UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  2 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  11 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  14 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  6 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  1 00:56Де Брюйне "Арсенал"га қарши ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда  5

А Серия. "Рим дербиси"да "Рома" мағлуб бўлди. Элдор 2-бўлимда майдонга тушди Янгиликлар

А Серия. "Рим дербиси"да "Рома" мағлуб бўлди. Элдор 2-бўлимда майдонга тушди

Мазкур саҳифада куннинг марказий ўйини — "Рим дербиси" матнли тарзда трансляция қилинди.

Лацио – Рома 3:2 

26 сентябрь, 21.00, «Стадио Олимпико»

Голлар:

1:0 – 10 Милинкович-Савич, 2:0 – 19 Педро, 2:1 – 41 Рожер, 3:1 – 63 Фелипе Андерсон, 3:2 – 69, пенальти Верету.

Лацио – Рейна, Марушич, Ачерби, Луис Фелипе, Хюсай, Лейва (Катальди, 61), Луис Альберто (Акпа-Акпро, 66), Милинкович-Савич, Педро, Иммобиле (Мурики, 90), Фелипе Андерсон.

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп (Залевски, 82), Манчини, Рожер, Винья (Смоллинг, 82), Мхитарян, Верету, Кристанте, Дзаньоло (Карлес Перес, 77), Эль-Шаарави (Шомуродов, 64), Абрахам.

Огоҳлантиришлар:

Руй Патрисиу (11), Лейва (24), Кристанте (45), Винья (48), Верету (87), Катальди (87).

Лацио

Сергей Милинкович-Савич - 10', Педро Родригес - 19', Фелипе Андерсон - 63'

Серия А . 6-тур

26/09/2021, 22:00

2
:
3
Тугади

Рома

Рожер Ибаньес - 41', Жордан Верету - 69'

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 30000 томошабин

Бош ҳакам: Marco Guida

45'
90'
10'  Сергей Милинкович-Савич
10'  Фелипе Андерсон
19'  Педро Родригес
19'  Чиро Иммобиле
25'  Лукас Лейва
60'  Лукас Лейва (Данило Катальди)
63'  Фелипе Андерсон
63'  Чиро Иммобиле
66'  Луис Альберто (Жан-Даниел Акпа-Акпро)
87'  Данило Катальди
89'  Чиро Иммобиле (Ведат Мурики)
11'  Руй Патрисиу
41'  Рожер Ибаньес
41'  Жордан Верету
45'  Брайан Кристанте
48'  Матиас Винья
61'  Жозе Моуринью
64'  Стефан Эль-Шаарави (Элдор Шомуродов)
69'  Жордан Верету
77'  Николо Дзаньоло (Карлес Перес)
82'  Матиас Винья (Крис Смоллинг)
82'  Рик Карсдорп (Никола Залевский)
87'  Жордан Верету

ЯНГИЛАШ

Ўйиндан кейин Сарри бориб, бургут билан расмга тушган бўлса, Жозе Моуринью майдоннинг ўзида шогирдлари билан "тарбиявий соат" ўтказди.

Гуиданинг ўйинни якунловчи ҳуштаги чалинди. "Бургутлар" "бўрилар" устидан зафар қучди.

90+2. Элдор пас беришда хатоша йўл қўйди.

90+1. "Бургутлар"нинг ҳужумини Патрисиу бартараф қилди. 

Шу нуқтада бугунги матнли трансляция амалга ошишида кўмаклашган сайтимизда тинчликни таъминловчи Зафар акага раҳмат айтамиз.

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. "Лацио"да ўзгариш. Чиро ўрнини "Фенербаҳче"нинг собиқ форварди Ведат Мурики эгаллади.

89. Андерсон Николо Залевскини зарарсизлантирди.

86. Майдондаги футболчилар ўртасида кичик жанжал юзага келди. Гуида Катальди ва Веретуга сариқ карточка кўрсатди.

84. Элдор узатган тўпни Абраҳам дарвозага йўллай олмади. Бунчалар қайсар бўлмаса бу Жозе. Шомани марказга ўтказ, ахир...

83. "Лацио"нинг ҳужумчлари тобора кескинлашмоқда. Иммобиленинг зарбасига ҳар доимгидек аниқлик етишмади.

82. Моуринью Смоллинг ва Залевскини жангга ташлади.

81. Уххххх, Элдор! Ҳамюртимиз Карлес Перес узатган тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллаган эди. Кучли зарбани Рейна баратараф қилди.

80. Ҳимоячиларга ёрдамга етиб келган Элдор Адам Марушичдан тўпни олиб қўйди. Худди ёш боланинг қўлидан музқаймоқни олиб қўйгандек осонлик билан.

79. Чиро Иммобиленинг жуда кучли зарбасини Патрисиу қийинчилик билан бартараф қилди.

78. Заниоло алмаштирилди. Итальяннинг ўрнига Карлес Перез майдонга тушди.

77. Николо Заниоло шифокорлар ёрдамига муҳтож.

73. Заниолонинг кучли зарбасидан кейин Шомуродов тўпга улгура билмади. Афсус!

69. Гооол! Жордан Верету пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди. Шу имкониятни Элдорга бермайсанми????

67. "Лацио" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Вазиятни ВАР ўрганмоқда.

65. Верету огоҳлантирилди.

64. Моуринью голдан кейин дарҳол Шомуродовни майдонга туширди! Эл-Шаарави энди бемалол дам олса бўлади.

63. Гооооол! Чиро Иммобиле "Рома" ҳимоясини хўрлаб ташлади ва Андерсонга тўп оширди. Бразилиялик футболчи ҳисобни 3:1га етказди.

60. "Лацио"да ўзгариш: Данило Катальди Лукас Лейва ўрнига ўйинни давом эттиради.

53. Заниоло бурчакдан оширган тўпга яна Ибанез боши билан зарба берди. Ноаниқ.

49. Ухххх! Иммобиле жуда қулай вазиятдан ноаниқ зарба йўллади. Форварднинг чап оёғи ўзиники эмас, шекилли.

48. Андерсонни қўполлик билан тўхтатиб қолган  Винья огоҳлантирилди.

47. "Рома"нинг ҳужуми муввақиятсиз якун томди. Абраҳам олдинга ўтиб, Заниолони тўп билан таъминлаган эди. Аммо италиялик футболчи Теммининг шунча қилганини...

46. Марко Гуиданинг 2-бўлимни бошлаб берувчи ҳушташи чалинди. "Рома" футболчилари тўпни ўйинга киритиб беришди.

Марк Гуидонинг таймни якунлаб берувчи ҳуштаги чалинди.

45+1. Рақибнинг қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолган Кристанте ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Бўрилар" тайм охирини "бургутлар"нинг жарима майдони ичида ўтказмоқда.

41. Гооооооол! Рожер Ибанес бурчакдан оширилган узатмани боши билан рақиб дарвозасига йўллаб қўйди — 2:1.

40. Мхитаряндан зарба! Арманистонлик футболчи тепган тўпни "Лацио" ҳимоячиси майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.

37. Мхитарян ўз ярим майдонида тўпни олдириб қўйди. "Лацио"нинг тезкор ҳужуми Иммобиленинг кучли, аммо ноаниқ зарбаси билан якунланди. Зарбани жуда ҳам чиройли, лекин овози эркаксифат соҳибжамолга ўхшатса бўлади.

34. Милинкович-Савич яна "Рома" жарима майдонида типирчилаб юрибди. Ақл кирмас эканда бу болага.

28. Хавфли вазият! Бурчакдан оширилган тўпни Заниоло дарвозага йўллади. 39 ёшли Рейна 1 дақиқа ичида 2 бор "бургутлар"нинг жонига оро кирди. Испаниялик посбон иккала эпизодда ҳам тўғри жой танлаганди. Шунга айтишса керак: Қари билганни пари билмайди.

26. Вух! Жордан Веретунинг кучли зарбасидан кейин Пепе Рейна тўпни қийинчилик билан бартараф қилди. "Рома"дан бурчак зарбаси.

24.  Қарши ҳужумга қочаётган Мхитарянни қўполлик билан тўхтатиб қолган Лейва огоҳлантирилди. Марк Гуидо бразилиялик футболчиликнинг олдига келиб, 5 кунлик дунёда ҳамкасблари билан муроса қилиб яшашини сўради.

19. Гооооол! Педро "Рома"ни жазолаб, ҳисобни 2:0га етказди. Элдор бўлмаса, "Рома" ҳам ўзимизнинг "Нурафшон"га ўхшаган жамоа экан.

15. "Лацио" мухлислари Заниолога тақлид қилишни бошлаб юборди ↓↓↓

12.  Марк Гуидо португалиялик посбонни огоҳлантирди.

11. Эҳҳ! Патрисиу тўпга чиқиш жараёнида Сергейга зарба бериб юборибди. "Лацио" хавбеки майдонда ётибди. Вақт 2 дақиқа ортга қайтса Милинкович-Савич гол уриш фикридан воз кечган бўларди.

10. Гооооол! Сергей Милинкович-Савич Филиппе Андерсон амалга оширган "кросс"ни голга айлантирди — 1:0.

7. Иммобиле ўйинни жуда фаол бошлади. Ҳаракат бор-у фойдаси бўлмаяпти.

1. Учрашув бошланди! Ўйинни Марк Гуидо бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Умид қиламизки, бугун Заниолонинг оёқлари ҳам тилидек фаол бўлади (одамларда уят ҳам қолмади????) ↓↓↓

Мана шу йигитча бўлмаса, бугун Элдор асосий таркибда бўларди  ↓↓↓

Бугун "Лацио" расмий мезбон. Амалда эса "Рома" ҳам ўз уйида ўйнайди:)

Патрисиу бугун "бургутлар" етакчисининг кучли зарбаларидан эҳтиёт бўлиши керак. Чиро урмай-урмай, ёмон урадиганлар хилидан ↓↓↓

Дерби олдидан стадионда байрамона кайфият. Мусиқий чиқиш.

Лацио

Сергей Милинкович-Савич - 10', Педро Родригес - 19', Фелипе Андерсон - 63'

Серия А . 6-тур

26/09/2021, 22:00

2
:
3
Тугади

Рома

Рожер Ибаньес - 41', Жордан Верету - 69'

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 30000 томошабин

Бош ҳакам: Marco Guida

45'
90'
10'  Сергей Милинкович-Савич
10'  Фелипе Андерсон
19'  Педро Родригес
19'  Чиро Иммобиле
25'  Лукас Лейва
60'  Лукас Лейва (Данило Катальди)
63'  Фелипе Андерсон
63'  Чиро Иммобиле
66'  Луис Альберто (Жан-Даниел Акпа-Акпро)
87'  Данило Катальди
89'  Чиро Иммобиле (Ведат Мурики)
11'  Руй Патрисиу
41'  Рожер Ибаньес
41'  Жордан Верету
45'  Брайан Кристанте
48'  Матиас Винья
61'  Жозе Моуринью
64'  Стефан Эль-Шаарави (Элдор Шомуродов)
69'  Жордан Верету
77'  Николо Дзаньоло (Карлес Перес)
82'  Матиас Винья (Крис Смоллинг)
82'  Рик Карсдорп (Никола Залевский)
87'  Жордан Верету

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов бугунги баҳсни захира ўриндиғида бошлади. Эслатиб ўтамиз, жарқўрғонлик футболчи бугун майдонга тушса, "Рим дербиси"да ўйнаган биринчи ўзбекка айланади.

Шомуродов тарихда биринчи бўлади!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика