UZ

Сўнгги янгиликлар

01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  3 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  3 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4

Абдужамол Исроилов: "Жароҳатдан сўнг футбол билан хайрлашиш ҳаёлига ҳам бордим. "Нефтчи"дан ҳеч қандай таклиф бўлгани йўқ" Янгиликлар

Абдужамол Исроилов: "Жароҳатдан сўнг футбол билан хайрлашиш ҳаёлига ҳам бордим. "Нефтчи"дан ҳеч қандай таклиф бўлгани йўқ"

Футболчининг биринчи рақамли душмани жароҳат эканлиги барчамизга аён бўлиб келаётган ҳақиқатдир.

"Навбаҳор" жамоаси футболчиси Абдужамол Исроилов ҳам ўтган мавсумни жароҳат сабаб ўтказиб юборишига тўғри келди. Ҳозирда спорт формасига қайтаётган маҳоратли ярим ҳимоячини суҳбатга чорлаш асносида ҳозирги ҳолати ҳақида ҳам маълумот олдик.

- Жароҳатдан сўнг тикланиш жараёни қандай кетмоқда? Жорий йилги мавсумда сизни яшил майдонда кўрамизми?

- Эътибор учун раҳмат. Жароҳат олганимга қарамай мухлислар ёлғизлатиб қўйишмади. Деярли ҳар куни телефон орқали соғлимдан хабар олиб туришди. Тикланиш жараёни аста-секин ойлар давомида олиб борилди. Худога шукур оёғим ҳозирда аввалгидан анча яхши. Машғулотлар орқали спорт формамни тиклашга ҳаракат қилмоқдаман. 

- Футболни ичидаги инсонга қараганда четдан назар ташлаган одам маълум бир фикр билдира олади. Қарийб бир йилдан ошиқ вақт мобайнида "Навбаҳор"нинг ўйинларини майдон ташқарисида кузатишингизга тўғри келди...

- Ҳа, жамоа иштирокидаги учрашувларни томошабинлар қаторида кўришга мажбур бўлдим. Ишонинг бу мен учун жуда ҳам қийин эди. "Навбаҳор" мавсумни жуда яхши бошлаганди. Кўп футболчиларнинг касалликка чалингани чемпионатнинг энг қизиган палласига тўғри келиб қолди. Лекин менга жамоанинг сўнгги турларда намойиш қилган ўйини маъқул келди. 

- Руҳий тушкунликка тушиш ҳолати бўлмадими? 

- Аввалига яшил майдонга қайтиш хоҳиши кучли эди. Даволаниш чўзилганга яраша иштиёқ ҳам борган сари сўниб борди. Ҳаттоки, бир неча бор футбол ўйнамайман деган пайтларим ҳам бўлди дея оламан. Шундай қийин паллада оила аъзоларимга, мен билан бирга бўлган Фарҳод акага ва клуб раҳбари Отабек акага раҳмат айтаман.

- Жароҳат олган, тиклана олмаган ёки шунинг кетидан футболни тарк этган футболчилар билан гаплашганимизда Ўзбекистонда жароҳатни даволаш қийин эканлигини, тикланиш ва реабилитация яхши йўлга қўйилмаганлигини айтишади. Мана сиз ҳам шуни бошингиздан ўтказдингиз, бу борада клуб амалий ёрдам бердими? Юқоридаги фикрларга муносабатингиз қандай?

- Ростдан ҳам бизда жароҳат олганингиздан сўнг уни даволаш қийинлигини кўрдим. Буни бошимдан ўтказиб билдим. Реабилитация ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Нима қилишингизни билмай юраверасиз. Худдики сиз билан ҳеч кимнинг иши йўқдек. Клубимиз менга нима керак бўлса барчасини қилиб берди. Уларга яна бир бор миннатдорчилик билдираман.

- Андрей Канчельскиснинг эътирофига сазовор бўлган кам сонли футболчилардан бирисиз. Унинг қўл остида ўзингизнинг энг яхши ўйинларингизни ўтказдингиз...

- Андрей Антанасович билан қисқа вақт ишлаган бўлсамда ўзига ҳос роҳатландим. Чунки, у менга ишонарди. Футболда мураббийнинг ишончи биринчи ўринда. Юқори даражага чиқишим учун ўзимда мотивация бор. Қолгани худодан. Насиб қилса юқори савияда ўйнаб кетаман. Муҳими ишонч бор.

- Миш-мишларга қараганда сизга собиқ жамоангиз "Нефтчи" қизиқиш билдираётган экан. Клубдан таклиф олдингизми?

- "Нефтчи"нинг кучли жамоа сифатида шаклланишни бошлгани хурсанд қилмоқда. Худо хоҳласа фарғоналик мухлислар учун катта футбол қайтади. Таклифга келадиган бўлсак, йўқ клубдан ҳеч қандай чорлов олмадим. Ҳеч ким билан алоқага чиқмадик. 

- Бу йилги мавсумни "Навбаҳор"да ўтказишингиз қанчалик аниқ?

- Бугундан йиғинга киришдик. Яқин кунларда бу борада гаплашиб оламиз ва бир қарорга келамиз. Мухлислар бу йил кучли "Навбаҳор"ни кўришади. Жамоанинг ўтган мавсум охирида кўрсатган ўйинлари гапимга исботдир. Ишқибозлар қийин вазиятда ҳам қўллаб-қувватлашда чарчашмасин.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика