UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:2 (матнли трансляция)  40 21:30Бундеслига. "Бавария" "Унион" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:30РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Ахмат"ни қабул қилмоқда, Файзуллаев илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 21:15Маурицио Сарри АПЛга қайтиши мумкин  0 21:15Англия кубоги. "Манчестер Сити" ва "Челси" ярим финалда куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" ўз уйида "Трабзонспор"ни қабул қилмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 - Кувайт U-23. Таркиблар маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5

А Серия. "Интер" "Женоа"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов эса захирадан майдонга тушди Янгиликлар

А Серия. "Интер" "Женоа"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов эса захирадан майдонга тушди

Италия А Серияси 5-тур доирасидаги "Женоа" - "Интер" ўйини бўлиб ўтди.

"Женоа"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйинни захирадан бошлади ва 65-дақиқада майдонга тушди.

"Женоа" - "Интер" 0:2

Голлар: Ромелу Лукаку (64), Д`Амброзио (79)

"Женоа": Перин, Гильоне, Гольданига, Сапата, Чиборра, Бадель, Бехрами, Пьяца, Ровелла, Бани, Пандев.

"Интер": Ханданович, Д`Амброзио, Раноккия, Бастони, Дармиан, Видаль, Перишич, Брозович, Эриксен, Мартинес, Лукаку.


ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Дженоа

Серия А . 5-тур

24/10/2020, 21:00

2
:
0
Тугади

Интер М

Ромелу Лукаку - 64', Данило Д'Амброзио - 79'

Стадион: Stadio Luigi Ferraris, 0 томошабин

Бош ҳакам: Davide Massa

45'
90'
46'  Леннарт Чиборра (Лука Пеллегрини)
60'  Валон Бехрами (Иван Радованович)
61'  Милан Бадель (Миха Зайц)
65'  Марко Пьяца (Элдор Шомуродов)
84'  Николо Ровелла (Филиппо Мелегони)
86'  Маттиа Бани
40'  Лаутаро Мартинес
58'  Кристиан Эриксен (Николо Барелла)
58'  Иван Перишич (Ашраф Хакими)
64'  Ромелу Лукаку
64'  Николо Барелла
72'  Лаутаро Мартинес (Андреа Пинамонти)
79'  Данило Д'Амброзио
79'  Андреа Раноккья
80'  Артуро Видаль (Раджа Наингголан)
81'  Маттео Дармиан (Александaр Коларов)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берди.

86. Бани Бареллага қарши қўпол ҳаракат қилди ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

85. Элдор Шомуродов ҳужумда тўпни эгаллаб олдинга қараб бораётган эди, аммо футболчимиз оффсайдда қолиб кетгани маълум бўлди.

84. "Женоа"да ўзгариш: Милегони Ровелланинг ўрнига майдонга тушди.

84. Пинамони "Интер"нинг учинчи голини уриши мумкин эди, аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

80. Наингголан ва Коларов "Интер" сафида майдонга тушди, улар Дармиан ва Видални алмаштиришди.

79. ГОЛ! Д`Амброзио ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди. У қанотдан узатилган тўпни Перин дарвозасига аниқ йўллади, энди генуяликларнинг вазиятни ўнглашлари қийин масала

78. Ҳа, генуяликлар тўпга эгалик қилишмоқда, аммо "Интер" жарима майдончаси яқинига ҳам бора олишмаяпти.

74. Шомуродов бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо бу ерда "Интер" ҳимоячиси Раноккия яхшироқ ҳаракат қилди.

72. Лаутаро захирага олинди, унинг ўрнига майдонга Пинамонти туширилди. Мартинес эса "жаҳл оти"га минган.

69. ГОЛ! Йўқ, Лукаку гол урган вазиятдан ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди.

67. Элдор ўйинни қутқариш учун майдонга тушди, у кучга тўлган ва рақибга прессинг уюштирмоқда.

65. Шомуродов майдонга тушди! У ўйини қошувмаган Марко Пьяцани алмаштирди.

64. ГОООООЛЛ!!! Ниҳоят! Ўйиндаги илк аниқ зарба ва гол! Бельгиялик форвардга Барелла ажойиб тарзда пас берди ва Ромелу қийинчиликсиз гол урди.

61. Мезбонлар сафида икки ўзгариш: Зайц Баделни, Радованович эса Бехрамини алмаштирди.

58. "Интер"да ўзгаришлар: Барелла Эриксен, Хакими эса Перишичнинг ўрнига майдонга тушди.

54. Ҳа, "Интер"нинг ўйини умуман қовушмаяпти, Конте шогирдлари айниқса хавфли вазиятларни юзага келтиришда муаммоларга дуч келишмоқда. "Женоа" учун эса ушбу ҳисоб ижобий албатта.

49. Биринчи тайм бошида бўлганидек "Женоа" бўлимни яхши кайфиятда бошлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Бўлим аввалида "Женоа"да ўзгариш: Пеллегрини Чиборрани алмаштирди.



БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45. Ҳакам биринчи бўлимга умуман вақт қўшиб бермади.

40. Илк сариқ карточка Лаутаро Мартинесга кўрсатилди. У рақиб жарима майдончаси ичида тўпга улгурмади ва Гольданиганинг оёғига зарба бериб юборди.

38. Тўпга эгалик қилиш бўйича катта устунлик "Интер" тарафида: 30% - 70%.

33. Лаутаро жарима майдончаси ишига ошириб берилган тўпни қийинчилик билан "Женоа" дарвозасига йўллади, бироқ ҳимоячи тўп йўлига тўсқинлик қилди.

28. Лукаку қанотдан узатилган тўпни рақиб дарвозасига йўллай олмади. Миланликлар бу вазиятда пенальти талаб қилишди, аммо ҳакам "йўқ" деди. 

26. Видаль! Меҳмонлар ярим ҳимоячиси жарима майдончаси ичида дарвоза томон зарба бериб кўрди, аммо Бани вазиятни бартараф этди.

23. Ҳозирча ўйинда дарвоза томон аниқ зарба берилмади (!).


Элдор Шомуродов дастхати туширилган футбол тўпини ютиб олинг!

18. "Нерадзуррилар" тўп билан кўпроқ муомала қилишмоқда, аммо Антонио Конте жарима майдончаси ичига киришда муаммоларга дуч келмоқда. 

14. Лаутаро! Аргентиналик футболчи жарима майдончаси остонасидан Перин дарвозаси томон зарба бериб кўрди, аммо унинг зарбаси тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

12. Хавфли вазиятларсиз ўйин бўлмоқда, матнли трансляцияга нимадир ёзиш учун қандайдир вазият содир бўлиши керак)

8. Миланликлар секин-секин кескинроқ ҳужумларга ўтишмоқда, аммо ҳозирча айтарлик вазият содир бўлмади.

4. Ҳозирча "Интер" ҳужумга катта куч билан ўтиб кетгани йўқ, тўп асосан майдон марказида ўйналмоқда.

1. Ўйинга старт берилди!

- Ҳайрли кеч. "Эл Класико"дан сўнг сизларни Италия А Серияси 5-тур доирасидаги "Женоа" - "Интер" ўйинига таклиф этамиз. Шомуродов ўйинни захирада бошлайди, аммо исталган вақтда майдонга тушиши мумкин, шундай экан сизлар билан бу ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика