UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  6 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

А Серия. Шомуродов асосий таркибда тушган баҳсда "Рома" ишончли ғалабага эришди Янгиликлар

А Серия. Шомуродов асосий таркибда тушган баҳсда "Рома" ишончли ғалабага эришди

Италия А Серия 38-турида "Торино" - "Рома" учрашуви бўлиб ўтди.

"Торино" – "Рома" 0:3
Голлар
: 0:1 – 33 Абрахам, 0:2 – 42, пенальти Абрахам, 0:3 – 78, пенальти Пеллегрини.

"Торино" – Бериша, Айна, Родригес (Буонджорно, 46), Лукич, Зима, Ансальди (Сек, 46), Прат, Брекало (Пьяца, 46), Побега, Риччи (Мандрагора, 84), Белотти (Пеллегри, 68).

"Рома" – Руй Патрисиу, Манчини, Кумбула, Рожер, Спинаццола (Винья, 83), Залевски (Карсдорп, 58), Сержиу Оливейра (Кристанте, 58), Верету, Пеллегрини (Эль-Шаарави, 82), Шомуродов (Дзаньоло, 76), Абрахам.

Огоҳлантиришлар: Рожер (20), Ансальди (21), Шомуродов (76), Буонджорно (78).



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90-дақиқа. Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгармади ва "Рома" муҳим ғалабани қўлга киритди.  

78-дақиқа. ГООООООЛ! Пеллегрини ўн бир метрлик зарбадан тўпни дарвоза тўрига йўллади.   

Яна ПЕНАЛЬТИ! Ҳозиргина майдонга тушган Заньолони ҳимоячи қучоқлаб олди ва қўйворгиси келмагани сабаб, ҳакам нуқтага ишора қилишга мажбур бўлди. 

76-дақиқа. Ўзгариш! Айнан шу эпизоддан кейин Николо Заньоло айнан Ўзбекистон терма жамоаси форвардини алиштирди. 

76-дақиқа. Огоҳлантириш! Элдор Шомуродов рақибини очиқчасига ушлаб қолгани учун сариқ карточка ишлаб олди.   

75-дақиқа. Бу орада Пеллегрини майдонга қайтди.  

Николо Заньоло майдонга тушишга тайёр ва Моурдан охирги кўрсатмаларни олмоқда. 

74-дақиқа. Пеллегринига нисбатан очиқчасига қўпол ўйнашгани такрорий лавҳада кўринди.   

72-дақиқа. Шомуродовдан ақлли қарор. Ҳамюртимиз бир нечта рақиб қуршовида бўлишига қарамай, босиқлик билан тўпни ўзида ушлаб турди ва рақибларидан бирини қоида бузишга мажбур қилди.   

69-дақиқа. Иккинчи бўлимдаги "cooling break".  

68-дақиқа. Ўзгариш! Андреа Белотти ўрнини Пьетро Пеллегрига бўшатиб берди.   

67-дақиқа. Шомуродов ўзига берилган имкониятдан имкон қадар унумли фойдаланиб, ўзини кўрсатишга уринмоқда. Ҳамюртимиз анча фаол.  

Ҳаммаси жойида, Элдор майдонга қайтди. 

61-дақиқа. Лоренцо Пеллегрини ҳужумга ўтганди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.  

60-дақиқа. Элдор Шомуродов жароҳат олмадими ишқилиб? Футболчи майдонни тарк этди ва шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда.  

58-дақиқа. ЎзгаришларНикола Залевский ва Сержиу Оливейра ўрнига Рик Карсдорп ҳамда Брайан Кристанте ўйинга қўшилди.   

54-дақиқа. Ола Айнанинг узатмасидан кейин Кумбула тўпни қайтариб, хавфни бартараф этди.  

48-дақиқа. "Торино" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.  

Бўлимдаги биринчи хавфли вазият эса Элдор Шомуродов иштирокида юзага келди. Бироқ ҳимоячи Элдорнинг зарбасидан кейин тўп йўлига тўғаноқ бўлди.   

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Айни шу паллада ҳакамнинг биринчи бўлим якунланганлиги ҳақидаги ҳуштаги чалинди. 

45+2-дақиқа. "Торино"нинг яна бир уринишида чинакамига хавфли зарбачага иш етиб бормади.  

45+1-дақиқа. Шомуродов тўпни қабул қилиб олганди, бироқ ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. Белотти ҳужумда фол ишлатди. Буёғига "Рома" футболчилари тўпни ўйинга киритишга шошилишмаяпти.  


42-дақиқа. ГООООЛ! Зарбани Абрахамнинг ўзи амалга оширди ва кипер қанчалик уринмасин, жамоасини қутқара олмади. 

41-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Жамоавий босим оқибатида ҳимоячи тўпни дарвозабонга оширишга мажбур бўлди, у ерда эса Тэмми чаққонроқ ҳаракат қилиб, Беришани қоидани бузишга мажбур қилди.  

39-дақиқа. Шомуродов қанотда тўпни қабул қилди бир рақибини чалғитиб, марказроқдаги Пеллегринини кўрди, Лоренцо эса тўпни Сержиу Оливейрага зарба бериши учун қолдирганди, бироқ португалияликнинг уриниши умуман ўхшамади.  

37-дақиқа. Ола Айна ўнг қанотдан марказга қараб юрди ва зарба берди, лекин мўлжалда бироз адашди.  

35-дақиқа. Ҳисобда олдинга чиқиб олгач, "Рома" нисбатан эркинроқ ҳаракат қилиши турган гап. Ўз навбатида "Торино" бундай вазиятда қандай реакция билдириши қизиқ. 

33-дақиқа. ГООООООЛ! Тэмми Абрахам ҳисобни очди. Лоренцо Пеллегрини ҳисобига ассист ёздириб қўйди.  

32-дақиқа. Пеллегрини тўпни майдон ташқарисига чиқиб кетишини кутганди, аммо оқибатда йўқотди.  

31-дақиқа. "Торино"нинг чиройли ҳужуми Андреа Белоттининг кучли зарбаси билан якунланди, аммо бироз ноаниқ.  

30-дақиқа. Прессингда фаол ва фойдали ҳаракат қилган Элдорнинг кейинги эпизоддаги узатмаси ноаниқ чиқди.  

27-дақиқа. Ола Айнанинг фаоллигидан кейин мезбонлар тўпни ўзларига қайтариб олишди ва якунда Йосип Брекало зарба берди, бироқ Руй Патрисиу ўз ўрнида.  

25-дақиқа. Ҳакам ҳуштак чалиб, ўйинни тўхтатди ва футболчилар сув ичиб олиши учун шароит яратиб берди.  

21-дақиқа. Огоҳлантириш! Кристиан Ансальди карточкалар бўйича ҳисобни ҳам тенглаштириб қўйди. 

20-дақиқа. Огоҳлантириш! Рожер Ибаньес қўполлиги туфайли сариқ карточка ишлаб олди.  

19-дақиқа. "Рома" яна бир бурчак зарбасини амалга оширди, бироқ ҳимоячиларга ёрдамга қайтган Белотти боши билан тўпни қайтариб юборди.  

Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 58% - 42% "Торино" фойдасига.

15-дақиқа. Римликларнинг навбатдаги уриниши самарасиз якунланди. 

13-дақиқа. Пеллегрини жарима майдонига яқинлашиб ўзи зарба беришга қарор қилди, аммо уриниши жуда ноаниқ чиқди. 

11-дақиқа. "Торино"нинг ҳужуми ноаниқ узатма сабаб охирига етмай қолди.

Бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллайшга меҳмонлар имкон топа олишмади.  

7-дақиқа. Элдор фаол иштирок этган ҳужумни ҳамюртимизнинг ўзи якунлаб бериши мумкин эди, аммо ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

6-дақиқа. Зарбани "жонли девор" ўзига қабул қилди. 

5-дақиқа. "Торино"нинг биринчи хавфли ҳужуми бўлишга яқин келгандик. Аммо тўп билан анча олдинга ўтган Белоттини охири қоидани бузиб, тўхтатиб қолишди. Жарима зарбаси белгиланди.   

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Ҳар икки клуб асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди. 

Чемпионатнинг охирги қисмида омадсизликларга учраган "Рома" бугун ҳеч бўлмаса олтинчи ўринни бериб қўймаслик учун ҳам ҳаракат қилади.  

Билиб улгурганингиздек, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлайди.  

"Торино" - "Рома"

20 май, 23:45. «Олимпико ди Торино»

Торино

Серия А . 38-тур

20/05/2022, 23:45

3
:
0
Тугади

Рома

Тэмми Абрахам - 33', Тэмми Абрахам - 42', Лоренцо Пеллегрини - 78'

Стадион: Stadio Olimpico Grande Torino, 16730 томошабин

Бош ҳакам: Massimiliano Irrati

45'
90'
21'  Кристиан Ансальди
46'  Рикардо Родригес (Алессандро Буонджорно)
46'  Йосип Брекало (Марко Пьяца)
46'  Кристиан Ансальди (Демба Сек)
68'  Андреа Белотти (Пьетро Пеллегри)
78'  Алессандро Буонджорно
84'  Самуэле Риччи (Роландо Мандрагора)
20'  Рожер Ибаньес
33'  Тэмми Абрахам
33'  Лоренцо Пеллегрини
42'  Тэмми Абрахам
58'  Сержио Оливейра (Брайан Кристанте)
58'  Никола Залевский (Рик Карсдорп)
76'  Элдор Шомуродов
76'  Элдор Шомуродов (Николо Дзаньоло)
78'  Лоренцо Пеллегрини
82'  Леонардо Спинаццола (Матиас Винья)
82'  Лоренцо Пеллегрини (Стефан Эль-Шаарави)

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика