UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  20 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  9 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  10 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  30 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  20 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  12 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Абадий шаҳардаги азалий нафрат Янгиликлар

Абадий шаҳардаги азалий нафрат

Теглар :  Рома"Лацио"
А Серия 18-турининг муҳим баҳсларидан бири бўлган Рим Дербиси кеча "Лацио" ғалабаси билан якунига етди (3:0).

Бугун икки жамоа мухлислари, уларнинг азалий душманликлари ҳақида суҳбат қурмоқчимиз.


Нега "Рома" ва "Лацио" мухлислари бир-бирини ёмон кўради?

1900 йили "Лацио" спорт мажмуаси ташкил топди. Логотип яратишда Олимпия ўйинлари ватани Юнонистон байроғидаги бўлгани каби ҳаворанг ва оқ рангдан фойдаланишди (шу тариқа клуб тахаллуси "Biancocelesti" - "оқ-ҳаворанглар" келиб чиққан).

Клуб гербига шаҳар рамзларидан бири бўлган бургут акси туширилди. Рим ташкил топиши ҳақидаги афсоналарга кўра, эгизаклар Ромул ва Рем узоқ вақтгача бунёд этилажак шаҳар тамал тошини қайси тепаликка қўйиш борасида бир қарорга келолмайдилар. Ҳар бири ўз тепалигига чиқиб, юқоридан учиб ўтган йиртқич қушлар сонини санашга қарор қилишади: кимда кўпроқ бўлса, ўша баҳсда ғолиб чиққан бўлади. Ромул Палатин тепалигида 12та қушни санаган бўлса, эгизаги Аветинда икки баробар кам ҳисоблаган. Шу тариқа, янги шаҳар бунёд этилади. Бироқ, келинг яхшиси, мавзуга қайтамиз.

"Лацио" биринчи ўйинини 1902 йил "Виртус" жамоасига қарши ўтказади. "Ҳаворанглилар" 3:0 ҳисобда ғолиб бўлдилар. 20-йиллар ўрталарига қадар Италия жанубидаги жамоалар, хусусан, "Лацио" катта ютуқларга эришолмади. 1927 йилда Рим федерацияси фашистлар партияси котиби Итало Фоски Римда мамлакат шимолидаги клублардан устун ва кучли бўла оладиган футбол клубини тузиш таклифини киритди. Унинг бу фикрини Бенито Амилькаре Андреа Муссолини қўллаб-қувватлади.

Ғояни амалга ошириш учун 3та жамоани бирлаштиришга қарор қилишди. "Фортитудо-Про Рома", "Романлар" ва "Альба-Аудаче"ларнинг ўрнига "Рома" клуби ташкил этилди. Янги клуб учун "қизил-сариқ" ранглар танланди. Логотипга эса бўри сурати туширилди, шаҳар рамзларидан бири. Афсоналарга кўра, бўри ўз сути билан Ромул ва Ремни эмизган экан.

"Оқ-ҳаворанглилар"нинг вице-президенти генерал Жоржжо Ваккаронинг саъй-ҳаракатлари туфайли "Лацио" ўзлигини сақлаб қолди. Шундай қилиб, Римда келиб чиқиши ва клуб атрибутларига кўра иккита жамоа қолди. Табиийки, ўз-ўзидан улар "шаҳар рамзи ва юзи" ҳамда "чинакам Рим жамоаси" бўлиш учун ўзаро жанг бошладилар. Биринчи Рим дербиси 1929 йил 8 октябрь куни Италия чемпионати доирасида бўлиб ўтди. Минимал ҳисоб билан "Рома" (1:0) ғалаба қозонди. "Бўрилар" кетма-кет 6 ўйинда ҳам "Лацио"га мағлуб бўлмадилар. Ва ниҳоят, 1932 йил октябрдаги ўзаро баҳсда омад "Лацио"га кулиб боқди (2:1). 20-аср ўрталаридан буён жамоалар "Олимпико" стадионида тўп тепадилар. Эҳтимол, бу жамоаларни бирлаштириб турган ягона нарсадир (шаҳардан ташқари, албатта).


Трагедия

"Рома" ва "Лацио" мухлисларини бир-бирига дўст дейиш қийин. Улар ўртасида мунтазам равишда низо чиқади. Ўйлашимизча, Рим дербиси кунлари маҳаллий полиция календарларида муҳим кун сифатида қайд этилган бўлса ажабмас. Сабаби ўша кунлари мухлислар ҳиссиётларга берилиб, турли жанжаллар келтириб чиқарадилар.


Шундай низолардан энг машҳури ХХ асрнинг 70-йилларида бўлган. 1979 йили бўлган дербидан аввал "Рома" мухлислари ўз секторида ракетница (баъзи спорт турларида старт бериш учун фойдаланувчи пистолет тури) яширади. Ўйин вақтида бир ракетница "Лацио" тиффозиси  томонга учиб тушади. Мухлислардан бири Винченцо Папарелли воқеа жойида вафот этади...

Шундан сўнг икки клуб ишқибозлари ўртасидаги нафрат янада кучайиб кетади.


"Рома" ва "Лацио" мураббийи учун ҳайкал ўрнатилади...

Аср бошида "Лацио" ўзининг энг яхши йилларини ўтказди: Павел Недвед, Кристиан Вьери, Алессандро Неста, Диего Симеоне ва бошқалар кўпчиликни ақлдан оздирди. Жамоани швециялик мураббий Свен-Ёран Эрикссон бошқарди. 1999 йили жамоа 2та евротурнирда ғолиб бўлди: Кубок эгалари Кубоги ва УЕФА Суперкубоги. Ўша йили Формеллодаги "Лацио" базасида швед мураббийга атаб ҳайкал қўйиш қарорига келишди.


Қизиғи шундаки, у фаолияти давомида аввал "Рома"ни бошқарган, аммо бунга катта эътибор беришмади. Бироқ мухлислар томонидан билдирилган миннатдорчилик сабаби фақатгина қўлга киритилган титуллар эмасди. Ҳамма гап 1998/1999 йилги мавсумда эди... "Лацио" ўзаро тўқнашувда 4 бора "Рома"ни мағлуб этди: "бўрилар" икки марта А Серия доирасида, икки марта Италия Кубоги доирасидаги учрашувда ғалабани бой беришганди.


"Ҳеч қачон! Ахир биз Римнинг ҳурматли оиласимиз"

Бир куни "Лацио" мураббийлари гуруҳи ўз сафларида бир болани кўришни исташди ва унинг уйи томон йўл олишди. Йигитча тенгдошларига қараганда анча яхшироқ футбол ўйнарди, лекин характери жуда оғир эди. Ўсмирнинг онаси эшикни очди ва уларнинг илтимосига шундай жавоб берди: "Ҳеч қачон! Ахир биз Римнинг ҳурматли оиласимиз!". Вақт ўтди, болакай улғайди. Ва бирор марта ҳам "Лацио"га рад жавобини берганидан афсусланмади. Унинг исми Франческо Тотти эди. 25 мавсум, 786 ўйин, 307та гол — буларнинг барчасига "Рома" футболкасини кийган ҳолда эришди. "Император" Рим дербисидаги рекорд ўрнатди — 44 учрашув, урилган голлар сони — 11та.

Франческо Тоттининг турмуш ўртоғи Илара Блази — "Лацио" мухлиси! Тақдир ҳазилини қаранг...

2017 йил "Лацио" - "Интер" учрашувида римликлар мухлислари гуруҳларидан бири трибунага баннер ёйди:

"Душманлар Франческо Тотти кетаётгани сабаб байрам қилишмоқда" — дейишганди италиялик афсонавий футболчининг катта футболни тарк этиши ҳақида. 

Бундай ҳолатлар кам бўлса-да, улар барибир дербига ўзгача шукуҳ бағишлайди.


"Финалдан кейин келаси куни одамлар мени тўхтатиб, гол урган ўнг оёғимни ўпишди!"

2013 йили "Рома" ва "Лацио" илк бор Италия Кубоги финалида учрашдилар. Яна бир омил ўйинга катта интрига бағишлади: финал пайти Италиядаги мавсум якунига етиб бўлганди. А Серия натижаларига кўра, ҳар икки жамоа ҳам еврокубокка чиқолмади. Шу сабабли, кубок финали нафақат соврин учун, балки Европа Лигасига чиқиш учун ҳам яхшигина имконият эди. Финалда "Лацио" зафар қучди ва тарихидаги олтинчи Италия Кубогига сазовор бўлди. Учрашувдаги ягона голни Сенад Лулич урди.

Босниялик айтганидек: "Бу авлбовар қимас кеча эди. Мен атрофдаги одамлар, мухлисларнинг кўзларидаги ёшни кўриб, Рим дербиси қанчалик муҳим эканини ҳис қилдим. Финалдан бир кун ўтиб, мухлислар келиб гол урган ўнг оёғимни ўпишди!".


Италиянинг энг қайноқ дербиси

Аппенин ярим оролларининг энг қайноқ дербиси бу — шубҳасиз, Рим тўқнашувидир. Фақатгина стадион ва бир-бирига бўлган нафрат бирлаштириб турувчи бу рақиблар буткул турлича тарихга эга. "Қуёшли Дерби" ҳам ("Наполи" ва "Рома") қайсидир маънода ўхшаш, лекин у барибир дерби деб кўпчилик томонидан тан олинмаган, сабаби клублар бошқа-бошқа шаҳарлар шарафини ҳимоя қиладилар. "Милан дербиси"даги ҳарорат ҳам римликлар тўқнашуви олдида "ип эшолмай қолади".


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика