UZ

Сўнгги янгиликлар

16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик ҳужумчини нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  7 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  9 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  10 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  4 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  1 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  3 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   1 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  4

Барчаси учун раҳмат император Янгиликлар

Барчаси учун раҳмат император

Бир неча соатлардан сўнг ўзбек футболи ва Италия чемпионати собиқ юлдуз футболчилари ўртасидаги учрашув бошланади.

Ҳа, бу ном "Рома" афсонаси Тоттига ишлатилган. У Римда ҳақиқий император эди. Бугун Италия чемпионати ва ўзбек футболи юлдузлари ўртасидаги учрашувда барчанинг ёқимтойи Гейнрих майдонга тушади. Жонажон ва қадрдон  "Пахтакор" стадионида. Ҳа, Саша бугун айнан сени кўриш учун учрашувга бораман. Тотти Римда, сен эса мен учун Тошкентда, "Пахтакор"да шундай мақомдаги футболчисан. Сен майдонга тушар экансан нафақат менга, майдондаги барчага ишонч, кайфият берардинг. Майдон ларзага келарди. Денисов иккалангиз ҳақиқий ўзбекнинг мард ўғлонларисиз, керак бўлса жонингизни ҳам ташлаб кетишга тайёр бўлгансиз, бунга аминман. Терма жамоа либосидаги сўнгги расмий ўйининг ёдимда. Сенга қўшилиб мен ҳам йиғлаганман. Мундиалга чиқа олмаганимиз учун эмас. Сени мамлакатнинг бош жамоаси сафида бошқа кўрмаслигим учун. Тошкентда Сурияга гол урганингда ўзимдан бахтли инсон йўқдек ҳис қилганман.  


Шундай экан бундай хайрлашув учрашувига айнан сен муносибсан Саша. Барчаси учун раҳмат император.

Абдулазиз Искандаров

Муаллифнинг телеграм канали: Интервьюлар олами

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика