86 дақиқада урилган гол Уругвай ёшларини Жаҳон чемпионига айлантирди

Alisher
12 июн 2023, 06:25
Аргентинада ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди.

Финалда Уругвай сўнгги дақиқаларда гол уриб, Италия устидан ғалаба қозонди ва турнир ғолибига айланди. 

3-ўрин Жанубий Кореяни мағлуб этган Исроилга насиб этди. 

ЖЧ U-20.Финал
Уругвай — Италия 1:0

11 июн, Марадона номидаги стадион
Гол: Родригес (86).
Уругвай U-20 — Р.Родригес, Чагас, Боселли, Гонсалес, Матурро, Диас, Гарсия, Л.Родригес (Ҳоменченко, 90+6), Круз, Гонсалес, Дуарте (Феррари, 63)
Италия U-20 — Де, Туриккья, Гиларди, Гуарино, Жоване (Писилли, 46), Фатиканте (Занотти, 46), Прати, Казадей, Бальданзи, Пафунди, А'мброзино.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia