UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  4 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  13 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

А Серия ҳақида энг қизиқ статистик маълумотлар Янгиликлар

А Серия ҳақида энг қизиқ статистик маълумотлар

Теглар :  А Серия
Италия чемпионатининг 2020-21 йилги мавсуми якунига қадар 1 та тур қолди.

"GianlucaLapadula" блоги ортда қолган 37 турга оид қизиқарли статистикалар тўпламини эълон қилди.

"Ювентус" "Интер"нинг 20 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйди.

"Интер" "Ювентус" майдонида ўтган сўнгги 6 ўйинда илк бор гол урди.

"Интер" 2012 йилдан бери Туринда "Ювентус"ни енга олмаяпти.

Ромелу Лукаку – қаторасига 2 мавсум камида 23 та гол урган "Интер" тарихидаги 4-футболчи (Мауро Икарди, Иштван Ньерш ва  Жузеппе Меаццадан кейин).

Руслан Малиновский – "Аталанта"нинг қаторасига 10 учрашувда самарали (гол, голли узатма) ҳаракатни амалга оширган биринчи футболчиси (сўнгги 17 йилда).

"Аталанта" меҳмондаги ғалабалар сони бўйича клуб рекордини такрорлади – 11.

Дуван Сапата Герман Дениснинг рекордини такрорлади ("Аталанта" тарихидаги энг сермаҳсул легионер) – 56 гол.

"Наполи" 1975 йилдан бери илк бор қаторасига 25 ўйинда гол урди.

Лоренцо Инсинье самарадорлик бўйича шахсий рекордини ўрнатди – А Серияда 19 гол.

Лоренцо Инсинье "Фиорентина" дарвозасига 9-голини урди – бу унинг севимли машғулоти.

"Милан" уйда ўтказилган 19 ўйинда атиги 30 очко тўплади.

"Милан" охирги 24 йилда илк бор "Сан Сиро"да "Кальяри" дарвозасига гол уролмади.

"Милан"нинг "Кальяри" билан "Сан Сиро"даги 15 ўйиндан иборат ғалабали серияси якунланди.

"Милан" "Кальяри" билан охирги 5 ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

"Ювентус" 2010 йилдан бери илк бор қаторасига 13 учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола билмади.

Хуан Куадрадо – 21 асрда "Интер" билан ўйинда дубль қайд этган "Юве"нинг биринчи футболчиси (охиргиси Дарко Ковачевич эди, 2000 йил).

"Рома" чемпионат доирасидаги сўнгги 5 та дербида илк бор ғалаба қозонди. 

Генрих Мхитарян топ-чемпионатлардаги шахсий рекордини янгилади – 12 гол.

"Сассуоло" тарихда иккинчи бор қаторасига 4 та сафар ўйинини ютди.

"Верона" 8 турдан бери ғалаба қозонолмаяпти. 

"Кальяри" 7 турдан бери юқтқазмаяпти.

"Специя" тарихда биринчи бор А Серия ўйинида 4 та гол урди.

"Парма" тарихда биринчи бор чемпионатнинг кетма-кет 7 ўйинида мағлуб бўлди. 

Сими – А Сериянинг бир мавсумида 20 та гол урган тарихдаги 2-футболчи (Самуэль Это’Одан кейин).

"Кротоне" гол ўтказиб юбориш бўйича А Серия антирекордини янгилади (92 гол).

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика