UZ

Сўнгги янгиликлар

20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  6 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  1 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  21 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  36 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0

А Серия. Роналдунинг голлари "Ювентус"га 1 очко олиб берди Янгиликлар

А Серия. Роналдунинг голлари "Ювентус"га 1 очко олиб берди

Мазкур саҳифа орқали Италия А Серияси 2-тури доирасидаги "Рома" – "Ювентус" баҳсининг матнли трансляцияси билан танишиб боришингиз мумкин.

Рома 2:2 Ювентус #якунланди

27 сентябрь, 23.45, «Стадио Олимпико»

Голлар:

1:0 – 31, пенальти Верету, 1:1 – 44, пенальти Роналду, 2:1 – 45 Верету, 2:2 - 69 Роналду.

Рома – Миранте, Спинаццола, Манчини, Кумбула, Сантон (Бруно Перес, 68), Мхитарян, Пеллегрини (Диавара, 72), Педро, Верету, Рожер, Джеко.

Ювентус – Шченсний, Бонуччи, Данило, Кьеллини, Маккенни (Артур, 58), Куадрадо, Рабьо, Рэмзи (Бентанкур, 68), Кулусевски (Фработта, 85), Роналду, Мората (Дуглас Коста, 58).

Огоҳлантиришлар:

Рабьо (30), Кумбула (36), Пеллегрини (54), Фработта (86).

Четлатиш:

Рабьо (62).

Рома

Жордан Верету - 31', Жордан Верету - 45'

Серия А . 2-тур

27/09/2020, 23:45

2
:
2
Тугади

Ювентус

Криштиану Роналду - 43', Криштиану Роналду - 69'

Стадион: 0 томошабин

Бош ҳакам: Marco Di Bello

45'
90'
31'  Жордан Верету
36'  Мараш Кумбулла
45'  Жордан Верету
45'  Генрих Мхитарян
54'  Лоренцо Пеллегрини
68'  Давиде Сантон (Бруно Перес)
71'  Лоренцо Пеллегрини (Амаду Диавара)
30'  Адриен Рабьо
43'  Криштиану Роналду
58'  Альваро Мората (Дуглас Коста)
58'  Уэстон Маккенни (Артур)
62'  Адриен Рабьо
68'  Аарон Рэмзи (Родриго Бентанкур)
69'  Криштиану Роналду
69'  Данило
85'  Деян Кулусевски (Джанлука Фработта)
86'  Джанлука Фработта

Турнир жадвали

Учрашув ниҳоясига етди. Жамоалар бир очкодан бўлишиб олишди.

90+3. Роналдуга нисбатан жарима майдони яқинида қоида бузилди, "кекса синьора"да имконият. Йўқ, "Юве" футболчилари вазиятни йўққа чиқаришди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Роналдунинг фаоллиги натижасида "Юве" корнерга эга бўлди.

86. Ҳозиргина майдонга тушган Фработта Пересга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка "ишлаб олди".

85. Ўзгариш: Кулусевски ўрнида Жанлука Фработта ўйинни давом эттиради.

80. Чап қанотдан олдинга ўтган Педро тўпни дарваза олдига етказди, Кьелини яхши ўйнади. Бурчак зарбаси.

75. Спинаццола жарима майдони ичига узатмани амалга оширди, аммо тўп йўналишини ўзгартирадиган киши топилмади.

72. Ўзгариш: Амаду Диавара Лоренцо Пеллегринини алмаштирди.

69. Гооол! Данило жарима майдонига оширган тўпни ҳаммадан баланд сакраган Роналду Миранте дарвозасининг тўрига киритиб қўйди - 2:2.

68. Ўзгаришлар: "Рома"да ўйнаётган Давиде Сантон ўрнига Бруно Перес майдонга тушди. Рэмзининг жойида эса Родриго Бентанкур ўйинни давом эттиради.

64. Сантон билан девор услубида ўйнаган Жеконинг зарбасидан кейин Шчесний сэйв намойиш қилди.

62. Ана холос! Майдон марказида Мхитарянга нисбатан қўпол ўйнаган Рабьога 2-сариқ карточка кўрсатилди. Бу ёғига туринликлар бир киши кам бўлиб ўйнашади.

58. Ўзгаришлар: Пирло Мората ҳамда Маккеннининг ўрнига Дуглас Коста ва Артур Мелони майдонга туширди.

57. Ҳужум навбати "Юве"да. Роналдунинг кучли зарбасини Миранте эгаллаб олди.

56. Хавфли вазият! Спинаццола жарима майдонига бостириб кирди ва Жекони тўп билан таъминлади. Босниялик форвард ҳимоячини алдаб, тўпни дарвозага тепди. Дарвоза тўсини голга ҳалақит қилиб қолди.

54. Аарон Рэмзига нисбатан навбатдаги бор ўйин қоидасини бузган Пеллегринига сариқ карточка кўрсатилди.

51. "Рома" вакиллари тўпни бурчакдан ўйинга киритишди. Педронинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган мураккаб зарбасини Шчесний қийинчилик билан бартараф қилди.

46. Римда ёмғир ёғяпти. 2-бўлимни "кекса синьора" бошлаб берди.

Биринчи бўлим якунланди, танаффус!

45+1. Ажойиб! Мезбонлар қарши ҳужумда, Мхитаряннинг узатмасидан кейин Верету дублни расмийлаштирди - 2:1.

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Тўп олдида португалиялик форварднинг ўзи. Зарба, Криштиану ўзи ишлаган пенальтидан унумли фойдаланди - 1:1.

43. Роналду рақиб жарима майдонига бостириб киряпти. Узатма, тўп Пеллегринининг қўлига тегди - пенальти.

39. Гол муаллифи майдонда ётибди. Верету ўрнидан кўтарилди, у ўйинни давом эттира олади.

36. Кулусевскига нисбатан қўпол ўйнаган Кунбула огоҳлантирилди.

35. Майдон марказида яна Жеко йиқитилди. Қоидабузар ролида Маккенни.

33. Роналдудан узатма, жарима майдони ичидаги Рэмзи боши билан зарба берди, ноаниқ.

31. Тўп олдидда Верету. Ух, Шчесний тўп йўналишини топди, аммо қайтара олмади - 1:0.

30. "Рома"нинг навбатдаги ҳужуми. Оооо, Адриен Набьо жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади, пеналти! Рабьога сариқ.

29. Жеко дарвозабон билан бирга-бир чиқиб кетиши мумкин эди, аммо ерга йиқилди. Кьеллини  қоида буздими? Йўқ, рефери босниялик форвард айёрлик қилган, деб ўйлади.

24. "Бўрилар" қарши ҳужумга ўтиши мумкин эди, аммо ҳужум тезлиги пасайди. Шу паллада Рэмзи Эдин Жеконинг оёғига тепиб, қоидани бузди. Тўп асосан майдон марказида айланяпти. 

21. "Юве" вакиллари 1 дақиқа ичида 2-бор тўпни бурчакдан ўйинга киритиш имконига эга бўлишди. Тўп олдида Кулусевски, "кекса синьора" ҳимоячилари ҳам рақиб жарима майдонига ташриф буюрган. 

16. "Юве"да стандарт. Римлик ҳимоячилар Моратага нисбан қўпол ўйнаб қўйишди.

12. Хавфли вазият! Тўпни майдон марказида қабул қилиб олган Мхитарян олдинга қараб юрди, Бонуччини бир ҳаракат билан алдади ва жарима майдонига ёриб кирди. Бироқ, арманистонлик футболчи ҳал қилувчини зарбани йўллашда адашди. Вазият қаҳрамони Шчесний.

10. "Рома"да стандарт. Спинаццола бурчак зарбасини ишлаб олди.

6. Учрашувдаги илк зарба "Юве" ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи томонидан берилди. Йўқ, Мората тўпни узатаётган паллада уэльслик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган. Зарба ҳисобга олинмайди.

1. Бошланди. Тўпни ўйинга "Рома" футболчилари киритиб берди, кетдик!

- Учрашув бошланишига 30 дақиқа қолди.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика