А Серия. "Милан" шахсий рекордини янгилади

"Милан" ва "Сампдория" жамоалари ўртасидаги учрашув давом этади (А Серия, 10-тур) .

Мазкур баҳсда ҳисоб "россонерилар" ярим ҳимоячиси Франк Кессье томонидан очилди.

Opta Sports хабарига кўра, "қизил қоралар"нинг Италия чемпионатидаги голли серияси қаторасига 30 ўйинга етди. Бу клуб тарихидаги энг яхши натижага айланди.

Маълумот учун, Стефано Пиоли шогирдалри сўнгги бор 6 январь куни айнан Генуянинг "Сампдория" жамоаси билан ўйинни голсиз тарк этишган эди (0:0).


Манба: Opta Sports