

Ҳужумчи ўтган мавсумда Тошкентнинг "Оқ-тепа" жамоаси сафида А ПРО-Лигада иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 19та гол уриб, чемпионат тўпурари бўлган эди. Футболчи ва клуб ўртасида ярим йиллик шартнома имзоланди.
Маълумот учун, айни дамда "Оман ФК" Уммон чемпионати турнир жадвалида 14 клуб орасида 12-ўринда бормоқда.



