UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   1 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  5 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  1 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

А Серия 25-тур якунлари: "Интер"да яна ғалаба, "Аталанта" ўзига келди, "Милан"ни эса пенальти қутқарди Янгиликлар

А Серия 25-тур якунлари: "Интер"да яна ғалаба, "Аталанта" ўзига келди, "Милан"ни эса пенальти қутқарди

Теглар :  Серия А
Италия чемпионатининг яна бир тур учрашувлари ортда қолди.

"Интер"да яна ғалаба

"Интер" ҳозир ажойиб спорт формасига кириб олди. "Милан"нинг омадсизлиги фонида эса "нерадзурри" "Парма"ни илк дақиқаданоқ "ўлдириш" учун майдонга тушиши кутилганди. Амалда ҳам шундай бўлса керак эди, аммо рақиб ўйин учун режага тўлиқ амал қиларди. Етмаганига рақиб ўзи ҳам олдинга ташланиб турарди, Куртич вазиятлардан бирида боши билан ажойиб зарба берди, лекин Ханданович катта қийинчилик билан тўпни қайтаришни уддалади. "Интер" сафида энг хавфли имкониятга Эриксен эга бўлди, Хакимининг узатмасидан кейин даниялик ярим ҳимоячи бўш қолган дарвозани нишонга олиши мумкин эди. Шунингдек, Шкриньяр ҳамда Перишичда ажойиб имкониятга эга бўлди.

Танаффусдан кейин эса "Интер" режалари амалга оша бошлади. Лукаку тўп учун курашгани натижасида у Алексис Санчесга бориб тушди, у қадар қулай вазиятда бўлмасада, чилилик тўпни дарвозага аниқ йўллай олди. Орадан яна 10 дақиқа ўтар-ўтмас, яна энг хавфли жуфтлик иш берди. Лукаку қарши ҳужумда катта тезликда олдинга ўтди ва жарима майдонига етай деганда Санчесни тўп билан таъминлади, Алексис дарвозабоннинг ҳаракатига қарама-қарши йўналишда зарба йўллади. Барчаси ҳал бўлгандек кўринарди, лекин "Парма" жонланди ҳамда рақиб ҳимоясига босим уюштира бошлади. Натижада, орадан яна 10 дақиқа ўтиб, Пецелла қанотдан узатмани амалга оширди ва Эрнани ажойиб ҳаракат билан фарқни қисқартирди. Охирги дақиқалар асабий бўлганига қарамай, "Интер" ҳимояси панд бермади ва ғалабани қўлдан чиқармади.


"Ювентус" "Специя" устидан ишончли ғалабага эришди

"Верона" билан ўйиндаги қоқилишдан кейин, туринликлар ғалаба қозониши жуда муҳим эди. Аммо ўйин старти Пирло шогирдлари учун оғир кечди. Маркиццио кучли зарба билан тўпни дарвозага йўллади, лекин бироз мўлжалда адашди. Секин-аста "Ювентус" ташаббусни қўлга олди, аммо ҳар сафар нимадир етишмасди. Энг яхши имкониятга Роналду эга бўлди, аммо португалияликнинг айланма зарбасидан кейин тўп устунга тегди. Шундай бўлсада, босимнинг ўзи билан "Юве" биринчи бўлимда гол ура олмади.

Танаффусдан кейин ҳам маълум вақт вазият ўзгармади. Бу ҳолат Мората ўйинга қўшилгунга қадар давом этди. Испаниялик тушганидан бир дақиқа ўтиб, Бернардески қанотдан олдинга ўтди ва айнан Моратани тўп билан таъминлади, ҳужумчи эса биринчи уринишдаёқ ҳисобига гол ёздириб қўйди. Гол "Ювентус"га эркинлик тақдим қилди, оқибатда жамоа босимсиз ўйнай бошлади. 9 дақиқа ўтиб, Бернардески қанотда бир рақибини доғда қолдирди ва марказдаги Кьезани кўриди, Федериконинг зарбасини посбон бартараф этди, аммо иккинчи уринишда у ниятига етди. "Ювентус" шу куни ғалабани қўлдан чиқармаслиги амалда ҳал бўлди. "Специя" таслим бўлишни истамасди ва ҳужумга ўтаверди. Бу эса "Ювентусу" қарши ҳужум қилиш имкониятига эга бўларди, шундай вазиятлардан бирида Бентанкур тўпни Криштиануга оширди, Роналду жарима майдони ташқарисидан дарвоза бурчагини аниқ нишонга олди. "Специя" ҳеч йўқ битта гол уриши мумкин эди, жамоа пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Бироқ Галабинов Шенснини алдаб ўта олмади. "Ювентус" мухлисларини бироз хавотирга қўйган бўлсада, ғалаба қозонди ва муҳим уч очкони қўлга киритди.

"Милан" спасается с «Удинезе»

"Рома" билан оғир учрашувдан кейин "Милан" футболчилари толиқиб қолгани бироз сезилди. Чарчоққа қарамай, илк дақиқаларда Пиоли шогирдлари фаолроқ бўлишга ҳаракат қилишди. Диас узоқ масофадан Муссонинг реакциясини текшириб кўрди, голкипер жамоасига панд бермади. Аргентиналик посбон биринчи бўлимда жуда ишончли ҳаракат қилди ва бир неча бор қийин вазиятларда тўп дарвозасига бориб тушишига йўл қўймади. "Зебралар" эса ҳужумдан кўра, гол ўтказмасликни кўпроқ ўйларди.


Иккинчи бўлим бошида эса "Милан" оддий вазиятда ўз дарвозасига гол урилишини "таъминлаб" юбориши мумкин эди. Дарвозабонга оширилган тўп рақибга бориб тушди, лекин Романьоли Несторовскининг зарбасидан кейин тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб юборишга эришди. "Милан" Мейтенинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси билан жавоб берди, Муссо эса дарвоза тўсини остига кетаётган тўпни яна қайтаришни уддалади. Лекин ҳисоб барибир меҳмонлар томонидан очилди. Де Пауль бурчак тўпини амалга оширди ва Бекао боши билан тўпни дарвозага йўллади. "Милан" ҳужумга отилди, аммо дарвоза томон йўл топа олмасди. "Удинезе" ғалабани нишонларди, агар... 95-дақиқада Ларсен негадир ўз жарима майдончасида қўли билан ўйнади. Бу "Милан"нинг 15-пенальтиси ва Франк Кессиэ совуққонлик билан "россонери"га дурангни тақдим этди. "Милан"ни табиийки бу натижада қониқтирмади, лекин жамоа ғалабали одимларини сақлаб қолиши тобора қийинлашиб бормоқда. Жамоага янги ғоялар зарур.


"Аталанта" "Кротоне"ни янчиб ташлади

 "Бергамоликлар" ўзлари билан хазиллашиш яхши оқибатларга олиб келмаслигини жуда тез исботлаб қўйишди. Ўтган ўйинда бўлган голга жуда ўхшаш вазият гувоҳи бўлдик. Иличичанинг қанотдан узатмаси Госенс тмоонидан голга айлантирилди ва 12-дақиқадаёқ ҳисоб очилди. Кўп ўтмай Иличич яна ассистент ролида гавдаланиши мумкин эди, аммо Муриэль дарвозабонни алдай олмади. "Кротоне" жавоб ҳужумида ниятига етди. Нвакво Паломинонинг хатосидан унумли фойдаланди ва имкониятидан аниқ зарба билан фойдаланди. Танаффусгача айтарли бошқа ҳеч нима бўлмади. "Аталанта" кучини иккинчи бўлимга асраётгани кўриниб турарди, "Кротоне" эса ҳеч қаёққа шошилмасди.

Танаффусдан кейиноқ Паломино хатосини тўғрилади. У Жимситидан келган тўпни дарвозага йўллади. Орадан икки дақиқа ҳам ўтмади, Пашалич тўпни Муриэлга етказди ва колумбиялик ҳимоячилар билан курашда бурчакни нишонга олди. "Аталанта" "қон исини" олди, Муриэль 8 дақиқа ўтиб, марказдан тўпни Иличичга етказди, босниялик футболчи эса узоқ масофадан ажойиб зарба билан фарқни оширди. Иличич дубль расмийлаштириши ҳам мумкин эди, аммо унинг жаримадан берган зарбасидан кейин Кордац тўпни қайтарди. Шунга қарамай, "Аталанта" яна гол уришни уддалади. Ўзгаришлар самара берди, Сапата тўпни қабул қилиб, Миранчукка оширди ва Алексей айланма зарба билан ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Шунингдек, "Наполи" ва "Сассуоло" муроса кўчасини танлашди, Генуэ дербисида дуранг ва "Верона" "Беневенто"ни таслим қилди. 


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика