UZ

Сўнгги янгиликлар

00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  0 00:00АПЛ. "Арсенал" — "Челси" (онлайн ҳисоб)  6 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  149 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  25 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  16 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4

“Ювентус” Турин дербисида иродали ғалабага эришди Янгиликлар

“Ювентус” Турин дербисида иродали ғалабага эришди

Италия чемпионатининг 10-тур баҳслари давом этади. Бироздан кейин "Ювентус" ва "Торино" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Ювентус – Торино 2:1 

5 декабрь, 22.00, "Альянц Стэдиум"

Гол:  9 - Нкулу 0:1, 78 - Маккенни 1:1, 89 - Бонуччи 2:1

Ювентус: Шчесний, Куадрадо, де Лигт, Бонуччи, Данило, Бентанкур, Рабьо, Кьеза, Кулусевски, Роналду, Дибала.

Торино: Сиригу, Нкулу, Лянко Войнович, Рикардо Родригес, Меите, Ринкон, Линетти, Синго, Ансальди, Заза, Белотти.  


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+4. Огоҳлантириш. Куадрадо ҳакам томонидан огоҳлантирилди

Ҳакам иккинчи бўлимга олти дақиқа қўшиб берди

89. ГООООООООЛ. Бонуччи ҳисобни 2:0 кўринишга келтирмоқда

85. Мезбонлар ҳисобни тенглаштириб олганидан сўнг ҳужум қилишдан тўхтамаяпти

78. ГООООООООЛ. Маккенни ҳисобни тенглаштирмоқда

76. Огоҳлантириш. Ҳозиргина майдонга тушган Лукич ҳакам томонидан огоҳлантирилди

75. Ўзгариш. Зазанинг ўрнига Лукич майдонга тушди

72. Огоҳлантириш. де Лигт огоҳлантирилди

71. Ўзгариш. Данило ва Рабьо майдони тарк этди. Уларнинг ўрнига Сандро ва Маккенни майдонга тушди

70. Огоҳлантириш. Лянко жиддий қўполлик ишлатди ва оголантирилди

64. ЗАРБААА. Кьезанинг зарбасига бироз аниқлик етишмади

VAR. Куадрадонинг голи офсайд сабабли ҳисобга олинмади

57. ГОООООООООЛ. Куадрадо ҳисобни тенглаштирмоқда

55. ЗАРБАААА. Роналдунинг жарима майдончасидан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб, бурчакка чиқиб кетди

52. ЗАРБАААА. Линеттининг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворда турган Рабьо қайтармоқда

51. Огоҳлантириш. Кулусевски жарима майдончасининг ёнгинасида рақибига қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди. «Торино»да ажойиб имконият!

49. «Ювентус» футболчилари иккинчи бўлимнинг бошида ҳужумлар ташкил этишга ҳаракат қилмоқда. ҳоризда «Торино» ҳимоячилари жуда яхши ҳаракат қилмоқда 

Иккинчи бўлим бошланди 

Биринчи бўлим якунланди

Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди

45. УХХХХХХ. Беллоти қанотдан узатилган тўпни қайчи услубида зарба йўллади, бироқ озгина аниқлик етишмади

44. ЗАРБААА. Дибала жарима майдончасидан аниқ зарба йўллади, бироқ дарвозабон ўз ўрнида. Бу «Ювентус» футболчиларининг илк аниқ зарбаси бўлди

41. ЗАРБАА. Бентанкур жаримадан узатмани амалга оширди, Бонуччининг зарбасига эса бироз аниқлик етишмади

34. ЗАРБАААА. Дибаланинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб, бурчакка чиқиб кетди

32. ЗАРБА. Лянко  узоқдан зарба йўллади, бироқ ноаниқ

26. Тўхталиш. Беллоти де Лигтнини оёғини босиб олди ва мезбонлар ҳимоячиси майдонда ётибди

20. Мезбонлар гол ўтказиб юборганидан сўнг бор эътиборларини ҳужумга қаратмоқдалар, бироқ ҳозирча барчаси бефойда

14. СEЙФ. Заза дарвозабон билан бирга бир чиқди, бироқ Шчеснийдан супер сейф. Ҳисоб 0:2 бўлишига сал қолди...

12. ЗАРБААА. Бентанкурнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, бурчакка чиқиб кетди

Ансальди бурчакдан узатмани амалга оширди, «Ювентус» ҳимоячилари жарима майдончасининг ичида қўпол хатога йўл қўйди ва НʼКулу ҳисобни очди

9. ГОООООООЛ. Николя НʼКулу ҳисобни очди

4. Мезбонлар учрашувдаги илк бурчак зарбасига эга бўлмоқда. Дибаланинг узатмасини де Лигт боши билан зарба йўллади, бироқ ҳимоячи ҳужумда фол ишлатди

Учрашув бошланди

 Учрашув бошланишидан аввал Роналду А Сериянинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчи бўлгани муносабати билан тақдирланди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика