UZ

Сўнгги янгиликлар

04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   5 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   0 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  381 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   0 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  28 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  2 22:33"Порту" уч йилга еврокубоклардан четлатилиши мумкин?!  0 22:12Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"  1

А Серия. Қизғин беллашувлар, голлар ва эҳтиросларга бой бўлган тур ҳақида Янгиликлар

А Серия. Қизғин беллашувлар, голлар ва эҳтиросларга бой бўлган тур ҳақида

Аппенин ярим оролларидаги навбатдаги турни дерби очиб берди.

Туринликлар "Интер" устидан ғалаба қозонди

Аппенин ярим оролидаги навбатдаги турни дерби очиб берди. Таркиб танлаш борасида ҳар иккала мураббий ҳам кутилмаган қарорларга қўл уришмади. Умуман олганда, икки жамоанинг таркибини олдиндан таҳмин қилиш мумкин эди. Учрашув эҳтиёткорлик билан бошланди. Биринчи гол уриш учун дастлабки чинакам қулай вазият 1-таймнинг ўрталарида бўлди. Қизиғи, у меҳмонларда юзага келди. Гальярдини дарвозабон билан яккама-якка вазиятда қолди, аммо ўзини йўқотиб қўйдими, ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Тўп унинг зарбасидан сўнг, дарвоза устунига тегди. Бир неча дақиқадан кейин эса Перишич ва Икарди ажойиб вазиятдан унумли фойдалана олмай, бир-бирига ҳалақит беришди. Бунга жавобан Кьеллини тўп бурчакдан узатиб берилганидан сўнг, кучли зарба берди, аммо Ханданович юқорига сакраб, тўпни қайтарди.  

Иккинчи тайм бошида “Интер” қатор имкониятларга эга бўлди. Аммо Политанонинг берган зарбасини Бонуччи тўсиб қолди. Шундан сўнг, “Ювентус” ўйинга киришиб, юқори тезлик билан ҳаракатлана бошлади. Баҳс натижаси Спаллеттининг ўйинчини ўзгартириши туфайли ҳал бўлди десак муболаға бўлмайди. У кутилмаганда рақиби Де Шильога мунтазам босим ўтказиб турган Политанони баҳсдан олиб, унинг ўрнига Борха Валерони майдонга ташлади. Жоау Мариу қанотга кўчиб ўтган бўлса-да, ўз вазифасини аъло даражада уддалай олмади. “Юветнус” эса ундан фарқли равишда, ўз ишини аъло даражада бажарди. Канселу юқоридан оширган тўпга Манжукич собиқ клубдоши Асамоадан олдинроқ етиб борди, ҳамда дарвозани ишғол қилди. Бундан сўнг, туринликлар ўта хавфли вазиятлар яратиб, кучли зарба бермагандир, бироқ “Интер” шунга ҳам жавоб қайтаролмади. “Кекса синьора” эса 15та турда 43 очко топлаб, рекорд натижани қайд этди.


Римдаги ажойиб якун


“Лацио” ЕЧЛда иштирок этиши учун яхши имконияти бор эди. Аммо бунинг учун жамоа уйда “Сампдория” устидан ғалаба қозониши зарур эди. Муррунинг ажойиб голли узатмасидан Квальярелла дарвозани ишғол этишга муваффақ бўлди ва ҳисобни меҳмонлар очди. Шундай сўнг “Лацио” "уйғонган" бўлса-да, баҳснинг сўнгги ўн дақиқасигача бироз секин ҳаракатланди. Аммо кейин ҳаммаси ўзгача тус олди. Паролонинг бурчакдан Ачерби томон тепган тўпи ва Франческо рақиб дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди.

Берешиньский охирги дақиқаларда қизил карточка олди, ҳамда майдонни эртароқ тарк этди ва унинг дарвозаси томон пенальти белгиланди. Иммобиле тўп ёнига келиб, ишонч билан тепди. “Сампдория”нинг биттагина имкони бор эди ва у бундан фойдалана олди. Ҳимоя чизиғидан етказиб берилган тўп оширишидан сўнг, Ковнацкий қолганлардан чаққонроқ ҳаракат қилди ва тўпни Сапонарага етказиб берди ва италиялик ақлбовар қилмас зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Мухлислар қувончининг чеки йўқ эди. “Лацио” эса фақат ўзидан "ўпкалаши" керак. Жамоа бу сафар бор имкониятидан фойдалана олмай, жуда суст ўйнади ва натижада очко йўқотди.


“Кальяри” баҳс сўнггида дуранг натижа қайд этишга муваффақ бўлди

“Рома”нинг ишлари жойида. Жамоа тўртинчи ўриндан атиги 5 очкога орқада бўлса-да, жон-жаҳди билан ўйнаётгани йўқ ва шу сабабли жадвалда етакчилардан бироз пастроқда турибди. Римликлар баҳсни яхши бошлашганди. Бунинг натижаси ўлароқ, Клюйверт 15-дақиқада Кристантега пас берди ва Бриан ўрта масофадан зарба  бериб, ҳисобни очди. Тайм сўнггига яқин “бўрилар” жарима майдонидан тўп тепиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Коларов тўп ёнига келди ва ажойиб зарба билан тўпни дарвоза томон йўллади. “Кальяри” бироз суст ўйнади, бироқ “Рома” жуда чиройли ўйин кўрсатди.

Танаффусдан сўнг ҳам баҳс темпи ўзгаргани йўқ, “Рома” ҳужум қилишда давом этди. Ҳаттоки, учинчи голни уришга ҳам яқин қолганди. Аммо бир сонияда вазият ўзгариб кетди. Ионицэ бурчакдан сўнг, гол урди ва рақибларини саросимага солиб қўйди. Мухлислар “Кальяри”ни қўллаб-қувватлаб туришди ва уларнинг севимлилари Ольсен дарвозаси томон ҳужум қилишди. Аммо мезбонларнинг иккита голи ҳисобга олинмади. Шу вақтда “Кальяри” ўйинчилари бундан норози бўлиб, жанжал кўтаришлари мумкин эди. Лекин улар бунга ҳисобни тенглаштириб жавоб қайтаришди. Сау “Рома”нинг ҳолдан тойган ҳимоячиларидан ўзиб кетиб, дуранг натижа қайд этилишига сабабчи бўлди. “Рома” клуби сўнгги 6та учрашувда бир маротаба ғалаба қозонди. Шунга қарамай, Ди Франческо ҳали ўз лавозимидан бўшатилгани йўқ.


Драматик беллашувнинг сўнгги дақиқаларида "Фиорентина" мағлубиятдан қутилиб қолди

Ушбу тур ўйинларининг айниқса сўнгги дақиқалари кутилмаган воқеаларга бой бўлди. Реджо-нель-Эмилияда ўтган ўйинда айниқса бундай бўлишига ҳеч қандай сабаб, эҳтимол йўқдек эди. Ўйиннинг биринчи бўлими шунчалик зерикарли бўлдики, икки дарвозабон хатто бемалол газетада "Интер" ва "Ювентус" учрашуви ҳақидаги мақолаларни ўқий олардилар. Лекин иккинчи бўлим, аниқроғи, охирги ярим соатда вазиятлар дўл каби ёғилди. Дастлаб, Данкан жарима майдони ташқарисидан шундай зарба бердики, иқтидорли Аудеро ҳам ҳеч нима қила олмай қолди. Сўнгра "Интер" тарбияланувчиси яна бир бор самарали ҳаракатни амалга оширди. Данканнинг тўп ошириши Бабакар ортиқча қийинчиликсиз дарвозани ишғол қилишига замин яратди. Собиқ жамоаси ҳурматини қилган ҳолда, форвард голни нишонламади. Орадан уч дақиқа ўтгач, Жованни Симеоне жарима майдони ичида ҳаммадан чаққонроқ чиқди ва орадаги фарқни қисқартирди. VAR тизимидан фойдаланган ҳакам, ҳужумчининг фақатгина қўли ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганлигини кўрди ва голни инобатга олди.

Ўйин энди тинчланганда, Сенси уни яна жонлантириб юборди. Иқтидорли ярим ҳимоячи фаолиятидаги энг яхши мавсумлардан бирини ўтказмоқда ва узоқ масофадан мавсумдаги биринчи голини уришга муваффақ бўлди. Ўйин тақдири ҳал бўлгандек туюлганди, аммо дастлаб Бенасси интригани қайтарган бўлса, ҳакам билан кўп "гаплашиб" юборгани учун Миленкович қизил карточка олди, унгача рақиб сафида Журичич иккинчи сариқни олиб улгурганди. Бу борада тенглик тиклангандан сўнг, навбат таблодаги ҳисобни тенглаштиришга келганди. Кевин Миральяс ўша ишнинг уддасидан чиқди ва якуний ҳисобни ўрнатди - 3:3 (қизил карточкалар бўйича 1:1).


Муҳим баҳс олдидан "Наполи" уйида "Фрозиноне"га имкон қолдирмади

“Интер”нинг очко йўқотиши "Наполи" учун ажойиб янгилик эди. Анчелотти шогирдлари кўпроқ Чемпионлар Лигасида "Ливерпуль" билан бўладиган учрашув ҳақида ўйлаётганди, лекин ғалаба қозонган тақдирда, жамоа "Интер"дан 6 очкога қочиб кетарди. Шунинг учун бўшашишга имкон йўқ эди. Еттинчи дақиқадаёқ Инсинье тўпни Зельинскига ошириб берди, польшалик футболчи кучли зарба билан дарвозанинг пастки бурчагини нишонга аниқ олди. Тай охирларида бу мавсум камдан-кам майдонга тушаётган Адам Уна ажойиб зарба берди. Бу ўйинда нафақат Уна, балки дарвозабон Алекс Мерет ҳам ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлди. "Наполи" мухлислари учун энг қувонарли хабар эса оғир жароҳатдан сўнг, марказий ҳимоячи Фаузи Гулям сафга қайтгани бўлди.

Таъкидлаш жоиз, бу нафақат қувончли янгилик бўлди балки, омадли қайтиш ҳам бўлди. Аввалига унинг тўп оширишидан кейин Милик рақиб дарвозасини ишғол қилди. Кейин ажойиб комбинациадан сўнг, жазоирлик футболчи яна ўша Миликни қулай вазиятга чиқариб юборди. Оғир жароҳат туфайли узоқ танаффусдан сўнг, биринчи учрашувда иккита голли пас исталган футболчи учун ажойиб натижа ҳисобланади. Ўша оқшом "Наполи" рақибдан ҳар томонлама устун эди. Жамоа бунданда кўпроқ гол уриши мумкин эди, аммо гоҳ дарвоза тўсинлари, гоҳида эса рақиб посбони Спортьелло бунга қаршилик қилиб қолди. Энди неаполликлар "ҳаёт-мамот" жанги, "Энфилд"да Юрген Клопп жамоасига қарши, Чемпионлар Лигаси плей-офф босқич йўлланмаси учун курашга тайёрланишмоқда. "Фрозиноне"га эса мусобақа жадвалидаги ўрнини яхшилаши ва умуман ўзига келиб олиши учун вақт керак бўлади.


Шунингдек:
Пентек пенальтидан гол урди ва тўпурарлар баҳсида яна якка пешқадамга айланиб олди;
Дуван Сапата "Удинезе" билан учрашувда хет-трик қайд этди;
"Милан" ва "Торино" бирорта ҳам гол ура олишмади.


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика