UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  0 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  1 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  14 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  10 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  14 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   10 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2

А Серия ҳақида энг қизиқ статистик маълумотлар Янгиликлар

А Серия ҳақида энг қизиқ статистик маълумотлар

Теглар :  А Серия
Италия чемпионатининг 2020-21 йилги мавсуми якунига қадар 1 та тур қолди.

"GianlucaLapadula" блоги ортда қолган 37 турга оид қизиқарли статистикалар тўпламини эълон қилди.

"Ювентус" "Интер"нинг 20 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйди.

"Интер" "Ювентус" майдонида ўтган сўнгги 6 ўйинда илк бор гол урди.

"Интер" 2012 йилдан бери Туринда "Ювентус"ни енга олмаяпти.

Ромелу Лукаку – қаторасига 2 мавсум камида 23 та гол урган "Интер" тарихидаги 4-футболчи (Мауро Икарди, Иштван Ньерш ва  Жузеппе Меаццадан кейин).

Руслан Малиновский – "Аталанта"нинг қаторасига 10 учрашувда самарали (гол, голли узатма) ҳаракатни амалга оширган биринчи футболчиси (сўнгги 17 йилда).

"Аталанта" меҳмондаги ғалабалар сони бўйича клуб рекордини такрорлади – 11.

Дуван Сапата Герман Дениснинг рекордини такрорлади ("Аталанта" тарихидаги энг сермаҳсул легионер) – 56 гол.

"Наполи" 1975 йилдан бери илк бор қаторасига 25 ўйинда гол урди.

Лоренцо Инсинье самарадорлик бўйича шахсий рекордини ўрнатди – А Серияда 19 гол.

Лоренцо Инсинье "Фиорентина" дарвозасига 9-голини урди – бу унинг севимли машғулоти.

"Милан" уйда ўтказилган 19 ўйинда атиги 30 очко тўплади.

"Милан" охирги 24 йилда илк бор "Сан Сиро"да "Кальяри" дарвозасига гол уролмади.

"Милан"нинг "Кальяри" билан "Сан Сиро"даги 15 ўйиндан иборат ғалабали серияси якунланди.

"Милан" "Кальяри" билан охирги 5 ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

"Ювентус" 2010 йилдан бери илк бор қаторасига 13 учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола билмади.

Хуан Куадрадо – 21 асрда "Интер" билан ўйинда дубль қайд этган "Юве"нинг биринчи футболчиси (охиргиси Дарко Ковачевич эди, 2000 йил).

"Рома" чемпионат доирасидаги сўнгги 5 та дербида илк бор ғалаба қозонди. 

Генрих Мхитарян топ-чемпионатлардаги шахсий рекордини янгилади – 12 гол.

"Сассуоло" тарихда иккинчи бор қаторасига 4 та сафар ўйинини ютди.

"Верона" 8 турдан бери ғалаба қозонолмаяпти. 

"Кальяри" 7 турдан бери юқтқазмаяпти.

"Специя" тарихда биринчи бор А Серия ўйинида 4 та гол урди.

"Парма" тарихда биринчи бор чемпионатнинг кетма-кет 7 ўйинида мағлуб бўлди. 

Сими – А Сериянинг бир мавсумида 20 та гол урган тарихдаги 2-футболчи (Самуэль Это’Одан кейин).

"Кротоне" гол ўтказиб юбориш бўйича А Серия антирекордини янгилади (92 гол).

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика