UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  28 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  347 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  26 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  6 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  19 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

А Серия. "Рома" пенальтидан урилган гол эвазига "Кальяри"ни енгди, Шомуродов захирадан майдонга тушди Янгиликлар

А Серия. "Рома" пенальтидан урилган гол эвазига "Кальяри"ни енгди, Шомуродов захирадан майдонга тушди

Италия чемпионати 22-тури доирасида "Рома" - "Кальяри" баҳси якунланди.


Рома

Сержио Оливейра - 33'

Серия А . 22-тур

16/01/2022, 21:00

0
:
1
Тугади

Кальяри

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 5000 томошабин

Бош ҳакам: Lorenzo Maggioni

45'
90'
23'  Сержио Оливейра
33'  Сержио Оливейра
39'  Джанлука Манчини
58'  Феликс Афена-Гьян
75'  Феликс Афена-Гьян (Элдор Шомуродов)
85'  Николо Дзаньоло (Рик Карсдорп)
90'  Жордан Верету (Эдуардо Бове)
90'  Энсли Мэйтленд-Найлз (Димитриос Керамитсис)
5'  Андреа Карбони
25'  Леонардо Паволетти
27'  Андреа Карбони
32'  Далберт Энрике
69'  Гастон Перейро (Наитан Нандес)
70'  Джорджо Альтаре
80'  Далберт Энрике (Хараламбос Ликояннис)
88'  Джорджо Альтаре (Лука Гальяно)


Рома – Кальяри 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 33, пенальти Сержиу Оливейра.

Рома – Руй Патрисиу, Манчини, Кумбула, Винья, Мхитарян, Сержиу Оливейра, Верету (Бове, 90), Дзаньоло (Карсдорп, 86), Мэйтленд-Найлз (Керамицис, 90), Абрахам, Афена-Гьян (Шомуродов, 75).

Кальяри – Краньо, Дзаппа, Гольданига, Альтаре (Гальяно, 88), Карбони, Далберт (Ликояннис, 80), Перейро (Нандес, 69), Дейола, Марин, Жоао Педро, Паволетти.

Огоҳлантиришлар: Сержиу Оливейра (23), Паволетти (25), Карбони (27), Далберт (32), Манчини (39), Афена-Гьян (58), Альтаре (70).

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва "Рома" муҳим уч очкони ишлаб олди.

90+4-дақиқа. Ўзгаришлар! Мэйтленд-Найлз ва Жордан Верету ўрнига Димитриос ҳамда Эдоардо Бове майдонга тушди. 

90+2-дақиқа. Шомуродов бурчак зарбаси ишлади. Мезбонлар тўпни ўйинга киритиб, Тэмми Абрахам ёрдамида вақтдан ютишга уриниб кўришди.  

90+2-дақиқа. Римликлар тўпни майдон марказига яқин ҳудудда назорат қилмоқда.  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.  

90-дақиқа. Шомуродов тўп учун курашмоқда ва ҳимоячиларга ноқулайлик туғдиришга уриниб кўрди.

88-дақиқа. Сержиу Оливейра ёрдамга муҳтож бўлиб, майдонда ётибди.  

86-дақиқа. Ўзгариш! Николо Заньоло ўрнини Рик Карсдорпга бўшатиб берди. 

Уххх! "Кальяри" вакили Жоау Педру кутилмаганда зарба йўллади ва тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Сал қолса, бутун ўйин ҳимояланган жамоа ҳисобни тенглаштириб қўйиши мумкин эди.  

84-дақиқа. Сержиу Оливейра тўпни ўзи олиб қўйди ва зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида. 

83-дақиқа. "Кальяри" футболчиси қанчалик уринмасин, тўпни майдонда олиб қола билмади ва ортга қайтишга мажбур. 

80-дақиқа. Ўзгариш! Меҳмонлар мураббийи ўйинчи алиштиришга қарор қилди. Далберт ўрнига Хараламбос Ликояннис ўйинга қўшилди. 

78-дақиқа. "Рома" қарши ҳужумга қочиб кетди ва Мхитаряндан тўпни қабул қилган Элдор зарба берди, унинг уриниши аниқ, лекин бироз кучсиз чиқди.

75-дақиқа. Ўзгариш! Афен-Гьян ўрнига ЭЛДОР ШОМУРОДОВ майдонга тушди.   

73-дақиқа. Мезбонлар вакилига ёрдам кўрсатиш зарур.

69-дақиқа. Ўзгариш! Перейра ўрнига Наитан Нандес ўйинга қўшилди.  

66-дақиқа. Манчини хавфни бартараф этиб, тўпни майдон ташқарисига йўллади.  

65-дақиқа. Қарши ҳужум бошлаётган Заньолони фол ёрдамида йиқитишди.  

64-дақиқа. "Кальяри"нинг хавфли ҳужуми Далбертнинг узатмасидан кейин тўпни рақиб футболчиси эгаллаб олиши билан якунланди.  

61-дақиқа. "Рома" кетма-кет ҳужумлар орқали рақиб ҳимоясига босим уюштиришга уринмоқда. Бироқ ҳозирча иш охирги зарбагача етиб бормаяпти. 

58-дақиқа. Огоҳлантириш! Рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Афена-Гьян гол уришнинг ўрнига, сариқ карточка ишлаб олди. Футболчи зарба беришга улгурмади ва йўл-йўлакай киперни енгил тепиб ўтиб кетди.   

56-дақиқа. Генрих Мхитарян жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериб кўрди, аммо тўп дарвозадан анча юқорилаб ўтиб кетди. 

53-дақиқа. Заньоло узатган тўпни қабул қилиб, Афена-Гьян зарба беришга интилиш давомида рақиб футболчисига нисбатан қўпол ҳаракат қилди деб топилди. 

51-дақиқа. "Рома"нинг ҳужуми охирига етмади, эҳтимолий қарши ҳужумни эса ортга қайтган Афена узиб қўйди ва тўпни жамоасига олиб берди.  

49-дақиқа. Афена-Гьян тезлиги эвазига қанотдан қочиб кетди, лекин шерикларига оширмай, ўзи дарвозага йўллаган зарбасига куч етишмади.   

Мараш Кумубула рақиби йўлини қўли билан тўсиб, қоидани бузди.  

48-дақиқа. Танаффусдан сўнг айнан меҳмонлар анча фаол ҳаракат қилишмоқда.  

"Кальяри"нинг иккинчи бўлимдаги биринчи ҳужуми якунига етмай, узилиб қолди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! 

Бўлди, ҳакам жамоаларни танаффусга таклиф қилди. Биринчи бўлимда фаолроқ бўлган ва омадини кўпроқ ҳужумдан излаган римликлар ҳозирча ҳисобда олдинда боришмоқда.   

45+3-дақиқа. Жоау Педру боши билан зарба берди, лекин унинг уринишига аниқлик етишмади.   

45+2-дақиқа. "Рома" марказда тўпни назорат қилмоқда. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди! 

43-дақиқа. "Рома"дан яна бир тезкор қарши ҳужум, бироқ Заньоло охирги паллада зарбани чўзиб юборди ва ҳимояланаётганлар тўпни ундан олиб қўйишди.  

42-дақиқа. Афена-Гьян ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани қайд этилмоқда. 

39-дақиқа. Огоҳлантириш! Мезбонлар сардори Жанлука Манчини Жоао Педруга нисбатан ўта агрессив ҳаракат қилди ва уни реклама бортига "учириб юборди".

33-дақиқа. ГООООООЛ! Зарбани Сержиу Оливейранинг ўзи амалга оширди ва гол. Футболчи ишончли тарзда имкониятидан фойдаланди.   

31-дақиқа. "Рома" тезкор қарши ҳужум уюштирди ва Оливейра зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг қўлига текканди. "VAR"дан кейин ҳакам нуқтани кўрсатди. Бу сафар пенальти ва у бекор қилинмайди.

29-дақиқа. Мэйтленд-Найлз хавфли ҳаракат қилган бўлсада, тўпга етиб боргани учун ҳуштак чалинмади. 

27-дақиқа. Огоҳлантириш! Андреа Карбони карточкалар бўйича жамоасини олдинга олиб чиқди.  

25-дақиқа. Огоҳлантириш! Паволетти ҳаводаги курашда қоидани бузди ва сариқ карточка ишлаб олди.  

25-дақиқа. "Кальяри" футболчилари олдинга ўтишда бир-бирларини тушинмай қолишди.  

23-дақиқа. Огоҳлантириш! Оливейра ноҳақ. Рақиб тўпга ундан тезроқ етиб келди. 

21-дақиқа. Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми самарасиз якунланди. 

18-дақиқа. Заппа тўпни тепаман деб Афена-Гьяннинг оёғига зарба бериб юборди.  

17-дақиқа. Сержиу Оливейра ҳимояга қайтиб, тўпни олиб қўйишда фаоллик кўрсатди. 

15-дақиқа. Винья жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб бермоычи эди, ўхшамади.

13-дақиқа. Айнан Мэйтленд-Найлзнинг қанотдан узатмасидан кейин Тэмми Абрахам боши билан зарба бера олди ҳамда посбон катта қийинчилик билан жамоасини голдан қутқариб қолди.

11-дақиқа. Мэйтленд-Найлз қоидани бузган деб топди ҳакам. 

10-дақиқа. Сержиу Оливейранинг Италаядаги биринчи фоли қайд этилди.  

9-дақиқа. Илк дақиқаларда "Рома" айнан чап қанотдаги Гьяннинг тезлигидан умид қилаётганини кўриш мумкин, аммо рақиб футболчилари унга йўлланаётган тўпларни осонлик билан олиб қўйишмоқда.  

7-дақиқа. Афена-Гьян тўпга ета олмагач, рақибига нисбатан қоидани бузди.  

6-дақиқа. "Кальяри"нинг ҳужуми омадсиз чиқди, аммо "Рома"нинг қарши ҳужуми эса сал қолса, гол билан якунланарди.  

4-дақиқа. Пенальти?! Заньоло жарима майдончасига кириб борди ва уни йиқитишди. Аммо ҳимоячи тўпга ҳам теккани такрорий лавҳада кўринди, "VAR"дан кейин ўйинни бошқараётган мутахассис қарорини ўзгартирди.   

3-дақиқа. "Рома" чап қанотдан Афена-Гьяннинг фаоллиги эвазига ҳужум уюштирди, лекин иш иш зарбагача етиб бормади. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни меҳмонлар бошлаб берди. 

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 


Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов баҳсни захирадан бошлайди.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика