UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  3 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

"Милан" - чемпион! Янгиликлар

"Милан" - чемпион!

Италия чемпионати 38-тури доирасидаги беллашувнинг матнли трансляциясини кузатиб бордингиз.

Сассуоло – Милан 0:3

21.00, «Читта-дель-Триколоре»

Гол: Жиру (17, 0:1), Леау (32, 0:2), Кессье (36, 0:3).

Сассуоло – Консильи, Мюльдюр, Айхан, Феррари, Кирьякопулос, Лопес (Маньянелли, 46), Фраттези (Траоре, 58), Матеус Энрике, Берарди (Дефрель, 68), Скамакка, Распадори.

Милан – Меньян, Калабрия, Томори, Калулу, Эрнандес, Крунич (Браим Диас, 72), Кессиэ, Салемакерс (Флоренци, 81), Тонали (Беннасер, 46), Жиру (Ибрагимович, 72), Рафаэл Леау.

Огоҳлантириш: Тонали (34), Лопес (37), Кирьякопулос (53).

Сассуоло

Серия А . 38-тур

22/05/2022, 21:00

3
:
0
Тугади

Милан

Оливье Жиру - 17', Оливье Жиру - 32', Франк Кессье - 36'

Стадион: Stadio Mapei - Citta del Tricolore, 21500 томошабин

Бош ҳакам: Daniele Doveri

45'
90'
37'  Максим Лопес
46'  Максим Лопес (Франческо Маньянелли)
53'  Георгиос Кирьякопулос
58'  Давиде Фраттези (Хамед Траоре)
67'  Доменико Берарди (Грегуар Дефрель)
82'  Джанмарко Феррари (Федерико Пелузо)
83'  Андреа Консильи (Джакомо Саталино)
17'  Оливье Жиру
17'  Рафаэл Леау
32'  Оливье Жиру
32'  Рафаэл Леау
34'  Сандро Тонали
36'  Франк Кессье
36'  Рафаэл Леау
46'  Сандро Тонали (Исмаэль Беннасер)
72'  Оливье Жиру (Златан Ибрагимович)
72'  Раде Крунич (Браим Диас)
78'  Златан Ибрагимович
81'  Алексис Салемакерс (Алессандро Флоренци)
81'  Фикайо Томори (Алессио Романьоли)

ЯНГИЛАШ

Бемалол бақиришингиз мумкин, "МИЛАН" - ЧЕМПИОН! Расман! "Милан"нинг узоқ йиллик мухлисларини табриклаймиз! 11 йиллик чемпионлик ҳар йилги чемпионликдан кўра ширинроқ! Табриклар! Ҳам "Сити" ҳам "Милан" мухлисларини табриклаймиз!

"Милан"ни қўшиб берилган 2 дақиқа чемпионликдан ажратиб турибди.

90. ЗАРБАААААААА!!! Калабриянинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

86. ЗАРБААААА!! "Сассуоло" икки марта зарба берди. Илк зарбани дарвозабон, кейингисини тўсин қайтарди.

11 йил! Сўнгги чемпионликка 11 йил бўлди. "Милан" бошқа клублардан фарқли равишда чемпионликка катта пул сарфламасдан, топ-юлдуз олиб келмасдан, топ-мураббийсиз чемпионликка эришди. Клуб узоқ йил қийналди, ҳаммасига чидаб, ҳаммасига сабр қилиб, шу кунларга етишди. Клуб узоқ йиллик қийналишларни шундай чемпионлик эвазига, шундай ажойиб кунлар эвазига унутиб юбориши аниқ. Бу "Милан"нинг келажаги юқори, ҳали бу "Милан" кўп нарсаларга қодир!

78. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! ЙЎЎЎЎЎҚҚҚҚ!! Златан учрашувдаги голини урганди. Аммо голга ассист бўлган Леау оффсайдда қолиб кетган экан.

75. "Милан" яна ҳужумга ўтди. Салемакерснинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

72. Чемпионликка яқин қолганда Пиоли асосий футболчиларини совринни нишонлаш учун захирага олмоқда.

65. "Милан" бурчак зарбасига эга бўлди ва ундан оширилган тўпни дарвозабон ушлаб олди.

60. "Милан" тўртинчи голга яқин эди. Аммо Леаунинг пасини дарвозага киритадиган бирор футболчи топилмади.

56. Майдон марказидан тўп ҳужумдаги Берарди томон оширилди. Аммо тўп дарвозабонга бориб тушди.

52. "Сассуоло" ҳужумга ўтди. Қанотдан оширилган тўпга Берарди чалқанчасига зарба йўллади. Ноаниқ.

50. Берарди чап оёғида зарба йўллади. Бироқ тўп анчагина юқоридан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+3. "Милан" танаффусга 4 гол фарқи билан чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо Леау бу сафар гол уришни истамади.

Таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. МЕНЬЯЯЯЯЯЯЯЯННННННННН!!! СУПЕР МЕГА СЕЙВ!

40. УХХХХХХХ!!! Леаунинг ўзи гол уришни истаганди. Аммо буни дарвозабон истамади.

36. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Бугун тўхтатиб бўлмас "Милан"ни тўхтатиб бўлмайди! ДАХШАТ! СУПЕР! КЕССЬЕ! Леаудан учинчи ассист!

34. Тонали огоҳлантирилди.

32. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! ЖИРУУУУУУУУУ!!!! ДУБЛЬ!!!! ЛЕАУдан ИККИНЧИ СУПЕР АССИСТ!

30. "Сассуоло" жарима зарбасига эга бўлди. Бироқ ундан оширилган тўпга берилган зарба дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

25. Меньянни бугун биринчи марта ТВда кўрдик. У сариқ формада ўйнаётган экан. Мен уни қаергадир кетди деб ўйлабман)

22. ЗАРБААААААА!!!! ФАНТАСТИК ЎЙИН!!! "Сассуоло" футболчилари суперқаҳрамонлар каби курашмоқда! Тўп дарвозага киргиси келмаяпти!

21. ЗАРБАААААААА!! Тоналининг кучли ва ажойиб зарбасини Консильи бурчакка чиқариб юборди.

17. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! ЖИРУУУУУУУУУ!!!! ЛЕАУдан СУПЕР АССИСТ!! Бугун "Милан" ёнмоқда, бугун "Милан" жанговар ўйнамоқда!


16. "Милан" бучрак зарбасига эга бўлди. Теонинг оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

12. НИМАЛАР БЎЛЯПТИ!!! Леаунинг зарбасини дарвозабон ушлай олмади, Жиру эса тўпни жамоадошига оширмоқчи бўлди, бироқ зарба берадиган одам топилмади.

9. НИМААААААА!!!! Салемакерс бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади!

9. ЗАРБААААААААА!!!! Бурчакдан узатилган тўпга кимдир боши билан зарба йўллади. Дарвозага кириб кетаётган тўпни ҳимоячи қайтарди!

8. ЗАРБААААААААА!!! НИМАЛАР БЎЛЯПТИИИИИ!!! Леау ажойиб вазиятдан фойдалана олмади.

7. ЗАРБАААААААА!!! Теонинг жаримадан оширган тўпига Жиру боши билан зарба йўллади. Консильи жамоасини голдан сақлаб қолди!

6. Баҳсдаги илк зарба Берарди томонидан берилди. Тўп дарвозанинг анчагина юқорисидан ўтиб кетди.

2. Баҳсни миланликлар ҳужумкор бошлади. Бироқ бурчак зарбасидан наф чиқариб бўлмади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! "Милан" чемпионлик ўйинида "Сассуоло" майдонига сафар қилмоқда. Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда!

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика