А Серия. Иммобиле “Лацио” тарихидан жой олди
15 мар 2022 09:30
Янгиликлар
А Серия. Иммобиле “Лацио” тарихидан жой олди
Италия чемпионати доирасида “Лацио” Римда “Венеция”ни 1:0 ҳисобида таслим этди.
Мезбонлар сафида ягона голни 58-дақиқада пенальтидан Чиро Иммобиле урди. У мусобақадаги голлари сонини 144 тага етказиб, “Лацио”нинг А Сериядаги энг яхши тўпурарига айланди. Аввалги рекорд эса Сильвио Пиолага тегишли эди.
Пиола 1934-1943 йилларда 156 ўйинда қатнашиб, 143 та гол урган бўлса, Иммобиле 144 та тўпни киритиши учун 201 учрашувда қатнашишга тўғри келди. 32 ёшли италиялик 2016 йилдан бери “бургутлар” шарафини ҳимоя қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар