UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  3 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  15

Аббос Отахонов — АГМК футболчиси! Янгиликлар

Аббос Отахонов — АГМК футболчиси!

Ишончли ўйинлари билан мудофаа чизиғида қўрғонга айланадиган Отахонов эндиликда "кончилар" либосида ҳаракатланади.

"Жамоамиз ўтган йиллар мобайнида «Металлург» шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи -  Аббос Отахонов билан шартнома имзолади. Мустаҳкам ва ишончли ҳаракатлари билан мудофаа чизиғида қўрғонга айланадиган Отахонов эндиликда "кончилар" либосида АГМК шаънини ҳимоя қилади. Аббос Отахонов эркин агент сифатида жамоамиз билан 1 йиллик битимга имзо чекди.

Аббос Отахонов 1995 йили 25 август куни Фарғона вилоятида таваллуд топган.

"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланган Аббос Отахонов 2015 йилдан эътиборан катта футболда. Футболчи 2016 йилги мавсумни "шерлар" сафида ўтказиб, 10 ўйинда майдонга тушган. 2017 йилги мавсумда эса Отахонов "Навбаҳор" сафида элитада 17 беллашув ўтказган ҳамда 1 бор гол муаллифига айланган. 2018 йилдан эътиборан кетма-кет уч мавсумни "Металлург" сафида ўтказган Аббос Отахонов жами 78 ўйинда майдонга тушиб, 3 бор гол уришга муваффақ бўлган.

Аббос Отахонов 6 йиллик фаолияти давомида барча мусобақаларда жами 117 ўйин ўтказган ва 4та гол урган.

Отахонов Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида 2018 йилги Хитойда ўтган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади.

У ҳимоя чизиғида ҳам ўнг қанот ва марказий ҳимоя нуқталарида ишончли ва барқарор ўйин кўрсатадиган иқтидор соҳиби.

Умид қиламизки, Аббос АГМКнинг ишончли қўрғонларидан бирига айланади ва жамоамизнинг ютуқларига ўз ҳиссасини қўшади.

АГМК аҳил оиласига хуш келибсан, Аббос!", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

"Янги жамоага янги мақсадларни кўзлаб ўтдим. АГМКда аҳил жамоа йиғилганини илк кундаёқ ҳис этиш мумкин. Юқори мақсад ва вазифаларни уддалаш ҳамда Осиё майдонларида муваффақиятли ўйнашни истайман. Менга билдирилган ишончдан хурсандман. Ўз ўйинларим билан жамоага фойда келтириш ва мухлисларни хушнуд этиш учун бор кучимни сарфлайман", – дейди Аббос Отахонов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика