UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  7 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  4 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  4 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  3 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  9 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  25

Абдулла Абдуллаев: "Ҳоким кубоги" баҳслари шиддатли ва муросасиз ўтишига ишонаман" Янгиликлар

Абдулла Абдуллаев: "Ҳоким кубоги" баҳслари шиддатли ва муросасиз ўтишига ишонаман"

"Бунёдкор" жамоаси "Ҳоким кубоги" мусобақасида иштирок этиш учун Фарғона шаҳрига етиб келди.

Қишки ўқув-машғулот йиғини доирасидан ўрин олган мазкур турнир жамоага янги мавсумга тайёргарлик вазифасини ўтайди. Биз эса мусобақа бошланиши олдидан "Бунёдкор"нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Абдулла Абдуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"5 январь санасидан бошлаб қароргоҳимизда йиғилдик ва машғулотларни бошладик. Дастлабки кунларда кўпроқ тикланиш машқларига эътибор қаратилди. Боиси, жамоа танаффусдан қайтган, спорт формасига кириб олиш учун эса тикланишга қаратилган машғулотлар зарур ҳисобланарди. Ҳа, жамоада ўзгаришлар кўп. Таркибга янги футболчилар ҳам жалб қилинди. Тезроқ чиқишиб кетишга ҳаракат қиляпмиз. 

"Ҳоким кубоги" баҳслари шиддатли ва муросасиз кечишига ишонаман. Нега деганда, водий жамоаларига қарши уларнинг уйида тўп тепишнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Тожикистон, Қирғизистон клубларига келсак, бундай рақиблар билан ўйинлар тажриба ошириш учун хизмат қилади. Чунки, жамоалар бир-бирларини билмаган ҳолда майдонга тушишади. Шуниси билан ҳам мусобақа қизиқ ўтади, деб ўйлайман. 

Жорий йилда ҳам мақсадимиз ўзгармайди. Совринли ўринларни қўлга киритиш ва ОЧЛга йўлланма олиш учун курашамиз",- дейди Абдулла Абдуллаев.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика