UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  0 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   8 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  34 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0

Абдуҳолиқ Қурбонов: “Ғалаба қозонишга уриндик, омадимиз келмади” Янгиликлар

Абдуҳолиқ Қурбонов: “Ғалаба қозонишга уриндик, омадимиз келмади”

Про лиганинг 13-туридан ўрин олган “Янгиер-қурувчи” – “Шўртан” (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар сардори Абдуҳолиқ Қурбонов фикрларига қулоқ тутдик.

Маълумот учун, Қурбонов мазкур учрашувнинг 10-дақиқасида пенальтидан мезбонлар дарвозасига тўп кирита олмади. 

“Биз учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Чунки “Янгиер” билан ўйин биз учун 6 очкога тенг эди. Асосий мақсадимиз ҳам ғалаба қозониш ва турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилашга қаратилганди. Шахсан ўзим ҳам пенальтидан тўп кирита олмадим. Назаримда, пенальти гол бўлганида ўйин бошқача тарзда давом этган бўларди. 

Ундан кейин ҳам гол уриш учун имкониятларимиз бўлди, бироқ улардан фойдалана олмадик. 

Олдинда ўйинларимиз кўп. Ишонаманки, биз кучли бешликка кириш имкониятига эгамиз ва буни уддасидан чиқамиз", — дейди Қурбонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика