UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  0 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  11 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  14 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  8 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  1

Абдуллоҳ Олимов: "Андижон"ни Суперлигада олиб қолиш учун бор кучимизни ишга соламиз" Янгиликлар

Абдуллоҳ Олимов: "Андижон"ни Суперлигада олиб қолиш учун бор кучимизни ишга соламиз"

Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган "Андижон" жамоасини иккинчи даврада Абдуллоҳ Олимов сардорлик боғичи остида майдонга олиб тушмоқда.

"Навбаҳор" билан кечган "водий дербиси"дан сўнг ушбу футболчига айрим саволлар билан юзландик ва бўлажак ўйинлар ҳақидаги фикри билан қизиқдик.

- "Андижон" жамоасини 16-тур доирасидаги навбатдаги учрашувини "Навбаҳор" жамоасига қарши ўтказди. Ушбу учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- Албатта бугунги ўйин қийин ва муросасиз кечишини билар эдик, чунки "Навбаҳор" жамоаси ҳам икки ўйиндан буён ғалаба қозона олмаётган эди. Бугунги ўйинга бор эътибориларини қаратишини кутган эдик.

- Водий дербисидаги дуранг натижа "Андижон" жамоаси учун қанчалик муҳим бўлди?

- Биз учун ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам ҳар бир очко муҳим ҳисобланади. "Андижон" жамоасини Суперлигада олиб қолиш учун бор кучимизни сарфлаб очколарни йиғишимиз керак бўлади.

- Сиз иккинчи даврадан бошлаб "Андижон" жамоасини сардор сифатида олиб тушмоқдасиз, бу қанчалик масъулият талаб этмоқда.

- Жамоа сардори бўлиб майдонга тушиш жуда кўп масъулият юкалайди, мураббийлар ва футболчилар сардорлик боғичини менга ишониб топширишди ва мен бу ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Футболчилар руҳий томондан тушкун кайфиятга тушиб қолмаслик учун ҳар бир баҳсда ўзларига ишонишлари ҳақида гапириб келмоқдаман.

- "Андижон" жамоаси кейинги турда турнир жадвалида ёнма-ён бораётган "Бухоро" жамоасини қабул қилади, жамоа чемпионатдаги дастлабки уч очкосини қўлга кирита оладими?

- Биз ҳозир ҳар бир ўйинга ғалаба қозониш учун чиқишга ҳаракат қиляпмиз, чунки жамоамиз Суперлигада ҳали ғалаба қозонмади. Насиб бўлса кейинги турда бўлиб ўтадиган "Бухоро" жамоасига қарши ўйинда уч очко олиш учун ўйнаймиз.


Нодирбек Абдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика