UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Расмий хабар: "Қўқон-1912" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқарилди  0 11:40ЛаЛига президенти "Манчестер Сити" ва ПСЖни танқид қилди  1 11:38Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 11:33"Атлетико" Йерайни ўз таркибида кўрмоқчи  0 11:10Дренте: "Робиньо "Реал"да ўз "подвали"ни тунги клубга айлантирган эди"  5 11:03Olamsport: Шоҳжаҳон Эргашевнинг жангидан трансляция, Қудратиллонинг WBO рейтингидаги ўрни ва бошқа хабарлар  0 10:58Конте бошқарадиган клуб номи маълум бўлди  4 10:47Футзал. "Металлург" - "Навбаҳор" 2:5   4 10:34Футзал. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 3:0  7 10:26Манчестер клублари Иско учун курашади  5 10:26Футзал: Мамлакат чемпионати 3-турининг иккинчи кунги натижалари  0 10:20Аёллар чемпионати. 6-турнинг барча натижалари  1 10:03B Про-лигада 7-тур учрашувлари старт олди  4 09:49“Реал” қизиқиш билдирган футболчини “Манчестер Юнайтед” илиб кетиши мумкин   2 09:43“Наполи” “Ренн” ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди   0

А ПРО-Лига. Исломбек Каримовнинг голи “Ифтихор”ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

А ПРО-Лига. Исломбек Каримовнинг голи “Ифтихор”ни мағлубиятга учратди

А ПРО-лиганинг 4-турида “Нефтчи” Қиргулида “Ифтихор” жамоасини қабул қилди.

Учрашув ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган марҳум Игорь Буровнинг хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланди. Фарғона вилояти “дерби”си мақомида ўтказилган мазкур учрашув кутилганидек шиддатли ва муросасиз тарзда ўтди. Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳар икки жамоа вакиллари фаол ўйин намойиш этдилар. Биринчи бўлим давомида “Нефтчи” вакиллари кетма-кет ҳужумлар ташкил этиб, рақиблари дарвозасини ишғол этиш учун кўплаб имкониятлар юзага келтирган бўлсалар-да, “Ифтихор” жамоаси посбони Малик-Абдулазиз Бурхонов маҳорат кўрсатиб, зарбаларни бартараф этди. Мезбонлар томонидан таклиф этилаётган ҳужумкор ўйин услубидан келиб чиққан холда “Ифтихор” вакиллари қарши ҳужумда кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатдилар. Танаффусга қадар ҳар икки жамоа вакилларида гол киритиш учун вазиятлар юзага келган бўлса-да, биринчи бўлим 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг натижа билан якунига етди.

Иккинчи бўлим “Нефтчи” вакилларининг ҳужумлари билан бошланди. Айтиш мумкинки, шу куни учрашувда кўплаб вазиятларда “Нефтчи” вакилларига омад етишмади. “Ифтихор” жамоаси вакиллари қарши ҳужумда иккинчи бўлим давомида бир неча бор “Нефтчи” дарвозасини ишғол этиш учун қулай вазиятларга эга бўлдилар, лекин вазиятлар самарасиз якунланди. Рақиб дарвозасини ишғол этиш учун кетма-кет ҳужумлар ташкил этаётган “Нефтчи” вакиллари учрашувнинг 83-дақиқасида “Ифтихор” жарима майдони яқинида жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Жарима зарбасини мезбонларнинг 77-рақамли футболчиси Исломбек Каримов ажойиб тарзда ижро этиб, ҳисобни очди – 1:0. Қизиқарли ўтган учрашув “Нефтчи” жмоасининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Муроcасиз ва шиддатли ўтган мазкур учрашувда ноқулай об-ҳаво бўлишига қарамасдан ўз севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун ҳар икки жамоанинг кўплаб мухлислари ташкриф буюрганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.


А Про-Лига. 4-тур.

“Нефтчи” – “Ифтихор” 1:0 (0:0)
Ҳакамлар:
Ғ. Жўраев, А. Абдураимов, М. Фозилов
Назоратчи: Ф. Хасанов
Комиссар: О. Юнусов
Гол: Исломбек Каримов 83 (1:0)
"Нефтчи": 12.Музаффар Абдуллаев, 4.Шодиёр Хожиматов, 5.Руслан Мелзиддинов, 6.Баҳодир Акрамов, 7.Ислом Тошпўлатов, 9.Носирбек Отақўзиев, 10.Хуршидбек Асқаралиев, 11.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 13.Жамшид Қобулов, 20.Дилёрбек Ирматов, 77.Исломбек Каримов
Захира: 21.Фаррух Турдалиев, 2.Асилбек Ғойибжонов, 3.Даврон Маматов, 8.Достон Абдураҳмонов, 15.Миржамол Неъматов, 17.Илҳомжон Ваҳобов, 18.Давронбек Исоқов
"Ифтихор": 1.Малик-Абдулазиз Бурхонов, 4. Давронбек Қорабоев, 5.Асрорбек Тиловолдиев, 9.Достонжон Рашидов, 10.Достонбек Бобожонов, 14.Бекзод Алиев, 18.Нодирхон Камолов, 20.Иззатбек Ғаниев, 21.Жамшидбек Тўрақулов, 25.Шохрух Йўлдошев, 77.Абдумалик Тошпўлатов
Захира: 16.Дилҳушбек Мўйдинов, 2.Аҳмадхон Рўзибоев, 3.Жавоҳир Аъзамов, 13.Шуҳратжон Ўринбоев, 17.Нурулло Мирзажонов, 22.Озодбек Давронбеков, 90.Ғиёсжон Турсунов


Бекзод Толибов тайёрлади


Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
24 апр 22:10:43
Turdali Qo'shaqov
Про лигани хам жадвалини курсатинглар, колаверса туп урарлар хам булса
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг