UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  1 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  6 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

А ПРО-Лига. Фарғона дербисида “Истиқлол” ғалаба қозонди Янгиликлар

А ПРО-Лига. Фарғона дербисида “Истиқлол” ғалаба қозонди

А Про-Лига 16-турида Қиргулидаги “Нефтчи” СК майдонида «Истиқлол» ва «Нефтчи” жамоалари ўртасида Фарғона дербиси ўтказилди.

Учрашувни ҳар икки жамоа вакиллари вакиллари фаол бошладилар. Биринчи бўлимнинг 4-дақиқасидаёқ “Истиқлол” жамоаси вакиллари жарима тўпи тепиш имкониятига эга бўлдилар. Анвар Ҳожимирзаев томонидан йўлланган жарима зарбаси “жонли девор”га тегиб қайтди. Шундан сўнг “Нефтчи” вакиллари ҳужумкорликни оширишди. Учрашувда ташаббусни қўлга олиш учун астойдил кураш олиб борган “Нефтчи”нинг ҳужумлари самара келтирмади. Аксинча 21-дақиқада Рустам Абдуҳамидовнинг қанотдан ташкил этган тезкор ҳужуми натижасида “Нефтчи” дарвозаси ишғол этилди. Бу вазиятдан қанотдан етказиб берилган тўпни Анвар Ҳожимирзаев чаққонлик билан дарвозага йўллаб, учрашувда ҳисобни очиди – 1:0 Биринчи бўлим якунланиб бораётган паллада “Нефтчи”нинг ёш футболчиси Жамшидбек Тўрақулов “Истиқлол” дарвозаси томон чалқанча услубда зарба берди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

Биринчи бўлим шу тариқа 1:0 ҳисобида якунига етди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳам кўплаб вазиятларга бой бўлди. “Нефтчи” вакиллари рақиблари дарвозасини ишғол этиш учун кетма-кет ҳужумлар ташкил этган бўлсаларда, қарши ҳужумда “Истиқлол” вакиллари томонидан ташкил этилган ҳужумлар хавфлироқ кўриниш ҳосил қилди.

Учрашув якунига қадар “Нефтчи” жамоаси вакиллари ҳисобни тенглаштириш учун, астойдил ҳаракат қилган бўлсаларда, кетма-кет ҳужумлар самарасиз якунланди.
Шу тариқа Фарғона дербиси “Истиқлол” жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

А ПРО-Лига.
16-тур
«Истиқлол» – «Нефтчи» 1:0 (1:0)
Гол:
Анвар Ҳожимирзаев 21, (1:0)
Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Равил Шаяхметов, Ришат Нигманов, Жавоҳир Хакимов.
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Комиссар: Алишер Файзиев.

«Истиқлол»: 1. Рустам Нартаджиев, 3. Фарруҳ Иброҳимов, 8. Сардор Сотволдиев, 14. Рустам Абдуҳамидов, 17. Анвар Хожимирзаев, 21. Элёр Мамсолиев, 22. Сардор Тельяков, 23.Айбек Нурбаев , 70. Бобур Эргашев, 78.Умар Адҳамзода, 99. Темур Маматмуродов
Заҳира: 45. Нодир Ашурматов, 4.Жасур Эрмаматов, 5. Абдухолиқ Қурбонов, 10. Элёр Акбаров, 18. Шохрух Бойқўзиев, 19. Файзулло Жуманқўзиев, 20. Улуғбек Худайбердиев, 44. Сергей Прохоров, 71. Шохрух Мўминқулов.
«Нефтчи»: 35.Шерзод Абдураимов, 4. Шодиёр Хожиматов, 7. Ислом Тошпўлатов, 15.Миржамол Неъматов, 28. Жавоҳир Расулов, 32. Нодирбек Йўлдошев, 70. Достонбек Бобожонов,77. Исломбек Каримов, 88. Жаъфар Исмоилов, 98. Жамшидбек Тўрақулов, 99. Иброхим Нўмонов
Заҳира: 16. Хуршидбек Мухаммадов, 21. Фаррухбек Турдалиев, 2. Асилбек Ғойибжонов, 14. Абдужалил Маназаров, 19. Алишер Абдувоҳидов, 24. Илхомжон Иброхимов, 26. Бобуржон Исроилов, 27. Сардор Мирзашоев, 38. Ибоджон Абелфазов


Бекзод Толибов тайёрлади.



Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика