UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  2 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 17:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  4 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  6 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  2 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  13 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  6

А ПРО-Лига. “Нефтчи” ўз майдонида “Ифтихор”ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

А ПРО-Лига. “Нефтчи” ўз майдонида “Ифтихор”ни мағлубиятга учратди

А ПРО-лиганинг 11-турида “Нефтчи” Қиргулида “Ифтихор” жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг ҳар икки жамоа вакиллари фаол ҳаракатлари билан бошланди. Биринчи бўлим давомида “Нефтчи” вакиллари кетма-кет ҳужумлар ташкил этиб, рақиблари дарвозасини ишғол этиш учун кўплаб имкониятлар юзага келтирдилар. Мезбонлар томонидан таклиф этилаётган ҳужумкор ўйин услубидан келиб чиққан холда “Ифтихор” вакиллари қарши ҳужумда кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатдилар. Биринчи бўлим 41-дақиқасига келиб учрашувда ҳисоб очилди, мезбонларнинг чап қанотдан ташкил этган ҳужумини Хамидулло Абдухамидов ажойиб зарба билан голга айлантириб, ҳисобни очди. Танаффусга қадар ҳар икки жамоа вакилларида гол киритиш учун вазиятлар юзага келган бўлса-да, дарвозаларга бошқа гол киритилмади. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобидаги натижа билан якунига етди.

Иккинчи бўлим “Нефтчи” вакилларининг ҳужумлари билан бошланди. Айтиш мумкинки, шу куни учрашувда кўплаб вазиятларда “Нефтчи” вакилларига омад етишмади. “Ифтихор” жамоаси вакиллари қарши ҳужумда иккинчи бўлим давомида бир неча бор “Нефтчи” дарвозасини ишғол этиш учун қулай вазиятларга эга бўлдилар, лекин вазиятлар самарасиз якунланди. Рақиб дарвозасини ишғол этиш учун кетма-кет ҳужумлар ташкил этаётган “Нефтчи” вакиллари учрашувнинг 87-дақиқасида “Ифтихор” дарвозасига иккинчи голни киритдилар. Мезбонларнинг 77-рақамли футболчиси Исломбек Каримов гол уриб,ҳисобни 2:0га етказди. Қизиқарли ўтган учрашув “Нефтчи” жамоасининг ғалабаси билан якунланди.


А Про-Лига. 11-тур.

“Нефтчи” – “Ифтихор” 2:0 (1:0)
Ҳакамлар:
А.Рисқуллаев , Ф.Йўлдошев, Н. Афиногенов
Назоратчи: А. Клепиков
Комиссар: Э.Бахтиёров

Голлар: Хамидулло Абдухамидов 41 (1:0), Исломбек Каримов 87 (2:0)

"Нефтчи": 16.Хуршид Мухаммадов, 2.Асилбек Ғойибжонов, 4.Шодиёр Хожиматов, 7.Ислом Тошпўлатов, 11.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 13.Жамшид Қобулов, 14.Абдужалил Маназаров, 15.Миржамол Неъматов, 19.Алишер Абдувохидов, 20.Дилёрбек Ирматов, 77.Исломбек Каримов
Захира: 21.Фаррух Турдалиев, 10.Хуршидбек Асқаралиев, 17.Илҳомжон Ваҳобов, 23.Шахзодбек Усмонов, 25.Азизбек Мухторов, 33.Дониёр Мадаминов

"Ифтихор":
16.Дилҳушбек Мўйдинов, 4. Давронбек Қорабоев, 5.Асрорбек Тиловолдиев,8.Оллоёр Солижонов, 10.Достонбек Бобожонов, 13.Шуҳратжон Ўринбоев, 18.Нодирхон Камолов, 20.Иззатбек Ғаниев, 21.Жамшидбек Тўрақулов, 25.Шохрух Йўлдошев, 90.Ғиёсжон Турсунов
Захира: 1.Малик Абдулазиз Бурхонов, 2.Аҳмадхон Рўзибоев, 3.Жавоҳир Аъзамов, 9.Достонжон Рашидов, 14.Бекзод Алиев, 17.Нурулло Мирзажонов, 22.Озодбек Давронбеков.


Бекзод Толибов


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика