

Хорватиялик ҳужумчи айни дамда "Рома"да ижара асосида ўйнамоқда. 31 ёшли Калинич учун "Болонья" ва "Фиорентина" клублари рақобатлашмоқда.
Ушбу клублар тажрибали форвард учун 10 миллион евро миқдорида маблағ тўлашга тайёр.
Олдинроқ, Николо "Ньюкасл"нинг таклифини рад этгани ҳақида хабарлар янграган эди.
Калинич жорий мавсум Италия чемпионатида 9та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этган.



