик Абдуллaев: "Бухоро"ни мағлуб этишимиз шарт" Янгиликлар

Абдумалик Абдуллaев: "Бухоро"ни мағлуб этишимиз шарт"

Олий лиганинг навбатдаги турида "Навбаҳор" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади.

Айни пайтда "лочинлар" мусобақа жадвалида 22 очко билан 13-поғонани эгаллаб турибди. Қуйидаги уч жамоа имкон қадар "Навбаҳор"га яқинлашишга уринмоқда. Олдиндаги учрашувда Наманган жамоасини фақат ғалаба қаноатлантиради. Жамоа ҳужумчиси Абдумалик Абдуллаевнинг "Бухоро"га қарши учрашув олдидан фикрлари билан қизиқдик.

- Олдинда бизни ўта муҳим ҳамда қийин учрашув кутиб турибди, - деб гап бошлади форвард.

- "Бухоро" яхши шаклланган жамоа. Биринчи давра "Андижон"да сафида ўйнаб юрган кезларида Бухорода жуда қийин бўлганди ва жамоамиз йирик мағлубиятга учраганди. Тўғри, Бухорода бу жамоага қарши ўйнаш жуда мушкул. Лекин биз ўз майдонимизда ўйнаймиз. Сўнгги ўйинларда меҳмонда ҳам, ўз уйимизда ҳам очколарни бой бериб қўйдик. Энди йўқотилган очколарни қоплашимиз лозим. Шу ўринда мухлисларимизни яна ўйингоҳга чорлаб қолардим. Наманганда яна иккита ўйинимиз қолди, холос. Шу боис икки учрашувда ҳам максимал натижага эришишимиз шарт, акс ҳолда ўта қийин вазиятга тушиб қоламиз, - дейди Абдуллаев.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика