А Cерия. “Интер” 6 та гол урилган ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди

25 фев 2019, 08:19
А Cериянинг 25-турида “Фиорентина” ўз уйида “Интер”ни қабул қилди.

Учрашувда томонлар 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Қизиғи, мезбонлар учрашувнинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган 11-дақиқада пенальтидан гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди. “Интер” эса навбатдаги қимматли очколардан маҳрум бўлди.

Фиорентина – Интер 3:3

Голлар: 1:0 – 1, автогол де Врей, 1:1 – 6 Весино, 1:2 – 40 Политано, 1:3 – 52, пенальти Перишич, 2:3 – 74 Муриэль, 3:3 – 90, пенальти Верету.
Фиорентина – Лафон, Лорини (Дабо, 79), Чеккерини, Витор Уго, Бираги, Бенасси (Пьяца, 57), Верету, Фернандеш, Кьеза, Симеоне (Муриэль, 58), Жерсон.
Интер – Ханданович, Д`Амброзио, де Врей, Шкриньяр, Далберт (Асамоа, 62), Весино, Брозович, Политано (Кандрева, 77), Наингголан (Валеро, 89), Перишич, Мартинес.
Огоҳлантиришлар: Наингголан (57), Шкриньяр (64), Политано (71), Лафон (87), Брозович (89), Дабо (90).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia