UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  0 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   9 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

А Серия. "Болонья"ни мағлуб қилган "Ювентус" 4-ўринга кўтарилди Янгиликлар

А Серия. "Болонья"ни мағлуб қилган "Ювентус" 4-ўринга кўтарилди

Ушбу саҳифада Италия чемпионати 19-тури доирасидаги "Ювентус" ҳамда "Болонья" жамоалари ўртасидаги учрашув матнли трансляция қилинди.

Ювентус

Артур - 15', Уэстон Маккенни - 71'

Серия А . 19-тур

24/01/2021, 15:30

0
:
2
Тугади

Болонья

Стадион: Allianz Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Juan Luca Sacchi

45'
90'
15'  Артур
15'  Криштиану Роналду
21'  Деян Кулусевски
47'  Джорджо Кьеллини
52'  Артур
69'  Федерико Бернардески (Альваро Мората)
71'  Уэстон Маккенни
71'  Хуан Куадрадо
78'  Артур (Адриен Рабьо)
78'  Леонардо Бонуччи (Маттейс де Лигт)
78'  Деян Кулусевски (Аарон Рэмзи)
90'  Уэстон Маккенни (Мерих Демирал)
14'  Эмануэль Виньято
46'  Эмануэль Виньято (Никола Сансоне)
46'  Лоренцо Де Сильвестри (Адама Сумаоро)
62'  Митчелл Дейкс
64'  Маттиас Сванберг (Николас Домингес)
76'  Митчелл Дейкс (Родриго Паласио)
76'  Риккардо Орсолини (Андреас Сков Ольсен)

Ювентус – Болонья 2:0 

24 января, 14.30, «Альянц Стэдиум»

Голлар:

1:0 – 15 Артур, 2:0 – 71 Маккенни.

Ювентус – Шченсны, Данило, Кьеллини, Бонуччи (де Лигт, 78), Куадрадо, Бентанкур, Маккенни (Демирал, 90), Кулусевски (Рэмзи, 78), Артур (Рабьо, 78), Бернардески (Мората, 69), Роналду.

Болонья – Скорупски, Ларангейра, Дейкс (Паласио, 75), Томиясу, де Сильвестри (Сумаоро, 46), Сориано, Схаутен, Орсолини (Ольсен, 76), Сванберг (Домингес, 64), Виньято (Сансоне, 46), Барроу.

Огоҳлантиришлар:

Виньято (14), Кулусевски (21), Кьеллини (47), Артур (52), Дейкс (62).

Учрашув якунланди. "Кекса синьора" очколари сонини 36тага етказиб олгани ҳолда турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди.

90+2. Иккинчи гол муаллифи Уэстон Маккенни ўрнига Мерих Демирал майдонга тушди.

Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Роналду бугун гол уриш учун ҳамма нарсани қилди, аммо Скорупски буни хоҳламаяпти. Польшалик дарвозабондан навбатдаги сейв.

87. Адриен Рабьо 2-3 кишини алдаб, рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Скорупскидан навбатдаги сейв.

82. Роналду жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади, аммо дарвозабон ўз ўрнида. Португалиялик футболчи мавсумдаги 16-голини уришни жуда хоҳламоқда.

81. Сансоненинг жарима майдони ичига амалга оширган узатмаси ноаниқ кўриниш олди.

78. Пирло бир йўла 3 нафар футболчини майдонга туширди. Де Лигт, Рабьо ҳамда Рэмзи майдонга туширилди. Бонуччи, Кулусевски ҳамда Артур учун бугунги ўйин якунланди.

75. Роналду жарима майдони ичидаги Маккеннига тўп узатди. Америкалик футболчи 3 метр масофадан дарвозани ишғол қила олмади.

72. Гол! Ўйинда ҳисоб ўзгарди. Бурачакдан етказилган тўпни Маккэнни боши билан "Болонья" дарвозасига киритиб қўйди - 2:0.

68. "Кекса синьора"да ўзгариш Бернардескининг ўрнига Мората майдонга тушди.

64. Хуан Куадрадодан навбатдаги зарба, яна ноаниқ.

63. "Ювентус"да қулай "стандарт". Маккенни жарима майдончаси яқинида рақибларини қўполлик ишлатишга мажбур қилди.

61. Куадрадо навбатдаги бор қулай вазиятда турган жамоадошларини тўп билан таъминлаш ўрнига, дарвозага зарба берди. Бурчак зарбаси.

59. Николас Сансоненинг чап оёқда йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади.

56. Рикардо Орсалинининг айланма зарбасини Войцех қийинчилик билан бартараф қилди.

52. Иккинчи бўлим аввалида тўп назорати меҳмонлар томонига ўтиб кетди.

48. Куадрадо кутилмаганда ўўз дарвозаси томон зарба бериб қўйди. Шчеснидан сэйв!

"Болонья" сафида ўзгаришлар: Виньятони Сансоне, Сильвестрин Сумаоро алмаштирди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Лука Саккининг ҳуштаги чалинди. Танаффус!

45. Учрашувнинг биринчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди.

41. ВАР тизими ишга тушди. Наҳотки, мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланади. Йўқ, ҳаммаси жойида, учрашув давом этади.

40. Уххх! Орсолини алдамчи ҳаракатлари билан "Юве" ҳимоячиларининг "бошини айлантириб", тўпни Роберто Сорианога узатди. 29 ёшли италиялик футболчининг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

37. Барроунинг жарима майдончаси ичига узатган тўпини Кьеллини қайтариб юборди.

33. "Ювентус"нинг навбатдаги қарши ҳужуми! Куадрадо тўп билан жарима майдончаси ичига кириб борди. Барча у тўпни ўнгроқда турган Роналдуга етказиб беришини тахмин қилиб турган бир пайтда дарвоза томон зарба йўллади - ноаниқ.

31. "Болонья"нинг навбатдаги мазмунсиз ҳужуми зарбасиз якунланди.

27. Меҳмонлар дарвозаси олдида "оловли" вазият! Роналду ва Кулусевскининг кетма-кет юерилган кучли зарбаларини Скорупски қийинчилик билан бартараф қилди.

25. "Болонья"да қарши ҳужум. Виньято чап қанотдан олдинга ўтиб, тўпни жарима майдончасининг ичига оширди, аммо зарба берадиган футболчи топилмади.

21. Майдон марказида "Болонья" футболчисига нисбатан қўпол ўйнаган Бернардескига сариқ карточка кўрсатилди.

15. Гол! Учрашувда ҳисоб очилди. Артурнинг жарима майдончаси ташқарисидан тепган тўпи рақиб ҳимоячисига тегиб, дарвозанинг ичига бориб тушди - 1:0.

14. Бентанкурга нисбатан қоидани бузган Виньято ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Италия чемпионати мусобақа жадвалидаги ҳолат билан танишинг

7. Роналду чап қанотдан жарима майдончаси ичига тўп узатди, Маккэнни зарба бериш учун тўпга мослаша билмади.

5. Куадрадо майдонга қулади. Унга ҳам шифокорлар ёрдами керак.

2. Родриго Бентанкурга нисбатан майдон марказида қоида бузилди. Уругвайлик футболчига майдон ташқарисида ёрдам кўрсатилади.

1. Учрашув старт олди! Ўйинни Роналду бошлаб берди.

– Жамоалар стадионга чиқиб келишмоқда.

Ювентус

Артур - 15', Уэстон Маккенни - 71'

Серия А . 19-тур

24/01/2021, 15:30

0
:
2
Тугади

Болонья

Стадион: Allianz Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Juan Luca Sacchi

45'
90'
15'  Артур
15'  Криштиану Роналду
21'  Деян Кулусевски
47'  Джорджо Кьеллини
52'  Артур
69'  Федерико Бернардески (Альваро Мората)
71'  Уэстон Маккенни
71'  Хуан Куадрадо
78'  Артур (Адриен Рабьо)
78'  Леонардо Бонуччи (Маттейс де Лигт)
78'  Деян Кулусевски (Аарон Рэмзи)
90'  Уэстон Маккенни (Мерих Демирал)
14'  Эмануэль Виньято
46'  Эмануэль Виньято (Никола Сансоне)
46'  Лоренцо Де Сильвестри (Адама Сумаоро)
62'  Митчелл Дейкс
64'  Маттиас Сванберг (Николас Домингес)
76'  Митчелл Дейкс (Родриго Паласио)
76'  Риккардо Орсолини (Андреас Сков Ольсен)

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика