UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Суперлига. "Динамо" – "Металлург": Асосий таркиблар маълум  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  9 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  12 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  7 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8

А Серия. "Рома"ни енголмаган "Наполи" пешқадамликни "Милан" билан бўлишадиган бўлди Янгиликлар

А Серия. "Рома"ни енголмаган "Наполи" пешқадамликни "Милан" билан бўлишадиган бўлди

Теглар :  РомаНаполи
Италия чемпионати 9-туридан ўрин олган "Рома" – "Наполи" баҳси якунланди.

Рома – Наполи 0:0

21.00, «Стадио Олимпико»

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Рожер, Винья, Мхитарян (Эль-Шаарави, 66), Верету, Кристанте, Пеллегрини, Дзаньоло, Абрахам (Шомуродов, 86).

Наполи – Оспина, Ди Лоренцо, Кулибали, Ррахмани, Мариу Руй, Зелиньски (Элмаз, 71), Фабиан Руис, Замбо-Ангисса, Инсинье (Мертенс, 81), Политано (Лосано, 71), Осимхен.

Огоҳлантиришлар: Абрахам (30), Верету (90), Карсдорп (90), Мертенс (90), Манчини (90).


ЯНГИЛАШ


90+7. Учрашув якунланди. "Наполи"нинг ғалабали серияси, "Рома"нинг эса асаблари бузилди.

90+4. Сўнгги дақиқалар яна асабий руҳда ўтмоқда. Ҳакам тезроқ ўйинни якунламаса, каратэ мусобақаси бошланиб кетади. Ҳакам сариқ карточкасини чўнтагига солмай юрса ҳам бўлаверади.

90+1. Карсдорп аутдан жарима майдонига оширди, Шомуродов рақибига тўпни узатганди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтарди.

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. "Рома" бурчак зарбаси амалга оширди, бироқ дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатилди деб топилди.

88. Гол."Наполи" ҳичобни очди, бироқ ҳакам офсайд қайд этди. Тан олиш керак, Осимхен бугун гол уришга лойиқ эди.

86. Ўзгариш: Абраҳам ўрнига Шомуродов майдонга тушди.

84. "Рома" қўпол хатога йўл қўйди ва сал қолса, "Наполи" жазолаб қўйиши мумкин эди. Ҳимоячи дарвозабонга ноқулай узатма берди, дарвозабон ҳам тўпни тепа олмади, Руининг шўри қуришига бир баҳя қолди.

81. "Наполи"да ўзгариш: Мертенс Инсиньени алмаштирди.

81. ЧЕТЛАТИШ. Моуринью иккинчи сариқ карточкани олди ҳамда майдондан четлатилди. Энди Элдорни ҳам кўрмаймиз, шекилли.

78. Верету узоқ масофадан дарвозани нишонга олишга ҳаракат қилганди, аммо "Наполи" мудофаачилари тўпни дарвоза яқинига ҳам йўлатишмади.

75. Бугун барчадан кўра Моуринью кўпроқ кўзга ташланмоқда.

72. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ниҳоят "Рома" қулай вазият юзага келтирди. Пеллигринининг жарима зарбасидан оширган тўпини Манчини боши билан дарвозага тўғрилаб қўйишга ҳаракат қилди. Гол бўлишига сантиметрлар етмади. Манчини математикадан бешга ўқисанг бўлмайдими...

70. "Наполи"да икки ўзгариш: Политано ўрнига Лозано, Зелиньски ўрнига Эльмас сафга қўшилди.

69. Меҳмонлар тўпни назорат қилмоқда. Рақибга тўп бериш нияти йўқ.

66. "Рома"да ўзгариш. Мхитарян ўрнига Эл-Шаарави ўйинга қўшилди. Биз бошқа футболчини кутгандик.

65. Ниҳоят римликлардан зарба кўрдик. Мхитаряннинг зарбаси кучли чиқмади.

64. "Наполи"дан яна бир хавфли ҳужум. "Рома" футболчиларининг юзига сув-пув сепиб юборинглар ёки қафасдаги "бўри"ни қўйиб юборинглар. Қачонгача бундай ўйин намойиш этиш мумкин?!

60. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Наполи" голга жуда-жуда яқин келганди. Комбинация натижасида меҳмонлар ҳужумчилари посбон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. "Рома" мўжиза туфайли голдан омон қолди. Винья дарвозага ноқулай урилди лекин. Дарвоза силтаниб кетди.

56. Замбо-Ангисса "Рома" жарима майдонида йиқилди. Пенальти ҳақида ҳеч қандай гап йўқ.

56. "Рома" ҳужум уюштиришини кутаётган мухлислар туш кўришни бошлаб юборишган бўлса, ажабмас.

54. Мхитарян ҳужум вақтида тўпни йўқотди ҳамда қоида бузишга мажбур бўлди.

52. "Рома" жарима майдони яқинида рақиб футболчиси йиқитилди, бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди.

50. Устунлик аста-секин яна "Наполи" тарафга ўтмоқда.

48. Заниолога нисбатан қўполлик ишлатилди.

46. "Наполи" тезкор ҳужум билан бошлади. Инсенье узатган тўпга Политанонинг бўйи калталик қилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Иккинчи бўлим бошида Шомуродов майдонга тушишини кутгандик. Йўқ, Абрахамнинг саломатлиги жойида.

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ.

45+3. Сўнгги дақиқалар асабий руҳда ўтмоқда. Кетма-кет жамоалар бир-бирларини "чопишмоқда". 

45+1. Осимхенга қизил карточка кўрсатилиши мумкин эди. ВАР буни инкор этди.

45. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Зарба! "Наполи" футболчиси яна Патрисиуни синовдан ўтказди. "Рома" ҳимоячилари тушлик қилишмаган кўринади.

44. Мхитаряннинг узатмасига Усэйн Болт ҳам етолмасди.

43. Устунлик аста-секин меҳмонлар томонга ўтмоқда. "Рома" эса асабийлашмоқда.

42. ЗАРБА! Инсинье! Чап қанотдан тўпни қабул қилиб олган ҳужумчи ўзига қулай вазият яратиб, зарба йўллади, бироз ноаниқ.

40. Осимхен!!! Яна рақиб мудофаачиларидан қочиб кетди ва ноқулай вазият бўлишига қарамай, зарба бера олди. Ҳакам эса ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

38. "Наполи"да яна бир имконият юзага келди. Инсинье оширган тўпга Осимхен ета олмади, акс ҳолда хавфли вазият юзага келарди.

36. Меҳмонлар жиддий ҳужум ташкил қилди. Бироқ офсайд қайд этилди.

33. "Рома" яхши ҳужум ташкил қилди. Ўнг қанотдаги фаоллик натижасида жарима майдончаси ичкарисидаги Абраҳам тўп етказилди, аммо неаполликларнинг чаққон ҳимоячилари вазиятни бартараф этишди.

Ўзбек ишқибозлари Абраҳамнинг жароҳат олишини хоҳлайдими ёки жароҳат олмаслигини? Бу ҳам қизиқ.

29. Абраҳам шикастланган кўринади, шомуродов машғулотларга киришди. Лекин у майдонга қайтди. Сўрамасдан майдонга тушгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

28. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! АБРАҲАМ! Майдон марказида тўпни олиб қўйган "Рома" футболчиси Тэммини рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга олиб чиқди, унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

26. Иккала жамоа ҳам асосан, ўнг қанотдан ҳужум уюштирмоқда. Навбатдагисини римликлар амалга оширишди, бироқ самарасиз якунланди.

23. "Наполи" яна ўнг қанотдан ҳужум ташкиллаштирди ҳамда бурчак зарбаси ишлаб олди.

20. Жарима зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

19. "Рома" жарима майдони яқинида ўйин қоидаси бузилди. Вина ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

17. Заниоло яна ўнг қанотдан олдинга ташланди ҳамда жарима майдонига тўпни етказди. Оспина эсатўпни илиб олди.

15. "Рома" узатмаларида яна ноаниқликлар кўзга ташланмоқда. Нимага шошиласан дейдиган одам йўқ.

14. Осимхен қулай вазиятдан фойдалана олмади.

13. "Наполи" бурчак зарбаси амалга оширди, қандайдир тушунмовчилик юзага келди. Қайтадан узатилган тўп эса қайтарилди.

12. "Рома" тезкор ҳужум қилишга уринмоқда, бироқ пасларнинг барчаси аниқ чиқмаяпти.

9. Заниоло ўнг қанотдан олдинга бориб, ичкарига тўпни узатди, ҳимоячилар эса тўпга девор бўлишди. Яна бир бурчак зарбаси.

7. ЗАРБА! Ўнг қанотдан бошланган ҳужум натижасида жарима майдони ичида Пеллигрини тўпни қабул қилиб олди ҳамда тўпни ўзига тўғрилаб олиб, дарвоза томон зарба берди. "Рома" бурчак зарбаси ишлаб олди.

6. "Наполи" ҳужум ташкиллаштирди. Қанотдан узатилган тўпни Патрисиу ушлаб олди.

4. "Рома" яна марказдан ҳужум ташкил қилди, комбинацион ҳужум вақти Абраҳам ва Пеллигрини бир-бирини тушунмай қолди, натижада тўп йўқотилди.

2. Хавфли вазиятга юзага келиши мумкин эди. Майдон марказидан Абраҳам дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди, унга узатилган тўп футболчининг товонига тегиб ортга қайтди.

1. Ўйинни "Наполи" футболчилари бошлаб берди.

Учрашув атмосфераси юқори даражада. Ўйлаймизки, биз кутаётган захирадаги "бўри" бугун самарали овга чиқади.

Ўзаро сўнгги 20 баҳснинг 8 тасида "бўрилар" зафар қозонган бўлса, 10 учрашувда меҳмонлар устун келишган. Яна икки ўйин дуранг натижа билан якунланган.

Криштиану Роналдунинг персонал мухлисларига ҳам ушбу учрашувни томоша қилишни маслаҳат берган бўлардим.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги уч учрашувда неаполликларнинг қўллари баланд келган. Кўрамиз, пойтахт жамоаси аламларини ушбу учрашувдан ола билишармикан...

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Яқин икки соат давомида қизиқарли италянча дерби гувоҳи бўламиз. Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов учрашувни захирада бошлайди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика