UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  6 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

А Серия. Жамоа сардори ғалаба тўпини киритди. "Парма" – "Ювентус" 0:1 Янгиликлар

А Серия. Жамоа сардори ғалаба тўпини киритди. "Парма" – "Ювентус" 0:1

А Сериянинг янги мавсумда дастлабки учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Ушбу беллашувнинг 21-дақиқасида Жоржио Кьеллини томонидан киритилган гол ягона бўлиб қолди. Роналдунинг голи эса VAR қарорига кўра бекор қилинди. Шу тариқа, амалдаги А Серия ғолиби мавсумни кичик ҳисобда, лекин муҳим ғалаба билан бошлади.

Парма

Серия А . 1-тур

24/08/2019, 22:00

1
:
0
Тугади

Ювентус

Джорджо Кьеллини - 21'

Стадион: Stadio Ennio Tardini, 20073 томошабин

Бош ҳакам: Fabio Maresca

45'
90'
27'  Деян Кулусевски
45'  Эрнани
57'  Деян Кулусевски (Лука Силигарди)
77'  Гастон Бругман (Альберто Грасси)
85'  Антонино Барилла (Янн Карамо)
21'  Джорджо Кьеллини
34'  Криштиану Роналду
53'  Сами Хедира
63'  Сами Хедира (Адриен Рабьо)
71'  Дуглас Коста (Хуан Куадрадо)
83'  Гонсало Игуаин (Федерико Бернардески)
88'  Федерико Бернардески
90'  Миралем Пьянич


Парма – Ювентус 0:1 (0:1, 0:0)

24 август, 21:00, «Эннио Тардини»

Гол: 21, Кьеллини - 0:1.

Парма – Сепе, Иакапони, Инглезе, Эрнани, Бругман (77, Грасси), Лаурини, Барилья (85, Карамох), Бруно Алвеш, Жервиньо, Гаглиоло, Кулусевски (57,  Силигарди).

Захира: Коломби, Дермаку, Мачин, Корнелиус, Скозарелла, Чераволо, Куцка, Риччи, Спрочати.

Ювентус – Шенсни, Де Шильо, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Пьянич, Хедира (63, Рабьо), Матьюиди, Д. Коста (71, Куадрадо), Роналду, Игуаин (83, Бернардески).

Захира: Буффон, Пинсолио, де Лигт, Демирал, Данило, Эмре Жан, Бентанкур, Дибала, Манжукич.

Огоҳлантиришлар: Эрнани (45), Хедира (53), Пьянич (90+2).


Баҳсни биз билан кузатиб борганингиз учун ташаккур! Кейинги А Серия ўйинларида ҳам учрашгунча дўстлар! 


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! — 0:1. "Ювентус" фойдасига.

90+4. "Қачон йиқилишни ҳам билиш керак" шиорига амал қилган ҳолда, Шенсни тўпни қучоқлаганча майдонда ётибди. Тушундингиз-а?! Албатта, "Парма" ҳужумчининг авжига чиққанини кўрмоқдамиз. Бир очко ҳам уларга зарурлиги яққол кўриниб турибди. 

90+3. Эрнаненинг жарима зарбаси ҳам кучлиии бўлди, лекин ноаниқ.

90+2. Огоҳлантириш. Миралем Пьянич айбдор.

— Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди!

89. "Парма" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. Бруно Алвеш эса ён ҳакам ёнига бориб нимадандир норозилигини билдирди.

85. Ўзгариш. Барилья ўрнига Карамох тушди.

83. Ўзгариш. Игуаин ўрнига Бернардески тушди.

80. Сепе ҳар икки дақиқада тўпни қайтариш учун овора бўлмоқда. Роналду, Сандро, Куадрадо, Игуаин уни тинч қўйишмаяпти.

77. Ўзгариш. Бругман ўрнига Грасси тушди.

75. #COOLING BREAK — Жамоалар ва ҳакамлар томоқларини ҳўллаб олишмоқда.

74. Жервиньо чап қанотдан қочиб кетаётганди. Ҳакамлар уни офсайдда эканини қайд этишди.

73. Тўп назорати тўлиқ "Ювентус" қўлида.

71. Ўзгариш. Коста ўрнига Куадрадо тушди.

71. Бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиларидан бири Дуглас Коста шифокорлардан майдоннинг ўзида тиббий ёрдам қабул қилмоқда.

70. Рабйо майдон марказида қўполлик ишлатди.

68. Бугунги учрашувда ҳеч ким бир-бирини аямаяпти. Навбатдаги қурбон — Жервиньо. Ҳа, ўша "Арсенал"да гуллаган юварлик форвард. Шунга ҳам 4-5 йил бўлиб қолди.

65. УХХХХ дейдиган зарба бўлди! Муаллиф — Роналду. Ўнг оёқда тепиш ҳолатига келганда, тезда тўпни чап оёғига мослаштирди ва "пушка"дек зарба берди. Сепе жойни тўғри танлагани учун бир амаллаб юқори марказга учиб келаётган тўпни қайтарди.   

63. Ўзгариш. Хедира ўрнига Рабйо тушди.

60. ИГУАИН! Унинг зарбасига ҳимоячилар ғов бўлишди. Бурчак тўпи. "Юве" яна аста-секин ўйин тизгинини ўз қўлига олишни бошлади.

57. Ўзгариш. Кулусевски ўрнига Силигарди тушди

56. Пьянич тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб чим устида ётибди. Унинг ёнида Дуглас Коста ҳам.

53. Огоҳлантириш. Хедира мезбонларнинг важоҳатини қўполлик эвазига юмшатмоқчи.

51. Инглесе майдон марказидан бошлаб тўпни ўзида олиб юрди ва бироз аниқ пас берганида ҳозир хавфли вазият, балки гол бўларди. 

49. "Парма" танаффусдан сўнг оч қолган бўриларга ўхшаб ўйнамоқда. Голга жуда интилишмоқда.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ

ФОТОГАЛЕРЕЯ >>>ГОЛ ВИДЕО



ТАНАФФУС

45+3. Инглесе ҳаводаги курашда тирсаги билан Бонуччининг бошига қаттиқ зарба берди

— Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Огоҳлантириш. Эрнани Роналдуни оёғини босиб олди. 

44. Пьяничнинг жаримадан берган зарбаси кучли чиқмади ва Сепе тўпни ушлаб олди. 

36. ЙЎҚ! ГОЛ ИНОБАТГА ОЛИНМАДИ. VAR тизими А Серияда ҳам бор. Унинг қарори — офсайд. 

34. ГОЛ! 34 ёшли Роналду айнан шу дақиқада мавсумдаги голлари ҳисобини очди. Бироз аввал йўллаган зарбасига ўхшаган вазиятдан Криштиану унумли фойдаланди.

31. Кичик танаффус. Жамоалар сув ичиб олишмоқда.

29. Роналдудан омад яна юз ўгирди. Гавдасида ўзига тўғрилаб олганидан сўнг сакраб турган тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига йўлланган зарбага бироз аниқлик етишмади.

25. Дуглас Коста жиддий жароҳат олиши мумкин эди. У оқсоқланиб ҳаракатланмоқда.

21. ГОЛ! Кьеллини А Сериянинг ушбу мавсумдаги илк голига муаллифлик қилди. 

15. Инглеседа ҳам имконият бўлди. Қарши ҳужумда эса Роналду ўз омадини синаб кўрди. Иккала ҳужум ҳам муваффақиятсиз якунланди.

6. Роналду мавсумдаги илк зарбасини берди — Ноаниқ.

4. Жамоалар ҳозирча ҳужумга ўтишаётгани йўқ. Тўп асосан майдон марказида айлантирилмоқда.

1. Ўйин бошланди. 



Ассалому алайкум! А Сериянинг янги мавсуми бошланмоқда. "Парма" - "Ювентус" учрашувини биргаликда кузатиб борамиз. 



Парма – Ювентус 0:1 (0:1, 0:0)

24 август, 21:00, «Эннио Тардини»

Гол: 21, Кьеллини - 0:1.

Парма – Сепе, Иакапони, Инглезе, Эрнани, Бругман (77, Грасси), Лаурини, Барилья (85, Карамох), Бруно Алвеш, Жервиньо, Гаглиоло, Кулусевски (57,  Силигарди).

Захира: Коломби, Дермаку, Мачин, Корнелиус, Скозарелла, Чераволо, Куцка, Риччи, Спрочати.


Ювентус – Шенсни, Де Шильо, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Пьянич, Хедира (63, Рабьо), Матьюиди, Д. Коста (71, Куадрадо), Роналду, Игуаин (83, Бернардески).

Захира: Буффон, Пинсолио, де Лигт, Демирал, Данило, Эмре Жан, Бентанкур, Дибала, Манжукич.

Огоҳлантиришлар: Эрнани (45), Хедира (53).


       

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика