UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  0 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  2 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  0 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  6 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  2 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  17 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  1

А ПРО-Лига. Иккита пенальти, битта қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Истиқлол" мағлуб бўлди Янгиликлар

А ПРО-Лига. Иккита пенальти, битта қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Истиқлол" мағлуб бўлди

А ПРО-Лиганинг 13-турида Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси ўз майдонида "Оқ-тепа"ни қабул қилди.

Учрашув ҳар икки жамоа вакилларининг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга ўтган мезбонлар 7-дақиқадаёқ қарши ҳужумда гол билан жазоланишди. Бу вазиятда ҳимоячилар таъқибидан қочиб кетган меҳмонлар футболчиси Павел Пуришкин "Истиқлол" дарвозаси томон кучли зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди ва мезбонлар дарвозасидан жой олди - 0:1. Орадан кўп ўтмай учрашувда ҳисоб тенглашди. 17-дақиқада меҳмонлар ўз жарима майдонлари ичида Элёр Мамасолиевга нисбатан қўполлик ишлатишди ва учрашувни бошқариб бораётган ҳакам 11-метрлик нуқтани кўрсатди. Белгиланган пенальтини "Истиқлол" жамоасининг тажрибали футболчиси Абдухолиқ Қурбонов кучли зарба билан голга айлантирди - 1:1. Биринчи бўлим 38-дақиқасида рақиб ҳимоячилари йўқ қўйган хатодан унумли фойдаланган холда “Истиқлол"нинг ёш футболчиси Бобур Эргашев меҳмонлар дарвозасини ишғол этди - 2:1. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунига етди.

Иккинчи бўлимни мезбон жамоа вакиллари фаол бошладилар. Ўз навбатида "Истиқлол" жамоасининг кетма-кет ҳужумларига "Оқ-тепа" вакиллари қарши ҳужум билан жавоб бериб, хавфли вазиятларни юзага келтирдилар. 75-дақиқада бош ҳакам учрашувда иккинчи бор пенальти белгилади, бу сафар меҳмонлар фойдасига. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Орипхўжа Абдухолиқов зарбада адашмади - 2:2. Учрашув якунланиб бораётган паллада бош ҳакам "Истиқлол" жамоаси сардори Тимур Султоновга қизил карточкс кўрсатди. Майдонда 10 киши бўлиб қолишганига қарамай, учрашувда ғалаба қозониш учун кетма-кет ҳужум ташкил этган мезбонлардан кўплаб вазиятларда омад юз ўгирди. Аксинча ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнги дақиқада "Оқ-тепа" футболчиси Жамшид Юсупов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, мезбонлар дарвозасига гол киритди - 2:3. Учрашув шу тариқа "Оқ-тепа" жамоасининг ғалабаси билан якунига етди.

А ПРО-Лига. 13-тур.

"Истиқлол" - "Оқ-тепа" 2:3 (2:1)

Ҳакамлар:
Р. Лутфуллин, А. Абдуллаев, К. Баҳодиров
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Голлар: Павел Пуришкин 6 (0:1), Абдухолиқ Қурбонов 17-пен. (1:1), Бобур Эргашев 38 (2:1), Орипхўжа Абдухолиқов 75-пен. (2:2), Жамшид Юсупов 90+3, (2:3)

"Истиқлол": 1. Рустам Нартаджиев,3. Фарруҳ Иброҳимов, 4. Жасур Эрмаматов, 5. Абдуҳолиқ Қурбонов, 10. Элёр Акбаров,13. Тимур Султонов, 14.Рустам Абдуҳамидов, 21. Элёр Мамасолиев,22. Сардор Телъяков, 70. Бобур Эргашев,99. Темур Маматмурадов
Захира: 45. Нодир Ашурматов, 7. Риза Айвазов, 18. Шоҳруҳ Бойқўзиев, 19. Файзулло Жуманқўзиев, 20. Улуғбек Худойбердиев, 30. Элдор Эргашев, 44. Сергей Проҳоров, 71. Шоҳруҳ Мўминқулов, 78. Умар Адҳамзода

"Оқ-тепа": 1. Акром Ходжаев, 4. Жавоҳир Омонов, 5. Даврон Қорабоев, 7. Шерзод Қодиров, 8. Музаффар Абдуллаев, 10. Ислом Исмоилов, 20. Павел Пуришкин, 24. Хамидхон Рустамхонов, 28. Абдулазиз Нишонбоев, 91. Мақсудхон Махмудов, 97. Жамшид Юсупов.
Захира: 12. Малик-Абдулазиз Бурхонов, 14. Абдумалик Махкамбоев, 17. Савелий Абрамов, 19. Ойбек Мирзохидов, 21. Орипхўжа Абдухолиқов

Бекзод Толибов тайёрлади.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика