UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   0 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  5 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  6 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  166 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  49 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  28 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2

Аббос Отахонов — АГМК футболчиси! Янгиликлар

Аббос Отахонов — АГМК футболчиси!

Ишончли ўйинлари билан мудофаа чизиғида қўрғонга айланадиган Отахонов эндиликда "кончилар" либосида ҳаракатланади.

"Жамоамиз ўтган йиллар мобайнида «Металлург» шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи -  Аббос Отахонов билан шартнома имзолади. Мустаҳкам ва ишончли ҳаракатлари билан мудофаа чизиғида қўрғонга айланадиган Отахонов эндиликда "кончилар" либосида АГМК шаънини ҳимоя қилади. Аббос Отахонов эркин агент сифатида жамоамиз билан 1 йиллик битимга имзо чекди.

Аббос Отахонов 1995 йили 25 август куни Фарғона вилоятида таваллуд топган.

"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланган Аббос Отахонов 2015 йилдан эътиборан катта футболда. Футболчи 2016 йилги мавсумни "шерлар" сафида ўтказиб, 10 ўйинда майдонга тушган. 2017 йилги мавсумда эса Отахонов "Навбаҳор" сафида элитада 17 беллашув ўтказган ҳамда 1 бор гол муаллифига айланган. 2018 йилдан эътиборан кетма-кет уч мавсумни "Металлург" сафида ўтказган Аббос Отахонов жами 78 ўйинда майдонга тушиб, 3 бор гол уришга муваффақ бўлган.

Аббос Отахонов 6 йиллик фаолияти давомида барча мусобақаларда жами 117 ўйин ўтказган ва 4та гол урган.

Отахонов Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида 2018 йилги Хитойда ўтган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади.

У ҳимоя чизиғида ҳам ўнг қанот ва марказий ҳимоя нуқталарида ишончли ва барқарор ўйин кўрсатадиган иқтидор соҳиби.

Умид қиламизки, Аббос АГМКнинг ишончли қўрғонларидан бирига айланади ва жамоамизнинг ютуқларига ўз ҳиссасини қўшади.

АГМК аҳил оиласига хуш келибсан, Аббос!", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

"Янги жамоага янги мақсадларни кўзлаб ўтдим. АГМКда аҳил жамоа йиғилганини илк кундаёқ ҳис этиш мумкин. Юқори мақсад ва вазифаларни уддалаш ҳамда Осиё майдонларида муваффақиятли ўйнашни истайман. Менга билдирилган ишончдан хурсандман. Ўз ўйинларим билан жамоага фойда келтириш ва мухлисларни хушнуд этиш учун бор кучимни сарфлайман", – дейди Аббос Отахонов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика