UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  1 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  7 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

"8+3". "Тўлаган Исоқов — футболимиз қироли" (4-сон) Янгиликлар

"8+3". "Тўлаган Исоқов — футболимиз қироли" (4-сон)

"8+3" рукни давом этади. Бу гал биз "Бунёдкор" ва Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Анвар Ғофуров билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8та, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Ривалдо.

- Тарихдаги энг кучли жамоа (ёки терма жамоа) сифатида қайсини кўрсата оласиз? 

- Гвардиола пайтидаги "Барселона".

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Мессининг "Реал"га урган голлари ва "Бавария"га ( Боатенгни алдаб ургани ).

- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? 

- Месси (ўз қарорлари билан).

- Ўзбек футболи қироли сифатида кимни кўрсатасиз?

- Ўйлашимча, Тўлаган Исоқов Ўлмасович бўлсалар керак.

- Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?

- Хиросимада 1-ўринни қўлга киритган жамоамиз.

- Ўзбекистон чемпионатларида ўйнаган энг кучли хорижлик ўйинчи ким?

- Ривалдо.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

- 3-5-2 схемасида:

И. Нестеров, Э. Рамос, Ф. Магаметов, А. Фёдоров, Жоа Виктор, Ривалдо, Ш. Зуаги, Илҳом Умуров, Шухрат Файзиев, О. Шатских, Ербулат Ералиев.

Бош мураббий: Л.Ф. Сколари.

- Ёқтирган китоб ёки кинонгизнинг номини айтинг.

- Фильм “ Юқорига ҳаракат ” (Движение вверх).

- Сиз учун бахт нимадан иборат?

- Соғлик, оила, омад.

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- 1999 йил футболга қайтганим.

"Ўзбек футболида 3та қирол бор" — Нодирхўжа Юлдашев (3-cон) 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика