UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  0 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  10 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2

А Серия. Шомуродов захирадан тушган ўйинда "Милан" "Женоа"ни мағлуб этди Янгиликлар

А Серия. Шомуродов захирадан тушган ўйинда "Милан" "Женоа"ни мағлуб этди

Италия чемпионати 31-туридан ўрин олган баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Милан – Женоа 2:1  

«Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Голлар: Ребич 13', автогол Скамакка 68' – Дестро 37'  

Милан – Доннарумма, Кьер, Тео, Томори, Калулу (Далот, 63), Салемакерс (Диас, 63), Беннасер (Тонали, 73), Чалханоглу (Крунич, 88), Кессиэ, Ребич, Рафаэл Леау (Манжукич, 63).

Женоа – Перин, Гильоне (Бираски, 57), Масьелло, Гольданига, Стротман (Бехрами, 84), Радованович, Зайц, Бадель, Кассата (Пандев, 74), Дестро (Пьяца, 57), Скамакка (Шомуродов, 74).

Огоҳлантириш: Гольданига (26).

Баҳс якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

88. "Милан"да алмаштириш: Чалханоглу ўрнига Крунич ўйинни давом эттиради. 

86. Уууууух! Даҳшатли вазият!  "Женоа" ўйинчиларнинг, жумладан, Масьеллонинг кетма-кет зарбалари "Милан" ҳимоячилари томонидан тўсиб қўйилди, акс ҳолда яққол гол эди.  

86. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 53% – 47% 

84. "Женоа"да алмаштириш: Стротман ўрнига Бехрами туширилди.

83. Чалханоглунинг олис масоадан берган зарбасини Перин қайтаришга эришди ва тўп майдондан чиқиб кетишига ҳам йўл қўймади. 

82. Шомуродов чап қанотда фаоллик кўрсатди, шериклари эса тўпни олдиришди. 

78. Ууух! Пьяцанниг зарбаси хавфли кўриниш олди! 

77. Анте Ребич пас қабул қилиб, дарвозага зарба йўллашга киришди. У марказ томон тепди, дарвозабон ўз ўрнида! 

74. "Женоа"да 2 та ўзгариш: Скамакка ўрнига Шомуродов, Кассата ўрнига Пандев майдонга тушди.

73. "Милан"да ўзгариш: Беннасер ўрнига Тонали тушди. 

68. ГООООООООООООООООООООООООООЛ!  Чалханоглунинг бурчакдан узатган пасидан кейин Скамакка автогол урди.  "Милан" ҳисобда олдинга ўтиб олди – 2:1! 

66. Беннасернинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди, рикошет ҳам бор эди.

63. "Милан"да 3 та алмаштириш: Калулу ўрнига Далот, Леау ўрнига Манжукич, Салемакерс ўрнига Диас ўйинга қўшилди.

62. Зарба! Бурчакдан узатилган тўпдан кейин Кьернинг бош билан берган зарбаси голга айланишига оз қолди! 

58. Пьяца ичкарида тўпни қабул қилди ва марказга интилди. Унинг йўллаган зарбаси сал ноаниқ чиқди.

57. "Женоа"да 2 та ўзгариш: Дестро ўрнига Пьяца, Гильоне ўрнига Бираски тушди.

55. Ребич Чалханоглуни қулай пас билан таъминлади, туркиялик футболчининг зарбаси эса ноаниқ кетди.

50. Чалханоглунинг жаримадан берган кучли зарбаси жонли деворга тегди.

49. Дестро ўнг қанотдан келган узатмадан сўнг бош билан зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида! 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус!

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

45. Зарба!  Салемакерснинг айланма зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 

43. Пьер Калулу ичкарги пас узатди. Ажойиб узатма, аммо "Женоа" ҳимоя чизиғи хавфни бартараф қилди. 

42. "Женоа" жамоавий тарзда тартибли ўйин кўрсатмоқда. Ўйинчилар яхши пас бериш билан бирга, бир-бирларини тўлдириб туришибди.

39. Ўнгдан келган узатмадан сўнг Леау зарба йўллади, аммо самарасиз.

37. ГОООООООООООООООООЛ!  Дестро ҳисобни тенглаштирди!  Зайцнинг бурчакдан узатган пасидан кейин ҳужумчи бош билан гол урди – 1:1! 

35. Чалханоглу ичкарига Леау томон пас узатди. Форвард ҳаводаги курашдан сўнг майдонга ноқулай тушди. Ҳаммаси жойида, давом этамиз. 

32. Зарба! Бадель узоқдан зарба беришга ошиқди. Тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди. Доннарумма барчасини назорат остида ушлаб турган бўлса-да, зарба ёмон чиқмади. 

31. Хакан Чалханоглу олис масофадан зарба йўллашга интилди, бироқ тўп ҳимоячиларга тегди.

29. Дестро ўнг қанотдан ичкарги кириб борди. Дестронинг биринчи зарбасини дарвозабон қайтарди, иккинчи зарбани йўллаётганида эса Кьерга нисбатан қоидани бузди. 

26. Беннасерга нисбатан қоида бузилди. Гольданига сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

24. Леау чап қанотдан олдинга борди, ичкарига кирди ва ҳимоячини алдади, бироқ зарба бера олмади. 

21. Ниҳоят, "Женоа" олдинга боришга уриняпти, жамоанинг паслари футболчилар ўзлари хоҳлаганидек чиқяпти. 

19. Леау дарвозанинг ўнг томонида пайдо бўлди. Рафаэлнинг зарбаси тўғри Перинга йўналтирилди, зарба ўхшамади. 

18. Зайцнинг бурчакдан амалга оширган узатмасини Тео Эрнандес устамонлик билан қайтариб юборди. 

16. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 59% – 41% 

13. ГООООООООООООООООООООЛ!  Ребич!  У узоқ ўйлаб ўтирмасдан, жарима майдони яқинидан дарвозанинг ўнг бурчагини нишонга олди – 1:0!  

12. Салемакерс "Женоа" жарима майдони олдида жарима зарбаси ишлаб олди.

11. "Милан" тўпга эгалик қилган ҳолда ўйинда устунликка эга. Ҳозирча айтарли хавфли вазиятлар юзага келганича йўқ.

9. Эрнандес қарши ҳужумга қочиб кетди, Кессиэдан яхши пас, аммо Тео Гильоне томонидан йиқитилди.

7. Миха Зайц олдиндан ўйланган узатмани амалга оширди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнаб, тўпни узоқлаштиришди.

5. Тео Эрнандеснинг зарбаси сал омадсиз чиқди, кучсиз ва ноаниқ.

4. Жанлука Скамакка рақибни итариб юборди. Франк Кессиэ фол ишлаб олди. 

2. Майдон марказига яқин ҳудудда Ребич ва Гильоне ўртасида кураш кечди, Ребич ўзини бироз ёмон ҳис қилмоқда, ўйин бир муддат тўхтаб қолди.  

1. Ўйин бошланди! 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишга ҳозирланишмоқда. Оз қолди! 

Чигил ёзди машқлари бажарилмоқда

Ҳар икки жамоа аъзолари "Сан Сиро"да

- Шомуродов бугунги ўйинни захирадан бошлайди. 

- Ўйин Тошкент вақти билан 15:30 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Италия А Серияси 31-турида "Милан" – "Женоа" тўқнашуви гувоҳига айланамиз. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика